Qurilish Xabarlari
Биз билан бирга курилиш соҳасидаги энг сўнгги трендлар, технологиялар ва лойиҳалардан хабардор бўлинг. Қурувчилар, инвесторлар ва тадбиркорлар учун энг ишончли манба! Алока учун: @boisxon_baxrixodjaev
Show more860
Subscribers
+524 hours
+237 days
+10130 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Photo unavailable
Сурхондарёда иккита археологик ёдгорлик бузиб ташланди
Денов ва Сариосиёда архелогик ёдгорликлар текисланиб, уй-жой ва иссиқхона қурилган
👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari
Манба
31800
Photo unavailable
Тошкент марказидаги «Ўздонмаҳсулот»нинг собиқ биноси савдога қўйилди
Ремонти ҳолатидаги олти қаватли бино 230,3 миллиард сўмлик бошланғич нархда таклиф этилмоқда.
👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari
Манба
31510
Photo unavailable
Xon Saroy компанияси навбатдаги лойиҳаларни тамомлади
Навоий шаҳрида қурилган Султон Сарой, City I ва City II лойиҳалари тўққиз қаватдан иборат. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, компания ҳар йили камида икки лойиҳани якунлаб, Ўзбекистон халқи учун ишончли қурилиш компаниясига айланди.
Sulton Saroy 9 қаватли ва 326 хонодондан иборат. Лойиҳа ҳудудида хавфсиз болалар майдончаси ва аҳоли учун дам олиш жойлари жойлашган. City I лойиҳаси 208 хонодондан, City II лойиҳаси эса 144 хонодондан иборат. Ҳар бир лойиҳа ташқи кўриниши ва қулайликлари билан бир-биридан фарқ қилади.
👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari
Манба
29000
Photo unavailable
Қурилиш соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар ва лойиҳалардан хабардор бўлинг.
Қурувчилар, инвесторлар ва тадбиркорлар учун энг ишончли манба!
36820
Photo unavailable
Озарбойжон Тошкентда беш юлдузли меҳмонхона қуриши кутиляпти
Пойтахтда Ritz Carlton бренди остидаги 5 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш назарда тутилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эришилган инвестиция битимлари ва келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини очиқлади.
“Йўл харитаси”га кўра, Ritz Carlton бренди остидаги 5 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш назарда тутилган. Қиймати 200 миллион доллар деб баҳоланган меҳмонхонани Озарбойжоннинг Pasha Development фирмаси қуриб, 2025 йилнинг мартида топширади.~
👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari
Манба
38730
Photo unavailable
Бухоро вилоятида 75 мингга яқин уй хўжалигини электр энергияси билан таъминлайдиган қуёш электр стансияси қурилади
Олтой туманида умумий қиймати 159 миллион доллар бўлган қуёш электр станцияси қурилади. У ҳар йили 585 гигаватт соатдан ортиқ қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаради.
👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari
Манба
43542
Photo unavailable
Эроннинг турли манбалари мамлакат президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
50310
Photo unavailable
Олмалиқда"қурувчилар боғи" очилди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида "қурувчилар боғи" очилди, деди вилоят ҳокимлиги.
Парк қурилиши 2023 йилда бошланган. Нишабда жойлашган ҳудудни тартибга солиш учун тупроқни олиб кириш ва текислаш амалга оширилди.
Ҳудудда ёритиш амалга оширилди, скамейкалар билан дам олиш жойлари жиҳозланди, 1,3 минг метр бетон йўллар ётқизилди. Парк девор билан ўралган. Уч мингдан ортиқ дарахт ва 25 минг гул экилган. Умумий майдони 7,5 гектарни ташкил этади.
👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari
Манба
👍 1
56810
Photo unavailable
Чирчиқ металл қотишмалари заводи сотувга қўйилди
"Електртармокқурилиш" компанияси Чирчикда ишлаб чиқариш мажмуасини сотувга қўйди, бу E-auksion маълумотларидан келиб чиқади.
Мижозларга Чирчиқ металл қотишмалари заводининг бинолари ва иншоотлари, шунингдек корхонанинг бошқа мол-мулки таклиф этилади. Лот 2023 йил апрел ойида қабул қилинган кредиторлар йиғилишининг қарори билан сотувга қўйилган.
4,6 гектар майдонда умумий майдони 15,8 минг квадрат метр бўлган 34 та ишлаб чиқариш, маъмурий ва ёрдамчи бинолар жойлашган барча коммуникациялар (газ, сув қувури, канализация, электр энергияси), шунингдек темир йўл тармоғи мавжуд.
Бинолар ва иншоотлар билан биргаликда автомобиллар, тепловоз ва ишлаб чиқариш ускуналари сотувга қўйилган. Объект қисмларга бўлиб сотилади.
Лотнинг бошланғич қиймати 48,87 млрд сўм. Кейинги савдолар 17-май куни бўлиб ўтади.
👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari
Манба
👍 2
51920
00:33
Video unavailable
Самарқандда котлован қазилаётганда қўшнининг уйи қулаб тушди
Ҳолат Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида содир бўлгани айтилмоқда.
👍 2
72351