cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Инсон табиати

Advertising posts
210
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailable
Ишқу муҳаббатнинг саҳнида Фарҳод каби чоғим бор менинг. Минг бир армон ишқнинг лаҳнида, Юрагимда доғим бор менинг. Чорлайман ишқ маъбудасини: Дардларимга малҳам бўлиб кел. Куйлаб ишқнинг қасидасини, Бахту иқбол билан тўлиб кел. Ишқ йўлида бўлмоқдай қурбон, Бу дунёда савоб йўқ, савоб. Ҳайқирсам ҳам минг бора чунон Даъватимга жавоб йўқ, жавоб.
Show all...
Photo unavailable
Шом чўкади боғларга аста, Уфқларни қоплайди зулмат. Зим-зиё тун мисоли хаста, Дарду ҳасрат билан у улфат. Ой кезади самода сарсон, Тополмас ҳеч сокин бир маъво. Зим-зиё тун бағри ҳам ларзон, Зулмат ичра димиққан ҳаво. Тун бағрида минг битта савол, Тун бағрида инглайди боғлар. Фақат дарду ҳасрат безавол, Мангу фақат ҳасратли доғлар.
Show all...
👏 1
Photo unavailable
Ҳасратларга бош бермас юрак, Метин каби сабру бардоши. Иродаси шубҳасиз бешак, Ожиз ҳатто тақдирнинг тоши. Синовларнинг барчаси ўтар, Тутқич бермас кунлару тунлар. Жафоларга тўлиб ҳам кетар, Ногоҳ тортса оҳлару унлар. Гарчи қаттиқ синов-имтиҳон, Барчасига чидайди одам. Қалбда сирли бир қудрат пинҳон, Тангри гўё ҳамроҳу ҳамдам.
Show all...
3
👍 4👏 2🔥 1
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
👍 4🔥 2👏 1
Photo unavailable
Ғариб бу маконда жуда ҳам якранг, Ториқдим, дўстларим, жуда ториқдим. Ҳолим танг, асабим жуда ҳам таранг, Кенгликлар, мен сизга жуда зориқдим. Дафъатан хаёлдан боғлаб қўш қанот, Лочин каби шиддат билан учарман. Кенгликлар бағрида мен учун нажот, Кенгликлар, мен сизни ёниб қучарман!
Show all...
👍 5
Photo unavailable
Булутларнинг карвони оғир, Само бўйлаб кезар эринмай. Ёға бошлар дафъатан ёмғир, Булутлар ёш тўкади тинмай. Симоб каби қалб қалқар ҳамон, Хаёл билан теранлик баста. Ғам талпинар гўё биз томон, Наҳот кўнгил давосиз, хаста?! Кезгим келар ёмғир остида, Ўйга толиб яланг бош билан. Ғамбода бу ҳаводай хаста, Кўзларим ҳам тўлар ёш билан.
Show all...
👍 5👏 2 1
Photo unavailable
Хотиралар озор, хотирот кўзгу, Лекин хатарлидир хотирасизлик. Йўқолдим бузғунзор ичинда мангу, Топмадим бирор сўз, бирор оролик. Мангулик асрори очилмас минбаъд, Ифшо бўлганмиди ғайб бозори?! Васлини истасанг, аслидир самад, Барчаси кўнгилнинг хотиразори. Озорлар тортадир чорасиз кўнгил, Ғамлари ғамларнинг ичидир гулим. Қилгиси келадир дунёни мазгил, Қузғунзор кезмоқдан афзалдир ўлим. Хотирот боғлари каҳрабокирдор, Ҳазиндир бир куни хазон нақадар, Ҳофиза минора – ёрқин овоздир, Маҳфузлар қатида маъволар кадар. Беҳудуд оқликдан синиқар уйқу, Хотирот гулимдир, хотира сағрим. Қолдириб келдимми қанотим учқу, Унутдим, доямнинг қўлида оғдим? Бешажар онлардир онсиз китоблар, Билмайман хотирот шажарин, ай, дил?! Ёруғ хотирамнинг кечмиши надир, Наҳот, эврилишлар поёни кўнгил?! Буҳрон онларики, сўндирди ғамим, Бир дарвеш бўзлайди, овози самум. Кўз мардуми ичра излайдир Ватан, Ловиллар ўт ичра хазонрез машъум...
Show all...
👍 6🔥 1
Photo unavailable
Асрий шароб сингари гўё, Хотиралар маст қилар мени. Туюлади мисоли рўё Бу дунёнинг бўйи ва эни. Ўтмишимга ташлайман нигоҳ, Болаликка ногоҳ қайтаман. Болалигим бамисоли шоҳ, Дардларимни унга айтаман. Болалигим соғинмай нечун, Болалигим ғоят беғубор. Кўрмадим ҳеч у каби очун, Бир очунки, инмаган ғубор. Тавоб қилиб қайта ва қайта, Қайтгим келмас бу юртдан зинҳор. Аё дўстлар, нимасин айтай, Болалигим безавол баҳор.
Show all...
👍 5
Photo unavailable
Шамол гарчи увуллар, Лекин кўнгилда сукут. Дунё дафъатан гуллар, Тўкилсанг мисли булут. Кеча тонгача тимранг, Ҳилпирар терак чунон, Бетоқат ой ҳам гаранг, Ранги ўчган тунд осмон. У нимадир, билмадим, Ҳатто, туман ҳам эмас. Асло писанд қилмадим, Бепарвоман басма-бас. Шивирлайди дарахтзор, Дилда сирларим уқиб, Кўнглим мудом интизор Турфа ашъорлар тўқиб.
Show all...
👏 5