cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xo'jaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Xo`jaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @Hokimlik_matbuot_kotibi

Show more
Advertising posts
3 920Subscribers
+124 hours
-487 days
+4630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

"ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ" Бугунги кунда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм ва кибержиноятчилик каби салбий иллатлардан асраш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бугун Хўжаобод туманида жойлашган 22 умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар иштироида “Жаҳолатга қарши маърифат” бош ғояси асосида ўтказилган учрашувда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик масалаларида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар ўртасида радикализм, диний мутаассиблик ва ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш, шунингдек, жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш борасида сўз юритилди. @xojaobod_pressa
Show all...
Андижоннинг содда фарзанди қалбларда барҳаёт. Хўжаобод туманида жойлашган барча умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи шеърият ихлосмандлари томонидан ижро этилган тўртликлар, Андижон фарзанди содда Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланади. @xojaobod_pressa
Show all...
#Videorolik #savol_javob ❓Savol: Ruxsat etilgan diniy mazmundagi adabiyotni boshqalaridan qanday farqlash mumkin?
✅ Javob: Batafsil videorolikda
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Show all...
#ТЕЗКОР ХЎЖАОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ. Хўжаобод туманини айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи “ЖФК 0” электр станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун 26 – апрель куни соат 13:00 дан 18:00 га қадар туманнинг “Чимбулоқ”, “Юксалиш”, “Гара гура”, “Етмишмерган”, “Қурама” маҳалла ҳудудларида вақтинча электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Таъмирлаш жараёнида электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраймиз. @xojaobod_pressa
Show all...
Андижон фарзанди шоир Муҳаммад Юсуф таваллуди муносабати билан тадбир ташкил этилди. Бугун туманимизда жойлашган Ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекнинг ҳақиқий танти фарзанди, Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан хотира тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир шоир Муҳаммад Юсуф хотирасига юксак ҳурмат - эҳтиром кўрсатиш мақсадида муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар фаоллигида шоир шеърларидан парчалар, миллий рақслар, куй - қўшиқлар ҳамоҳанглигида юқори савияда ўтказилди. @xojaobod_pressa
Show all...
ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ! Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 - май санасидан бошлаб аҳоли истеъмолчилари мамлакатимиз тарихида биринчи марта энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлашади. Жараённи тўлиқ ҳисобга олган ҳолда 2024 - йилнинг 1 - май кунига қадар хонадонингизда фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб - китобингиз тўғри амалга оширилганлиги ҳамда хонадонингиздаги фойдаланилган электр энергияси ҳисоблагич кўрсатгичларини электр таъминоти корхонаси дастури билан солиштиришингизни тавсия этамиз. Бунинг учун сиздан электр таъминот корхонасига борган ҳолда ёки масофада туриб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий қилинган “Shaxsiy kabinet” дастури орқали текшириб туришингизни сўраймиз. @xojaobod_pressa
Show all...
О, ота маконим. Онажон ўлкам, Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга. Сендай меҳрибон йўқ, Сенингдек кўркам. Римни алишмасман бедапоянгга. Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар, Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар. Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб, Тоғларинг ортимдан эргашиб юрар. Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин. Ё худбинман мен ё бир содда касман мен – Парижнинг энг гўзал ресторанларин, Битта тандирингга алишмасман мен. На гапга кўнайин, На тил билайин, Кўздан уйқу қочди, дилдан ҳаловат - Уч кунда соғинсам нима қилайин, Чала қолар бўлди ҳамма саёҳат. Билдимки, баридан улуғим ўзинг, Билдимки, яқини шу тупроқ менга. Баҳорда Бахмалда туғилган қўзинг, Араб оҳусидан азизроқ менга. Сен билан ўтган ҳар кун байрам - базм, Сенсиз бир он қолсам ваҳмим келади. Сени билганларга қиламан таъзим, Сени билмасларга раҳмим келади. @xojaobod_pressa
Show all...
"Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз" бош ғояси остида ўтказилган спорт мусобақа ғолиблари муносиб рағбатлантирилди. Хўжаобод туманида жойлашган спорт мактабида "Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз" бош ғояси остида Алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари орасида водий биринчилиги спорт мусобақасида махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида шахмат, шашка, футбол, стол тенниси, спорт турлари бўйича ўтказилган муросасиз ўйин натижаларига кўра Хўжаобод туманидаги Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати водий биринчилигини қўлга киритдилар. Ғолиблар туман спорт мактаби томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар. Мусобақадан кўзланган мақсад - ўсиб келаётган ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида рағбатлантириш ҳамда уларни фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. @xojaobod_pressa
Show all...
#кутубхонага_саёҳат Хўжаобод туманида жойлашган Ахборот - кутубхона марказида ʼʼКитобсевар миллат ʼʼ бош ғояси остида жорий йилнинг 22 - 26 апрель кунлари ўтказилаётган "Китобхонлик ҳафталиги"нинг 5 - кунида, Хўжаобод туман ИИБ ходимлари томонидан саёҳат уюштирилди. @xojaobod_pressa
Show all...
Хўжаобод туманида жойлашган "Навигул" озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш қўшма корхонасида йилига 4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилади. 10 минг тонна маҳсулот қайта ишланиб, бундан ташқари 7 минг тонна ҳажмга эга 4 та камерали музлатгич омбори ва 2 минг тоннали оддий омборхоналар ҳам ташкил этилган. @xojaobod_pressa
Show all...