cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ummu Asma sahifasi 📝

Advertising posts
724
Subscribers
No data24 hours
-87 days
-4230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳомиладорликда гемоглобин камайиши Ҳомиладорликда қон ҳажми 40% гача кўпаяди. Бунинг натижасида қондаги гемоглобинга қараб, қоннинг қуюқлик даражаси ва йўлдошнинг активлиги текширилиши мумкин. Одатда 120-130 бўлган гемоглобин савияси ҳомиладорликда жиддий равишда камаяди. Лондонда 153602 ҳомиладор аёл устида тадқиқот ўтқазилди. Бу аёллар орасида энг кўп кило билан тугилган чақалоқларнинг онасининг гемоглобини 85-95 орасида эди. Бунинг натижасига кўра, онанинг гемоглобини пасайиши билан чақалоқ килосининг кўпайиши орасида боғлиқлик бор эди. Гемоглобини юқори бўлган ҳомиладорларда эса, вақтли туғиш хавфи ва кам килоли чақалоқлар туғилиши аниқланди. Бу муҳим тадқиқот натижалари машҳур медикал журналларда чоп этилганига қарамасдан, дунёда миллионларча ҳомиладорларга анемия ташхиси қўйилиб, темир(қон кўпайтириш) қўшимчаси ичиш тавсия қилинади. Докторлар анемия хавфи ҳақида қайғуриш ўрнига, юқори гемоглобин савиясининг салбий оқибатларига диққат қилганларида эди... Ҳомиладорликда қон камайиши ҳам она, ҳам бола учун Аллоҳнинг бир лутфидир. Соғлом ҳомиладор аёлга темир(қон кўпайтирадиган) қўшимчаси тавсия қилинганда "ноцебо эффекти" вужудга келади. Ҳолбуки керагидан кўп олинган темир моддаси ионлари ДНК га зарар етказади. Зарар олган ДНК саратон касаллигида муҳим рол ўйнайди. Ҳомиладор аёлда ва ҳомилада ҳаддан зиёд йиғилган темир моддаси ҳомиланинг мия ва органларининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. (САСТ дан)
Show all...
👍 9
Постларни улашиш учун https://t.me/umm_asma_sahifasi шу очиқ каналга жойладим. Қайси постни улашишни истасангиз шу каналга жойлайман ин шаа Аллоҳ ).
Show all...
3
Ман хурмосиз тайёрладим, Асмога ўзини бергандим ёқмади, асал қўшиб бергандим кейин кўзчалари чақнаб ичди^⁠_⁠^.
Show all...
🥰 6
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
Кальцийга бой - кунжут сути Керак бўлади: • Кунжут уруғи (оқ) - 1/2 стакан ( ёки 6 ош қошиқ тўлдириб) • Араб хурмоси - 4 дона (табга кўра кўпайтириш ёки озайтириш мумкин) • Сув - 2 стакан Тайёрланиши: Кунжут уруғини 3 - 4 соатга ёки кечасига сувга ивитиб қўямиз. Хурмони донакларини тозалаб оламиз. Кунжутни сувини тўкиб, хурмо билан бирга блендерда озроқ сув билан эзиб оламиз. Кейин қолган сувни солиб 3-5 дақиқа (ёки ундан кўпроқ блендер кучига қараб) айлантирамиз. Докада ёки элакчада сиздириб оламиз. Таййёр! Бисмиллаҳ деб ичишингиз мумкин. Хурмо ўрнига 1 - 2 ош қошиқ асал қўшиш мумкин. Кунжут кальцийнинг подшоҳи ҳисобланади. Хаттоки сут маҳсулотларидан ҳам кўп кальций бор таркибида. Кальцийни препарат кўринишидан кўра, таом билан киргани яхшироқ.
Show all...
👍 6
Аччиқтош Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан кўпчиликни антиспирант ва дезодарантлар мавзуси янаям қизиқтириб қўяди. Бугун сизларга табиий, органик, эко антиспирант ва дезодарант ҳақида маълумот бермоқчиман). Тирик инсон борки у терлайди ва терлаш орқали организм ўзининг детокс вазифасини бир қисмини бажаради (шлак ва токсинларни чиқаради). Соғлом инсоннинг апокрин безларидан чиқадиган тер (75%) ҳеч қандай ҳидга эга эмас, лекин у ўзида кўплаб липид (ёғ)ларни сақлайди, бу эса бактериялар, айниқса тери устида яшайдиган стафилококклар учун қулай муҳит ҳисобланади. Қўлтиқ ости соҳасида 150 га яқин бактериялар бўлиб, улар тўйинмаган ёғ кислоталар ва аммиак бирликмалари ҳосил қилиши натижасида ёқимсиз ҳидлар пайдо бўлади. Ҳозирги кунда бозорда антиспирант ва дезодарант турли ҳилларини кўриш мумкин. Улар таркибида эса триклозан, бензотонин хлорид, хлоргексидин, аммоний тузлари, фарнезол, органик хлор сақловчи бирикмалар, алюминий - хлор бирликмалари, алюминий - цирконий, рух тузлари и ва ҳар хил зарарли кимёвий воситалар учрайди. Улар организмни шлаклардан тозланишига тўсқинлик қилиши етмагандек, организмда тўпланади ҳам. Ҳозирги кунда терлашга қарши ишлатиладиган бу воситалар кўкрак саратонига сабаб бўлиши мумкин деган фикрлар олға суриляпти. Дезодарант ва антиспирантга қарши инсонлар буларни доимий ишлатиш буйракларга, юрак қон томир системасига ва марказий асаб тизимига ("стресс терлаш" деган тушунча мавжуд бўлиб, сурункали стрессда бўлган инсонларда буни тўпланиши депрессия ва психологик ўзгаришларга олиб келиши мумкин) салбий таъсирлари бор эканини таъкидлашади. Хўп, унда ечим нима, аҳир ишлатмасликни иложи йўқку дейсизми? Ечими табиийликка қайтиш). Аччиқтош! Аччиқтошлар манфий зарядга эга катта молекуладан ташкил топган. Бу эса уни ҳужайра мембранасидан ўтишга тўсқинлик қилади ва организмга кирмаслигини кафолатлайди. Улар бактерияларга қарши курашади, сорбент вазифасини ўтайди ва организмда ножўя хид пайдо бўлишини олдини олади. Аччиқтош барча ишини тери юзасида бажаради ва тери ичига кирмайди, тер безлари фаолиятини бузмайди, яъни организмни тер ишлаб чиқариш фаолиятига халақит бермайди. Қўлланиши: 1. Оддий аччиқтошни сувда намлаб (оқар сув тагида ушлаб турилса устидаги минерал қобиғи эриб, ишлатилиш муддати камайиши мумкин), ёки нам қўлларингиз билан артиб терингизга суртасиз. (*Бирданига нам терига суртса ҳам бўлади). 2. Сувда эритиб, спрей идишга солиб (1-2 томчи органик, ўзингизга ёқадиган эфир мойидан томизсангиз ҳам бўлади) сепиб ишлатасиз. 3. Кукунидан пудра сифатида фойдаланиш. (Агар қиррали бўлса оқар сув тагида текислаб олинг). 🔴 Ўртача 24 - 36 соат таъсир қилади. Бу вақт давомида терлашингиз мумкин, чунки аччиқтош тер безларини ёпиб қўймайди, лекин ёқимсиз хидларни олдини олади. Нафақат қўлтиқ ости соҳаси, балки оёқ терлашларига ҳам фойдали. Аччиқтошни яна бир талай фойдали хусусиятлари бор. Қизиқ бўлса давом эттирамиз...
Show all...
🔥 11
🕊 5
Шундай экан мендан тез кунларда янги, миянгизни сал қайнатиши мумкин бўлган маълумотлар кутиб қолинг.) Кўпроқ аудио форматда қилсам керак, чунки ёзиш учун анчагина вақт керак, менда эса у жуда танқис...
Show all...
🔥 9🥰 5👍 1
Орада анча вақт йўқ бўлиб қолдим, ин шаа Аллоҳ тез кунларда қайтаман (деган умиддаман^⁠_⁠^). Шундай узоқ вақт жим бўлиб кетсам нимадир илмий ишлар билан банд бўлиб юрган бўламан.) Охирги изланишларим хомиладорликка тайёргарлик, хомиладорлик ва туғруқдан кейин тикланиш мавзулари бўлди. Бу мавзуларни ўрганар эканман, бизда нафақат ёш келин, қизларда балки ёши катта аёлларда ҳам бу илм етишмаслигини билдим. Шу сабабдан ўқиганларимни қандай қилиб бўлмасин етказишим керак деган фикр энди умуман тинч қўймаяпти. Аслида кун давомида жуда кўп янги маълумотлар ўрганаман, улар билан бўлишгим келади лекин вақт муаммоси бор:⁠'⁠(. Канал фаолиятини бироз ўзгартирсам керак. Ўзи аслида канални она мадрасадир курсида ўқиганимда илҳомланиб, фарзанд тарбияси борасида ёзаман деб очгандим. Лекин фарзандга тарбия, илм бериш учун аввало она ҳам, бола ҳам соғлом бўлиши жуда муҳим экан. Ва бу соғломлик хомиладорликка тайёргарлик вақтидан бошланар экан...
Show all...
😍 7 2👍 1🥰 1
👆Курсга қизиққанлар учун. Эхтиёт бўлинг, алданиб қолманг ва истихора қилишни унутманг. ^⁠_⁠^
Show all...
👍 3
Repost from Naturodoc_
Photo unavailable
Дорогие, остается 2 дня до старта курса «Ребенок. Инструкция по применению». ✨ В комментариях этого поста ответим на ваши вопросы по курсу 🩵 Попасть на курс по детям Пишите ваши вопросы ⬇️
Show all...