cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Laziz Adhamov

- "SAP" компаниясининг Ўзбекистондаги сотув директори. - "Top-contact","Bookcafe" ва "Dalatek" асосчиси.

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
1 881Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Эълон Ҳурматли обуначилар! "Laziz Adhamov" канал фаолияти тўҳтатилди!
Show all...
Открыть комментарии
ВАСИЯТ. ПРОФЕССОР. ☑️ Нажот фақат таълимда, Илм ол “Нажот таълим”да. 👉 https://bit.ly/3JMzNQZ Илмга эш бўлсин ёшлар, Ва кунларнинг бирида Тоза қон оқа бошлар Ватаннинг томирида! - Режиссёр: @erkinbozorovv - Продюссер: @bloggersunionuz - Менеджер: @joxa_rasuloff - Овоз режиссёри: @sohidullo_official 🤝 “Нажот таълим” ўқув маркази билан ҳамкорликда тайёрланди.
Show all...
Йўқлигингда сени ғийбат қилишларидан ҳимоя қиладиган нарса — гўзал хулқдир! @adhamovlaziz
Show all...
Ошқозони портлаган Эчки Биз харом деганда одатда луқмани тушунамиз, аммо қул хаққи бор харомнинг хароми. Харом еб, харом ишлаётган киши, бориб -бориб унинг харомлигини фарқига бормай қўяди. Чунки ишончига кўра яшамагани учун, яшашига кўра ишона бошлайди. ** ** ** Ўтган йили тоққа келганимда Жамила исмли бева қўшнимизни ўтинлари билан боғлиқ бир воқеани кузатган эдим. Тоғда аслида қиш мавсумида ҳеч ким қолмайди, ҳамма шахарга кўчиб кетади. Икки-уч овчи ва чўпонлар қолади,холос. Ёз ойларида дам олишга келиб, мева- чевасини тўплаб кетишади. Хаммасини уйлари бир-бирига яқин, ғуж қурилган. Уйлардан икки-уч км узоқда эса боғ- бўстонлари бор. Жамила хоним ҳам боғидаги қуриган дарахтларни кестириб, майдалаб ўтин ҳолига келтирганди. Ташиб келишга кучи етмай, шахарга кетаркан, уюм-уюм ўтинларини устига қоғозларга," Ким шу ўтинларимдан бир дона олса рак бўлсин", деб ёзиб уларни целофаннинг ичига қўйиб,ўтинларини устига ёпиштириб, кейин маҳкам ёпиб ўзи шаҳарга кетган эди. Бу йил ёзда келса, бир дона ҳам ўтин йўқ. Ўғирлашибди. Бу воқеа мени қўрқитди. Мен харомнинг қандай олов эканлигини, қандай ёндиришини таърифлашга ҳам қўрқаман. ** Ўзбекистонга борган куним бир қўшнимиз кечаси билан буғдой ўғирлаб чиқибди. Эрталаб қараса қўрасидаги эчкилари ўлиб ётибди. Кўп буғдой егани учун эчкиларнинг ошқозони ёрилиб кетган экан. Вақти келганида сенинг ошқозонинг ҳам портлайди, шубҳасиз! ** Виана сафарига кетаётган Усмонли армияси Белградга яқин бир жойда, булоқ бўйида дам олиш учун тўхтадилар. Аскарлар таҳорат олиш учун сувга югуришди. Узоқдан уларни кузатиб турган кекса бир Поп черковдаги роҳиба қизларнинг қўлига челак бериб булоқ бошига сувга жўнатди. Ўзи эса узоқдан кузатиб турди. Қизларни кўрган Усмонли аскарлари эса дарҳол булоқ бошидан узоқлашди. Кузатиб турган Поп буни давлат бошлиқларига тушунтирди ва: " Бу армияни енгиб бўлмайди. Бекорга қон тўкмайлик. Харомдан узоқ бўлган инсонлар Аллоҳга яқийн бўлади. Аллоҳга яқийн бўлган душманга ғолиб бўлмайди", деди. ** Бир миллат ҳалолни харом, харомни ҳалол қилиб олмаган бўлса у миллат ҳеч қачон мағлуб бўлмайди. Усмон Ғозий айтганидек," Харом еган аскар жанг қила олмайди " Жанг майдони фақатгина кофир қаршисида, деб ўйласак адашамиз. Жанг майдони нафсимиздадир. Бегуноҳ эчкининг ошқозонини портлатган харом бизнинг миямиз, ишкамбамиз ва қон томирларимизни хам портлатади. marwa
Show all...
Marwa

Молу давлат манфаатни кўзловчи улфатларни жалб қилади. Ҳусну жамол шаҳватни кўзловчи улфатларни жалб қилади. Ахлоқ умрбод дўст бўлишни кўзловчиларни жалб қилади. Али розияллоҳу анҳу @adhamovlaziz
Show all...
Шундай фақир кимсалар борки, уларда пулдан бошқа нарса йўқ. Жуброн Халил Жуброн @adhamovlaziz
Show all...
Атрофингда аккиллаш кўпайиб кетган бўлса, билки, албатта, сен итларни безовта қилиб қўйибсан. Хитой ҳикмати @adhamovlaziz
Show all...
Ўзи меҳнат қилиб, юз-қўллари кирланиб ризқ топишга уриниш тиланчилик қилиш, бировларга қарам бўлишдан кўра яхшидир. Манба @adhamovlaziz
Show all...
Бой одамлар катта кутубхонага эга. Камбағаллар эса катта телевизорга. Дэн Кеннеди. Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин. @adhamovlaziz
Show all...
Илмни фурсат бўлганида ўрганавериш керак. Чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу @adhamovlaziz
Show all...