cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Jurnalistlar.uz

Jurnalistlar.uz телеграм канали Телефон: 71 230-91-70 Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган Электрон почта: [email protected] Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй

Show more
Advertising posts
3 616Subscribers
-924 hours
-417 days
-11230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⚡️⚡️“Баку ТВ” ҳамкасбларимиз нигоҳида... Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ташкил этилган бир гуруҳ медиа соҳа вакилларининг Озарбайжонга сафари икки мамлакат оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Баку ТВ” фаолияти билан яқиндан танишган ўзбекистонлик журналистларга ушбу телеканалнинг ишлаш тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Мулоқот давомида тажриба алмашиш, биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
🔥 1
🇺🇿🇦🇿 “Azertac” ахборот агентлигида учрашув ўтказилди 🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов бошчилигидаги бир гуруҳ медиа соҳа вакилларининг Озарбайжонга сафари доирасида “Azertac” ахборот агентлигида учрашув ўтказилди. Ушбу агентлик директорлар Кенгаши раиси Вугар Алиев “Azertac” ҳақида маълумот бериб, унинг серқирра фаолиятига тўхталиб ўтди. Қайд этилишича, саккиз тилда янгиликларни эфирга узатувчи агентлик фото, видео ва мультимедиа маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқаради, 50 га яқин хорижий ахборот агентликлари, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👍 1 1👏 1
#Ҳудудлардан_хабарлар #Китобсевар_миллат 📚 “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ 🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамда Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутутбхона маркази ҳамкорлигида “Китобсевар миллат” шиори остидаги IV республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, вилоят “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти бош муҳаррири, соҳир ижод олами соҳиби шоир Бобоқанд Мирзо (Умаров)нинг “Иккимиз икки олам” деб номланган китоби тақдимоти бўлиб ўтди. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👍 2 2👏 1
#Ҳудудлардан_хабарлар #Китобсевар_миллат 📚 “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида жомбойлик ижодкор билан учрашув Шу кунларда юртимизда китоб ва китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган “Китобсевар миллат” шиори остидаги IV республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва уюшманинг Самарқанд вилояти бўлими ҳамкорлигида Жомбой туманида ўтказилди. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👏 2👍 1 1
#Ҳуррият_газетаси ВОҲА МАТБУОТИ ДАРҒАСИ ЭДИ “Хоразм ҳақиқати” газетаси таҳририяти ходимлари билан боғлиқ ёрқин хотираларим жуда кўп. Таҳририят “қозонида қайнаган” лаҳзалар ҳаётимнинг энг гўзал дамлари эди, дея бот-бот такрорлайман. Бу ерда устоз ва ҳамкасбларимдан яхшиликлар, меҳр-мурувватлар кўрдим. Мени тушунишга ҳаракат қилаётганлар, қўллаб-қувватловчилар, ҳурмат этувчилар ёнгинамда эди. Воҳада энг нуфузли ва обрўли нашрлардан бири сифатида танилган газетада забардаст журналистлар, ижодкорлар самарали меҳнат қилишарди. Мен ўқишни тугатиб келган 1985 йилда таниқли шоир, журналист ва насрнавис Эркин Самандар ушбу нашрга бош муҳаррир эдилар. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👍 3 1👏 1
#Ҳудудлардан_хабарлар 🟢 ЖУРНАЛИСТЛАР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелда қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан журналистлар, омавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👍 1 1👏 1
📹 Онлайн медиа: муаммо ва ечимлари муҳокамасига оид конференция бўлиб ўтди (+видео) Замонавий технологиялар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланаётган даврда интернетнинг ривожланиши ахборот олиш ва узатиш маданиятини тубдан ўзгартирди. Бу эса медиа соҳасида янгича йўналишлар пайдо бўлишига замин яратди. Онлайн медиа ривожланган ҳар қандай жамият ўз олдига медиага оид бир қатор муаммолар ва уларнинг ечимларни илмий жиҳатдан ўрганиб, уни амалиётда татбиқ этиши муҳим саналади. Дарҳақиқат, онлайн медианинг тезкорлиги, аудиториясининг кўплиги ва таъсир доирасининг кенглиги анъанавий медиани ортда қолдирмоқда. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Онлайн медиа тараққиёти тенденциялари: муаммо ва ечимлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👍 4👏 2 1
#Китобсевар_миллат 📶 Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Китобсевар миллат” шиори остида китоб савдо-ярмаркаси ташкил этилди. 📖 Мазкур китоб ярмаркаси шу кунларда хиёбонда ўтказилаётган “Миллий қадриятлар сайли” фестивали иштирокчиларини ҳам ўзига жалб қилгани қувонарлидир. Тадбирга келган олий ўқув юрти талабалари ва ёш ижодкорлар расталарни кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилдилар. ❕ Эслатиб ўтамиз, “Китобсевар миллат” шиори остида китоб савдо-ярмаркалари республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад — ёшлар ўртасида маънавий озуқа манбаи бўлган китоб мутолаасига қизиқишни оширишдан иборат. Зеро, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини оширишнинг ўрни беқиёсдир. ✅ Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👍 1
Go to the archive of posts