cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

БЮРОКРАТЛИК ТЎСИҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМИЯТИ|ТАНҚИД

Бу каналда бюрократия, фирибгарлик, коррупция, ижтимоий-сиёсий масалаларга оид хабарлар бериб борилади. Сизда коррупцион, фирибгарлик ва шунга ўхшаш бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиш учун

Show more
Advertising posts
2 017Subscribers
+3124 hours
+657 days
+5030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳақийқатни айтолмаган Профессорга берилган ойлик бу "Пора"дир.
Show all...
#ТЕЗКОР #АНА_ХОЛОС ☄️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди ❗️Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: ▪️интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; ▪️лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▪️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. Бизнинг канал 👉 https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
Show all...
👍 2
Тўрткўл тумани ахолисидан мурожаат тушмоқда,  Ривож кўчаси 32 уй олдидаги неча йиллардан бери кўкарип турган дарахтларни кесип ташлагани айтилмоқда. Экология ташкилоти хабари бўлса керак.
Show all...
👍 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Миромонович Шавкат Мирзиёевга Тўрткўл туман Кенгаши депутати Дуйсенов А.А.дан МУРОЖААТ-ТАКЛИФ Хурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Сизга тадбиркорлар номида мурожаат қилмоқдаман! Хозирги вақтда хар-бир тадбиркор назорат касса машиналари ва терминал қурилмаларини ўрнатиб иш фаолиятини олиб боришни яхши билади. Бу эса бюджетка солиқ тушумларини кўпайтиради. Яширин иқтисодиётни олдини олади. Шу боисдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш зарур деб хисоблайман. Бугунги кунда, тадбиркорларни қийнаб келаётган, саволларни Сизга баён қилсам. Йилдан йилга янги технологиялар ривожланиб тадбиркорларнинг хуқуқий онги ўсиб, уларни қийнаб келаётган муоммалар тўғрисида мурожаатлар йўлламоқда! Хозирги кунда, кўпчилик тадбиркорларда 2-3йил илгари чиққан назорат касса машиналарини дуконларига ўрнатган. Лекин, орадан бироз вақт ўтиб, сотиб олган назорат касса машиналарида хар-хил техник бузилишлар кузатилмоқда, интернетга ўланиш қийин ёки интернет яхши ишламаслиги ёки сенсорли назорат касса машинасини экран қисми бузиладиган бўлса, таъмирлатиш учун, Ташкент шахридаги сервис марказларга мурожаат қилишга тўғри келмоқда, ундан ташқари қиммат, айрим деталлари шу шахарни ўзида топилмайди, қувватловчи аккумулятори вақт ўтиши билан заряд ушламай қолади, натижада айрим вақтлари фуқароларга чек беролмай қолиш холатлари вжудга келмоқда, унинг натижасида тадбиркорлар жарима тўлашга сабаб бўлмоқда. Шу боисдан хозирги кунда хар-хил замон талабига жавоб берадиган, зомоновий хар-хил “Мобил-касса” машиналари жорий қилиниб бўлган, у кўрилма бир вақтни ўзида касса аппарат ва терминал вазифасини оддий андроит телефонда бажаради, нархихам арзон, чек чиқариш учун термо принтер мосламаси жорий қилинган. Бир заряди билан 200-300 чек чиқарип беради, қолберса 24 соат интернетсиз ишлайди. Хозирги вақтда тадбиркорлар кўпчилиги, эси назорат касса машинасини, янги чиққан замоновий назорат касса машиналарига алмаштиришда ортиқча харажат талаб қилинмоқда. Шу жойида Ўз.Рес. Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни бир Сўзи ёдимга тушиб кетди, айтмасам бўлмас! Давлат ташкилотларига айтилган “ Сизлар тадбиркорларга ёрдам берманглар, халақит қилмасангизлар тадбиркорлар ўз йўлини топиб олади деган” Шундай дегандай тадбиркорлар хозирги вақтда, ТАДБИРКОРЛАР-замон талабига жавоб берадиган, синалган, хар-хил назорат касса машиналарини танламоқда. Олдинги ишлаб турган назорат касса машиналарини, замон талабига жавоб берадиган, янги назорат касса машиналарига ўзгартирмоқда. Назорат касса машинасини ўзгартириш жараёнида тадбиркор ортиқча харажатларга дуч келмоқда. Эндиликда шу тадбиркор олдинги ишлатиб турган назорат касса машинасини, “янги” назорат касса машинасига ўзгартирадиган бўлса, такроран иккинчи маротаба “янги техналогиялар илмий ахборат маркази”га йиллик яна такроран 340 000сўм тўлашга тўғри келмоқда. Вахоланки у тадбиркор “янги техналогиялар илмий ахборат маркази”га йиллик, яъний 12-ойга, 340 000 сўм пулини тўлаб қўйган бўлса? 3-ойдан кейин, янги назорат касса машинасига алмаштирса, тадбиркорнинг қолган 7-ой тўлаб қўйган пули қаерга кетади? Таклифим қолган 7-ойини пулини, алмаштирган янги назорат касса машинаси хисобига ўтириб бериш мақсадга мувофиқ! Шунда тадбиркорни ортиқча харажатлардан оз бўлсада қўтқарган бўлар эдик. Бу холат Ўзбекистон бўйлаб хисобласа кача сумма тадбиркорларнинг фойдасига ечилади. Юқорида айтилган тадбиркорларни қийнаб келаётган ортиқча харажатлардан келиб чиқиб, Хурматли Ўз.Рес. Президенти Миромонович Шавкат Мирзиёевдан шуни илтимос қилардимки. У хам бўлса тадбиркорларни ортиқча харажаатлардан холос қилишни сўрайман. Хурмат билан Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг Депутати Дуйсенов Асилбек Алмасбекович
Show all...
👍 11
Тиббий кўрикдан феврал ойида ўтишлиги лозим бўлган демоқда. Лекин хали тиббий кўрикдан ўтмаганлиги айтилмоқда. Бу хабар қанчаллиқ хақиқат?
Show all...
👍 2