QORIALAR TV
📖 Канал Қуръони Каримни тажвиди ва тартили билан бехато тиловат қилиш мақсадида ҳолис Аллоҳ йўлида очилган Калбинггиз ором оладигон ибратли хикоялар жойлаб борилади каналдан манфат олсанггиз хаккимизга дуо килиб койинг https://t.me/+lO-90uUWokpmMzMy
Show more515
Subscribers
-324 hours
-177 days
+8930 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Allohning go‘zal salomlari Alloh deb uyg‘ongan qalblarga bo‘lsin..
yangi kunni qarshi olgan nur yuzli iymondoshlarimga
Assalamu alaykum va rahmatullohi ta'ala va barokatuh
bugungi kunimizni allohim manfaatli hayrli barokatli fayzli qilsin ilohim 🤲🏻✨🫶🏻
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ
Яна бир тонгни, янги кунни қарши олдик Алхамдулиллаҳ!
Ўтаётган ҳар кунимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик - қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли дамлар... Шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда бизни афсус-надоматлар паришон қилмасин.
Инсонларнинг энг яхшиси одамларга фойдаси тегадиганидир. Шундай экан кунимизни яхши ниятлар ила бошлайлик!
Кунингиз хайрли, файзли ва баракотли бўлсин sizlar bilan ustoza Ummu Amina🥰✨🌹🌹💐
🕰🕰 Пешин намози вақти
#Хадиси_шариф
Намоз – мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи энг асосий белги.
Шу боис намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
Намоз ўқувчи инсон ҳар куни беш марта:
“Сен менинг холиқимсан”, деб Аллоҳ таолони эсга олади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сизлардан бирор кишининг уйи дарвозаси ёнидан анҳор оқиб турса, у ҳар куни шу анҳорда беш марта ювинса, нима деб ўйлайсизлар:
“Унда кир қоладими?” деб сўрадилар.
Саҳобалар “Йўқ”, дейишди. Шунда у зот: “Беш вақт намоз ҳам анҳорга ўхшаб гуноҳларни ювиб туради”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Ибодатларингизни вақтида адо этинг намозга қойюм бўлинг
👍 3
Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:
Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ беришларини ёмон кўришайтишларини ёқтириш.
Одамларга кўриниш беришни севиш.
Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.
Насиҳат ва маслаҳат.
"Салаф илмининг фазилати" китобидaн.
👍 1
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Айтилди: “Ё Расулуллоҳ, суҳбатдошларимизнинг қай бири яхши?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уни кўришингиз Аллоҳни эслатадиган, сўзи амалингизни зиёда этадиган ва амали охиратни ёдга соладиган кишидир", дедилар.
Абу Яъло "Мажмаъуз-завоид"да ривоят қилган.
👍 1