cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Agronomiya

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
203Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ҚАРОР_ВА_ИЖРО Фарғонада интенсив усулда балиқ етиштирилмоқда Президентимизнинг “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Унга кўра, Жиззах вилоятида ташкил этилган балиқчилик кластерининг аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тажрибаси ҳар бир вилоятда жорий этилмоқда. Дўстларга ҳам улашинг, обуна бўлинг! 👉 @AgroOlamUz 👍
Show all...
Гилос олчага қараганда тупроқ шўрига анча ёмон чидайди. Шафтоли ҳам тупроқ шўрига камроқ чидамли. Хоразмда шафтолининг маҳаллий навлари (Хоразм анжир шафтолиси ва бошқалар) шўрланган ва сизот сувлар юза жойлашган ерларида ўсаверади. Анжир ва анор шўрга бирмунча чидамли бўлади. Хурмо ва ёнғоқ тупроқ шўрига жуда сезгир бўлади. Уноби ва жийда ўсимлиги шўрга чидамли бўлади. Қулупнай шўрга камроқ чидамли бўлади. Кульвер нав бошқа навларга қараганда кам шўрланган ерларда ҳам ўсиши мумкин. Шундай қилиб, тупроқ шўрига чидамлилик даражасига кўра, барча меваларни таҳминан қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин – жийда, уноби, ток, анжир, анор, нок, ўрик, туркман олмаси, бодом, беҳи, уй олмаси, олхўри, шафтоли, олча, гилос, ёнғоқ, хурмо.
Show all...
#live Қайси мевали дарахтлар шўр тупроқларга чидамли ҳисобланади? Мевали дарахтлар шўрланган ерга маълум даражагача мувофиқлашади. Тўла ҳосилга киргунга қадар дарахтларнинг шўрга чидамлилиги авлоддан-авлодга ўтган сайин оша боради. Тўла ҳосилга киргандан кейин эса ҳосил ўсимликни заифлаштириб қўйиши сабабли унинг шўрга чидамлилиги пасаяди. Мева дарахтларининг шўрга чидамлилиги кўп жиҳатдан уларнинг турига, навига, индивидуал хусусиятларига ва пайвандтакка боғлиқдир. Унумдор ерларда ва органик ўғитлар солинган шароитда мевали дарахтлар анча юқори даражадаги шўрланишга чидай олади. Хлорид – сульфатли шўрланишда олманинг турли навлари хлорга нисбатан турлича даражада чидамлиликка эга. Масалан, туркман олмаси (ҳазорасп ва бобоараб хиллари) шўрга чидамли ҳисобланади. Ренет Симеренко камроқ чидамли, Кандиль синап ва Розмарин навлари эса шўрга анчагина чидамлидир. Нок олмага қараганда шўрга чидамлироқ бўлади. Хоразм вилоятида нокнинг маҳаллий навлари – алмурут ва шакар-мурутлар шўрланишга жуда чидамли.
Show all...
Аксарият одамлар ўз деҳқончилигида мис купоросини ишлатади. Уни қўлланиш соҳаси – замбуруғли касалликлар ва инфекцияларга қарши кураш. Ушбу препарат анча самарали, ҳамёнбоп бўлиб, аксарият агродўконларда сотилади. Мис купоросини боғ ва томорқада қўлланилиши. Мис купороси, замбуруғларни йўқотиш мақсадида асосан куз вақтида дарахт ва ўсимликларга ишлов беришда қўлланилади. Шунингдек мис купороси помидорлардаги фитофторозга қарши курашишда қўлланилади. Помидорни экишдан олдин чуқурчаларга озроқдан (бир сиқимчадан) сепиб чиқишади. Аксарият томорқачилар яхши ҳосил олиш мақсадида помидор экиладиган жойни (ерни) алмаштириб туради. Натижада деярли бутун томорқа мис купороси билан «бойитилган» бўлади. Қуйидаги сабабларга кўра мутлақо бундай қилиш мумкин эмас! Умуман олганда, кичик дозаларда мис купоросининг атроф муҳит, ер ва инсонга зарари йўқ. Фақат у кичик миқдорларда қўлланилса ва доимий равишда қўлланилмаса. Агар помидорнинг чуқурчаларига солиб чиқишдаги сингари эгат ва экинлар мис купороси билан доимий равишда ишлов берилиб турилса, у инсон учун жуда хавфли бўлиб бошлайди. Препаратдаги асосий модда мис сульфати ҳисобланади – агрессив ва заҳарли модда. Катта миқдорларда мис ер учун зарарлидир (ердаги кўпгина фойдали жонзотларни ва микроорганизмларни ўлдиради). Ундан ташқари, мис ердан жуда секин ювилади. Агар сиз ортиқча мис билан тўйинтирилган ерга помидор эксангиз, ортиқча бўлган бутун мис сизни организмингизга келиб тушади. Сиз ўзингиз бундай ҳосилдан заҳарланиб зарар кўришингиз мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши – бу томорқадаги сабзавотларни истеъмол қилиш билан ортиқча мисни қабул қилиш натижасида қаршилашингиз мумкин бўлган энг кичик муаммолардир. Мис купоросидан воз кечиб, айни таъсир принципига эга бўлган, унга ўхшаш бошқа замонавий препаратларни ерга қўллашингиз мумкин. Масалан, Скор ва Хорус сингари препаратлар (бошқа препаратлар ҳам бўлиши мумкин, агродўконлардан сўраб кўрасиз). Бу препаратлар: - самараси нуқтаи назаридан кам бўлмаган: замбуруғли касалликлар ва турли хил чиришлар (гниль) билан кураша олади. Умуман олганда, иложи борича кимёвий препаратларни қўлланмаган яхши. Агар қўлланадиган бўлсангиз, сизга, ерингизга хавфсизроқ бўлганларини қўлланишга ҳаракат қилиш лозим.
Show all...
Анор ўсимлик бити (шира) ва қарши кираш чоралари 🔹Ўсимлик бити анор боғларида кўп учрайдиган ва жиддий зарар етказадиган зараркурандадир. 🔹Битларнинг кўп миқдорда бўлиши дарахтларни ўсишдан тўхтатади, ёш дарахтларда барглар тўкилиши ёки ёши катта дарахтларда мева тўкилишига сабаб бўлади, тўкилган мевалар ўрнини эгаллаганлари эса бозоргирлиги паст, майда бўлади. 🔹Қарши кураш чоралари. Турли контактный ёки системик пестицидлардан битларга қарши курашишда фойдаланиш мумкин. Диметоат (0,03%) ёки Монокротофос (0,05%) ёки Малатион (0,1%) каби препаратларининг 15 кунлик оралиқ билан сепилиши бит кўпайишининг олдини олади.
Show all...
📹 АВСТРАЛИЯ КОМПАНИЯСИ ИССИҚХОНАЛАРИДА ПОМИДОРНИ РОБОТЛАР ЧАНГЛАТМОҚДА (ВИДЕО) Жаҳонда биринчи бўлиб Австралиядаги Costa компанияси Исроилнинг Аrugga AI Farming компанияси билан ҳамкорликда Янги Жанубий Уэлснинг Гайра шаҳридаги иссиқхонасида робот ёрдамида помидорни чанглатиш ишларини бошлади. Бу ҳақида EastFruit Costa компанияси сайти маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Бутун жаҳондаги иссиқхоналарда чанглатиш, одатда, асаларилар ёрдамида амалга оширилади, аммо Австралияда улардан фойдаланиш таъқиқланган. Шу боис, чанглатиш жараёни қўл меҳнати билан амалга оширилар эди. Чанглатувчи роботлар қаторлараро ҳаракатланади, сунъий интеллект ёрдамида чангланишга тайёр бўлган гулларни топиб, асалариларнинг чанглатишига тақлид қилган ҳолда гуллар тебраниши учун ҳаво импульсларини юборади. Дўстларга ҳам улашамиз
Show all...
#Дунё_бўйлаб 🍇 🍇 🍇 Ажойиб япон уруғсиз узумлари. Узум етиштириш ва ҳосил йиғиш
Show all...
Узумбошларининг кулранг чириш касаллиги билан зарарланиши. Кураш чоралари. Ун-шудринг ва антракнозга қарши тавсия қилинган барча агротехник, ташкилий чора-тадбирларни қўллаш; чидамли навларни экиш; зарарланган шингилларни териб, кўмиб ташлаш; мавсумда уч маротаба: касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан узумбошларидаги мевалар бир-бирига текканда ва узум пиша бошлаганда фунгицид (“Байлетон” ёки “Ботир” 25% 0,15-0,3 кг/га) пуркаш тавсия қилинади.
Show all...
Нордон чириш Зарари. Нордон чириш олма мевасининг ёзда пайдо бўладиган энг асосий касалликларидан бири ҳисобланади. Касаллик ривожланиши учун қулай шароит бўлган вақтда мевалар бир неча ҳафта ичида чириб кетиши мумкин. Олма навларининг аксарияти бу касаллик билан зарарланиши мумкин. Гуллашдан сўнг касаллик замбуруғлари меваларни зарарлаши мумкин ва бу зарар ёзнинг оҳирларида яққол намоён бўлади. Мевада чириш V–симон кўриниш олади. Касаллик гуллашдан сўнг меваларни зарарлай олса-да, лекин касалликни асосий зарарлаш даври ёзнинг оҳирларига тўғри келади. Кураш чоралари. Касалликка қарши теримдан камида 1–2 ой аввал таркибида тиофанат метил (мисол учун, Топсин-М) ҳамда каптан (мисол учун, Каптан) бўлган фунгицидлар билан 2–3 марта ишлов бериш яхши самара беради.
Show all...