cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝐒𝐄𝐕𝐆𝐈 𝐘𝐎'𝐋𝐈➪♔︎♕︎

Salom❣ Biz bilan aslo zerikmaysiz!!! 📖 Aforizmlar 📷 Aforizm rasmlar 📝 Sherlar,Hikoyalar 🔊 Mp3, Manaloglar ╔═┄┅অঠই✯💓✯ইঠঅ┅┄═╗ @Seni_Hechkimga_Bermay_Sevaman_N1 ╚═┄┅অঠই✯💓✯ইঠঅ┅┄

Show more
Uzbekistan77 106The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
157Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

✍🏼Асраб олган фарзандим ногирон чиқди (ҳаётий воқеа) Негадир мен ҳам сизга мактуб ёзиб, юрагимни ўртаб турган дарддан сал бўлса-да халос бўлгим келди. Аслида буни айтишга ҳаққим борми-йўқми – билмайман, чунки пешонамда шу битилган экан, тақдиримдан нолиб юришим тўғримикан? Шундай бўлгани – менга берилган бир жазодир балки, гуноҳим учун тўлаётган товонимдир? Йўқ, менинг нолиш ниятим йўқ, ҳаммасига шукур қиламан, тақдир менга инъом этган ҳар кунги қувончларим, гарчи у қадар тўкин бўлмаса-да, бахтимни ҳеч нимага алиштиргим келмайди. Лекин баъзида хаёл мени узоқларга олиб кетади Ўшанда мен узоқ Сурхондарёдан Тошкентга ўқийман деб, юрагимда минг бир орзуларни жам этиб келган, сочлари тақимини ўпиб, ойим уларни жамлаб битта қилиб ўриб қўйган содда ва беғубор қиз эдим. Онам мени узоқ йўлга кузатар эканлар, номусни сақлаш кераклиги, қариндош-уруғ, қишлоқдошларим юзини ерга қаратмаслигим, яхши ўқиб, бирон бир касб эгаси бўлиб қайтишимни қаттиқ тайинладилар. «Сочингни кесма, шаҳарда қизларнинг сочи калта бўлади, дейишади, лекин сен уларга тақлид қилиб бу ишни зинҳор қилма. Сенинг бошқалардан ажралиб турадиган ҳуснинг мана шу сочларинг», дедилар кўз ёшларини яширганча. Бекатдан автобусга чиқдим, онам ортимдан қўл силтаганча қолдилар… Минг бир ҳаяжон билан илк дарсга кирдим. Буёғи ўқиш, югур-югур, кутубхонадаги китоб варақлаб, конспектлар тўлдиришим, сессия, вақт ёнгинамиздан шувиллаб ўтиб кетаётганини ўшанда сезмасдим ҳам. Дарсдан ётоқхонага келганимда, вақт алламаҳал бўлиб қоларди. Биздан икки курс юқорида ўқийдиган фарғоналик йигит Аброрнинг менга бошқача қараётганини сезардим. Бир куни одатим бўйича кутубхонадан чиқиб, энди ётоқхона томон кетаман деб турганимда, кимдир менга сўз қотди. Қарасам – Аброр, у ҳам кутубхонадан чиққан экан, қаранга, уни мен шу пайтгача пайқамаган эканман. Йўлимиз бир бўлгани боис ҳам бирга кетдик. У мендан ўқишларим, устозларим, дарслар ҳақида суриштирди. Бу ҳолат эртаси, индини куни ҳам давом этди, энди биз кутубхонада ҳам «тўсатдан» учрашиб қолиб, бир столга ўтирардик. Ўшанда бу бир умрлик муҳаббат эканлигини билмаганман. Ўқишни якунлаётган йили Аброр менга дил ёрди, турмуш қуриш таклифини айтди. Мен бу масалани фақатгина онам ва яқинларимиз ҳал этишини (отам биз кичиклигимиздаёқ оламдан ўтиб кетганлар), уларнинг фикрига қарши боролмаслигимни айтдим. Аброр ёзда уйимизга совчи юборди. Айтганимдек, онам қаттиқ қаршилик қилдилар, у йигит Фарғонадан бўлса, орадаги масофа қанча, бунинг устига, улар узоқроқ тоғамизнинг ўғлига мени ваъда қилиб қўйган эканлар. Мен ўқишни тугатиб келсам, тўй қилишмоқчи экан. «Якка-ю ягона қизимни узоқларга бериб юбориб, кейин ўзим соғинч гирдобида яшайми? Шундоғам отангнинг йўқлиги юрагимни ўртайди, сен кетсанг, эртага укаларинг ҳам катта бўлиб, мени ташлаб кетишса, менинг яшашимдан нима наф? Сени ўқишга юбориб хато қилмадимми, деб ўйлардим, афсуски, калтабинлик қилибман. Энди маломат остида қоладиган бўлдим. «Қизи шаҳардан ўзига эр топибди» деган таънага қандай чидайман?» Онам юм-юм йиғлардилар, уларга қўшилиб мен ҳам йиғладим. Шу паллада негадир илк дафъа онамни тушундим, бу қарорим билан уларнинг шундоғам ярим кўнгилларини ўртаб қўйганимга пушаймон бўлдим. «Бўлди, ойи, сиз айтгандек бўлади, мен ўша тоғамнинг ўғлига тегаман. Сиз хафа бўлмасангиз бўлди». Онам фикримдан қайтиб қолмаслигим учун унаштирувни шоширдилар. Мен Тошкентга келдим, Аброр бир неча бор олдимга келди, лекин уни кўрсам тескари ўгирилиб кетардим. «Мен унаштирилганман, одамлар бегона йигит билан кўришса, гап қилиб юборишади, энди мени тинч қўйинг, илтимос», дедим. Ишонсангиз, ўшанда Аброрнинг кўзидан оқаётган ёшларига қараб, ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. У сўнгги бор ғамгин нигоҳлари билан менга тикилди-да, кетди. Мен бошқа уни кўрганим йўқ. Ўқишни тугатиб келган йилим тўй бўлди. Турмуш ўртоғим ёмон одам эмасди. Бир-икки йил яшагач, унинг ишлари туфайли Тошкентга кўчиб келдик. Йиллар бир-бирини қувиб ўтар, мен эса ҳеч ҳомиладор бўлмасдим. Шифокорларга кўриндим, эрим билан бирга касалхонада ётиб даволандик ҳам. Табиблар, азайимхонлар қолмади, ким нима деса қилиб, кимнинг дарагини берса шу ерга эринмай
Show all...
борардим, лекин Худо бизга фарзанд ато этмади. Пешонам шунақа шўр экан, эримга бир неча бор ажрашишни таклиф этдим. Лекин у кўнмади. «Бола асраб оламиз», деган сўзлари мени даҳшатга солди. «Ота-онангиз нима дейди, қариндош-уруғлар -чи? Маломатга қолиб кетасиз», дедим. «Бир йўлини қилармиз». Йўлини қилдик: Тошкентда яшайдиган бир оғайнилари хотини бешта қиздан кейин яна қиз фарзанд кутаётганини эшитиб, хўжайнимга нолиб қолган. «Олдиришга кеч бўлибди, шундоғам бешта қизим бор, буниси ўғил бўладими, деб ўйлагандим, афсуски уям қиз экан», деган. «Илтимос, дўстим, мен тирноққа зорман, шу болани менга бер, истаганингни бераман, нима десанг қиламан», деганлар. «Ҳомиладорлигим» ни эшитган яқинларимиз хурсанд бўлишди. Хуллас, мен гўёки ҳомиладордек қорнимга ёстиқ қўйиб юрдим, бола туғилиш фурсати келганда, биз бошқа ердан ижарага уй олиб, ўша ерга кўчиб кетдик. Мен «қизли» бўлдим. Қизалоғимиз уч ёшга тўлгач, яна бир ўғил фарзанд асраб олдик. Шу тариқа ҳаётимизга қувонч, кўнглимизга нур киргандек бўлди. Лекин, ўғлим улғаяётган бўлса-да, негадир ўрнидан туришга ҳаракат қилмас, мудом йиғлагани-йиғлаг ан эди. Шифокорга кўрсатсак, унинг туғма ногирон эканлигини, мияси жароҳатлангани боис, бир умрга фалаж бўлиб қолганини эшитиб, ҳушим бошимдан учди. Лекин энди уни қайтариб беролмасдим, унга боғланиб, меҳр бериб қўйгандик. Болага ғамхўрлик қилиб, уни турли шифокорларга кўрсатдик, даволашга ҳаракат қилдик. Кўп йиллик саъй-ҳаракатлари миз туфайли у ўрнидан турди, қийналиб бўлса-да юради, ғўлдираб бўлса-да гапирадиган бўлди. Лекин бундан бошқасини орзу ҳам қилолмасдик. Опаси мудом укасига ғамхўрлик қилиб, уни кўчада ўйнатар, ҳеч кимга хафа қилдириб қўймасди. Қизимиз бўй етиб, уйимизга бирин-кетин совчилар кела бошлади. Ахир қачонгача уни олиб ўтирамиз, қизимнинг кўнглига ёққан йигитга узатдик. У кетаётиб, укаси билан қучоқлашиб, хайрлашди, ўғлимиз эса энг яқин одами, ҳимоячиси, тушуниб, доим қўллаб турадиган опаси кетаётганидан ўксиб-ўксиб йиғларди. Бу манзарани бефарқ кузатиб турган одам қолмади. Гарчи ўғлимга қараб, юрагим олов бўлиб ёнаётган бўлса-да, унга далда бераман, ҳали соғайиб кетишини, бу кунларни кўрмагандек бўлишини айтиб, уни овутаман. У эса маҳалладаги болалар мудом калака қилишларини, нега у бошқалар каби мактабга бормаслиги, ҳеч ким у билан ўйнашни истамаслигини сўраб, кўзларимга мўлтираб қараганида, ўзимни қўярга жой тополмайман, нигоҳларимни яшираман. Бугун ўғлим 17 га кириб қолди. Бу аҳволда уни мактабга жўнатолмасдик, у ўзини бошқаролмайди, бировнинг ёрдамисиз кийимини кийиб, овқатини еёлмайди. Инсон бу дунёда мангу қололмайди, биздан кейин ўғлимнинг ҳоли нима кечар экан? Ким унга қарайди, парваришлайди? Опасининг ўз оиласи, болалари, ташвишлари бор, у ўзидан ортмайди. Охирги пайтлар дадаси иккаламиз фақат шу ҳақда ўйлаймиз, бу қийин вазиятдан чиқиш йўлларини қидирамиз. Лекин олдинда ҳеч қандай нажот кўрмаяпман. Шу туфайли уйқумда ҳаловат йўқ, сочларим оппоқ оқариб кетган, йиғлайвериб кўзларимда ёш қолмади. Ишонсангиз, баъзида кечалари Аброр кўз олдимга келади, уни ҳамон севишимни, у юрагимнинг бир бўлаги бўлиб қолганини ҳис қиламан. Назаримда, ўшанда унинг кўзидан оққан ёшлар, бирга бўлишимиз учун курашишга ўзимда куч топа олмаганим, журъатсизлигим учун жазоландим. Бундан ортиғи бўлмайди, бу юк билан гўримда ҳам тинч ётолмасам керак.
Show all...
– Bir umrlik Xotiralarni bergan, – 2021- yil ham tugamoqda. . .
Show all...
Очень скоро новый год❤️ ❤️🌹😘😍
Show all...