cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali Facebook: fb.com/paxtaobodpress Telegram: t.me/paxtaobod_press Twitter: twitter.com/paxtaobodpress Instagram: instagram.com/paxtaobod_press Youtube: youtube.com/channel/UCbPpkEqek_5qDQtC6TyH3sw

Show more
Advertising posts
3 677Subscribers
-124 hours
+17 days
-4330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

"ПАХТАОБОД ПАРРАНДА" ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ Халқимиз дастирхонига тухум ва парранда гўшти етказиб беришни мақсад қилган "Пахтаобод парранда" корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Хайраобод қишлоғида жойлашган ушбу парранда фабрикасига ҳозирда "Бройлер рост -308" типидаги 33 минг дона жўжалар келтирилди. Корхона ўз ишини янада кенгайтиришни мақсад қилган. 🇺🇿Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Show all...
ТЕНТАКСОЙ ҚИРҒОҚЛАРИ НАЗОРАТДА Юзага келиши мумкин бўлган турли табиий офатларнинг олдини олиш доимий сергакликни талаб этади. Туманимиздан оқиб ўтувчи Тентаксойда сув тошқинлари юзага келишини олдини олиш, хавфсизлик чораларини кўриш учун зарурий тадбирлар амалга оширилиб борилади. Бугун туман ҳокими бошчилигидаги соҳа мутасаддилари махсус техникалар ёрдамида сойнинг сув тошқини юзага келиши мумкин бўлган нуқталарида хавфсизлик бўйича зарурий юмушларни амалга оширдилар. 🇺🇿Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Show all...
ПРОКУРОР ВА МИГРАЦИЯДА ЮРГАН ЁШЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ. Пахтаобод тумани прокурори 2-сектор раҳбари Н.Маматазизов томонидан туман  ҳудудида жойлашган  Пахтаобод тумани, Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида миграцияда юрган ёшлар билан  онлайн мулоқот ўтказилди. Мулоқотда 35 нафардан  ортиқ ёшлар иштирок этиб ёшлар томонидан контракт тўловлари, ер муносабатлари, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш каби бир қанча масалалар кўтарилди. Туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикасида ёшларга тадбиркорликни ривожлантириш учун ташкил этилаётган шароитлар ҳақида тушунчалар берилди. Мулоқотда иштирок иштирок этган ёшлардан 2 нафари туманга қайтиб тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирдилар. Туман прокуратураси томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Show all...
МУНОСАБАТ "Ассалому алайкум ҳурматли" Аччиқ ТВ"админлари. Сизларни халқ учун қилаётган ҳаракатларда куч-қувват тилаб қоламиз. Биз Пахтаобод ТТЁ бўлими ўрта тиббий ходимлари хам бўлимимиздаги раҳбарларимизни бизни итдек ғажишидан безор бўляпмиз"(таҳрирсиз бердик) деган жумлалар билан бошланувчи чиқиш бўйича қуйидагилар маълум қилинади: Мурожаатда келтирилган маълумотларга аниқлик киритиш учун тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган текширувлар натижасига кўра қуйидагилар аниқланди. Мурожаатнинг асосий мазмуни, туман Тез тиббий ёрдам бўлими ишчи-ходимлари ижро интизоми , ишчи-ходимларнинг касб қоидаларига риоя этишлари борасидаги масъул шахс кўрсатмаларидан норозилик билдиришган. Махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давомида ҳақиқатан ҳам бўлим ишчи-ходимлари томонидан ижро интизоми қоидалари бузилганлиги ва тиббиёт либоси кийилмаган ҳолатда ишни давом эттирилганлиги ҳолатлари махсус дафтарда қайд этилганлиги тасдиқланди. Ишчи гуруҳ вакиллари бўлим ишчи-ходимларидан ушбу мурожаат бўйича яна қандай эътирозлар борлиги ҳақида сўралганида ушбу мурожаат улар томонидан ёзилмаганлигини билдиришди. 👍Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Show all...
ТУМАН ҲОКИМИ ШУВОҚЗОР-БОЙКЕЧИК МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ Маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот ўтказиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш, ҳудуд инфратузилмаси борасидаги камчиликларни ҳал этиш анъана тусини олмоқда. Бугун ана шу мақсадда Шувоқзор-Бойкечик маҳалласида бўлган туман ҳокими Ш.Бабаев биринчи галда аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказди. Уларнинг мурожаатларида кўтарилган муаммолар қабул жараёнида иштирок этаётган соҳалар масъулларига ижро учун йўналтирилди. Шунингдек, ҳудуддаги газ, ичимлик суви, электр ва бошқа соҳадаги муаммолар ҳам ўз йўналишига кўра соҳа масъулларига ижро учун йўналтирилди. Шовоқзор-Бойкечик маҳалласида амалий ишлар бошланди. Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter
Show all...
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан "Ёш қутқарувчилар"кўнгилли клублари ўртасида мусобақа ташкил этилди. Якуний натижалар бўйича Касб-ҳунар мактаблари жамoалари ўртасида ўтказилган мусобақаларда туманимиз вакиллари биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Мусобақа иштирокчилари Бошқарма бошлиғи, полковник Б.Ашуров томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter
Show all...
📈 Andijon viloyatida axborot va aloqa bo‘yicha xizmatlar sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi? ✅ 2023- yil yakunlariga ko‘ra, Andijon viloyatida axborot va aloqa bo‘yicha xizmatlar sohasida 669,2 mlrd.so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilga nisbatan 20,0 % ga yuqoridir. 📌 Batafsil... 💥Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring‼️ | Facebook | Telegram | Veb Sayt
Show all...
ТЕКСТИЛЬ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ, ИШЧИЛАРГА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ Департамент бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев Маърифат МФЙда жойлашган “Ғиёс Холид” ва "Ал Ҳаким" МЧЖларга қарашли текстиль фабрикаларига ташриф буюриб, у ердаги ишчилар билан суҳбатлашди. Яратилган шароитлар билан танишиб, ишчилар учун шарт-шароитларни янада кенгайтириш борасида кўрсатмалар берди.  Туман масъулларига текстиль фабрикалари томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотларни ички бозорларда, савдо дўконларида кенг кўламда сотилишига кўмаклашиш, хом ашё маҳсулотлари етказиб берилишида шартномавий шериклар билан алоқаларни мустаҳкамланишида ёрдам бериш борасида топшириқлар берди. Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter
Show all...
Аҳолига етказиб берилаётган электр-энергияси сифатини яхшилаш мақсадида Нодирабегим маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қўқонқишлоқ подстанциясига мавжуд иккита 16000 кВА лик трансформаторга қўшимча равишда битта 10000 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор ўрнатилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугун ана шу трансформаторлар ўрнига келтирилган иккита 40000 кВА лик трансформаторларни ўрнатиш ишлари бошланди. Ишга туширилгач, соҳада сифат кўрсаткичи таъминланиши кутилаётган мазкур қурилмаларни ўрнатиш ишлари хитойлик мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда. Бу ерда бўлган Республика Департаменти бошлиғи ўринбосари Х.Алиризаев, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари масъулларга керакли кўрсатмалар беришди. Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter
Show all...
Go to the archive of posts