cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ШИРИНА ЗИЁ КАНАЛИ

💎Teлеграммдаги ⏳Шеърият оламида ШИРИНА ЗИЁ ижодийи канали. ✳️Бизнинг каналда сизларга: Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Ҳикоялар📚 #Mаслаҳатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қўшиқлар #Mонолог Сизларга албатта манзур бўлади.

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
189Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Меҳр керак, одамга Тирик бўлган, жонларга, Дунё тутган, онларга. Мўъжизавий,оламга, Меҳр керак, одамга. Йиллар ўтар, вақт турмас, Кимлар ундан,дард кўрмас. Ташвиши йўқ,кун ботмас, Меҳр керак,одамга. Қишда дарё,кўп музлар, Илиқ офтоб, хўп кутар. Инсон ширин,сўз излар, Меҳр керак,одамга. Қўни қўшни, хабар ол, Ота-онанг, сўра ҳол. Саломатлик,тилаб қол, Меҳр керак,одамга. Гулларга ҳам, сув керак, Меҳрли бир,дил керак. Одамзодга, қил тилак, Меҳр керак, одамга. Дардли банда, хор этманг, Ҳолин билмай,зор этманг. Ожизларга, зўр тутманг, Меҳр керак, одамга. Ширинахон,билиб қўй, Бу дунёйинг, ўтар тўй. Доим фикринг,тутсин ўй, Меҳр керак, одамга. Ширина Зиё.✍📚
Show all...
Ўзимга аёндир, билгим қадримни, Юракдан ҳис этгим, чидам сабримни, Озор берманг кўпам, кўнгил ажримни, Тўлқинлар бебошдир, ишонмагайман, Ҳаётнинг гардига, тушунмагайман. Юз тубан кўрганлар, афсона қолди, Гўзал оташ ҳислар, юракда сўлди, Муҳаббат рангини, гулларга солди, Гуллар ифорига, ишонмагайман, Куйлаган булбулдан, сўролмагайман. Келбатли қоматлар, сизда мужассам, Оташ солар кўрса,қуёшдек танам, Узун тунлар ёруғ, туманли ой ҳам, Юлдузлар рақсига, ишонмагайман, Ҳисларим қулфини, сололмагайман. Муҳаббат оташи, борингга шукур, Дийдорга ёндирган, зорингга куйдур, Инсонни борлигин, билдирдинг ахир, Санчдиргон тиконга, ишонмагайман, Севгининг доридан, тушолмагайман. Ширина Зиё ✍
Show all...
🍃Aссалому алайкум! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! Хайрли тонг, дам олиш кунингиз мароқли ўтсин!!
Show all...
Чақимчилик жазоси. (Албатта укинг сизга илиндим). Абубакр ибн Абдуллоҳ шундай ҳикоя қилади: Бир подшоҳнинг доно вазири бор эди. Ҳар куни подшоҳнинг ёнига кирганда: Яхшилик қилганга яхшилик қил, бадкорга ўзининг бадкорлиги кифоя, деркан. Подшоҳ у вазирни ҳурмат қиларди. Аммо мулозимлардан бири у доно вазирни кўролмасди. Бир кун у ҳасадчи мулозим подшоҳга айтди: — Вазирингиз доимо сизни ёмонлаб: Подшоҳнинг оғзидан бадбўй, сассиқ ҳид келади, яқинига боришга асло тоқат қила олмайман, дейди. Подшоҳ ҳасадчидан: — Бу сўзингга далил кўрсата оласанми? деб сўради. Ҳасадчи: — Вазирни ҳузурингизга чақиринг, бурнини тутиб кирса, тўғри сўзлаганимни биласиз, деди. Нобакор мулозим подшоҳ ёнидан чиқиб, вазирнинг ёнига борди, уйига зиёфатга таклиф қилди. Вазир меҳмон бўлиб келгач, уни сассиқ саримсоқ қўшилган овқат билан зиёфат қилди. Вазир зиёфат тамом бўлгандан кейин ҳасадчининг уйидан чиқиб, тўппа-тўғри подшоҳнинг ёнига борди. Подшоҳ: Яқинроқ кел! дегач, вазир тағин подшоҳ сассиқ саримсоқ ҳидидан беҳузур бўлмасин деб бурнини тутиб подшоҳга яқинроқ борди. Подшоҳ буни кўргач, мулозимнинг сўзи тўғри эканига ишонди. Подшоҳнинг бир одати бор эди: кимга илтифот ёки ғазаб қилса, хат ёзиб муҳрлаб: Бу хатимни менинг саройим бошлиғи қўлига бер деб хатни у кишига топширарди. Сарой бошлиғи хатни ўқиб подшоҳ нима буюрган бўлса, уни амалга оширарди. Подшоҳ одати бўйича хат ёзиб, муҳрлаб вазирга берди, сарой бошлиғига топширишни буюрди. Вазир хатни олиб кетаркан, йўлда ҳасадчи мулозим учраб қолиб вазирдан: — Бу нима хат? деб сўраб қолди. Вазир: Подшоҳ менга қимматбаҳо либос инъом қилди, деди. Чиндан ҳам у шундай ўйлаганди. Мулозим вазирга ялиниб-ёлвориб: — Иккимизнинг яхши танишлигимиз ҳурмати хатни менга беринг, либосни мен олай, бу эса сизнинг қилган зўр илтифотингиз бўлади, бу илтифотингизни ҳеч вақт унутмайман, деди. Вазирнинг раҳми келиб, хатни унга топширди. Ҳасадчи севиниб, хатни олиб бориб сарой бошлиғига топширди. Сарой бошлиғи хатни ўқиб кўриб мулозимларига: — Бу одамни ўлдиринглар, подшоҳ шундай буюрибди, подшоҳ амрини дарҳол бажо келтиринг! деди. Сарой бошлиғининг буйруғини эшитиб, ҳасадчи: — Бу хат вазирга берилган хат эди, мен ундан тилаб олгандим! деб дод-фарёд қила бошлади. Сарой бошлиғи бу воқеани подшоҳга маълум қилди. Подшоҳ буни яхшилаб тафтиш қилгач, ҳасадчининг саримсоқ қўшган таом билан вазирни зиёфат қилгани, вазир эҳтиёт юзасидан бурнини тутгани подшоҳга маълум бўлди, вазирнинг гуноҳсиз эканини билиб, унинг мартабасини яна оширди. Ҳасадчига эса қаттиқ жазо берди. Подшоҳ вазирига: — Ҳар куни ёнимга кирганингизда биринчи сўзингиз яхшилик қилганга яхшилик қил, бадкорга ўзининг бадкорлиги кифоя дегучи эдингиз, ҳақ экансиз, ҳасадчининг бадкорлиги унинг ўз бошига етди, деди. Одоблар хазинаси китобидан.
Show all...
Agar hayotingizda doim kulib yuradigan insoninggiz bo’lsa, demak u insonni hech qachon yolg’iz qoldirmang. Kechqurun va kunduzi, har doim “seni yaxshi ko’raman, sen menga keraksan” degan gaplarni aytib turing.  Chunki unaqa kulib turadigan insonlar, yolg’iz qolganlarida faqat yig’laydilar!
Show all...
Куни билан 4 та идиш ювадиган бекорчи аёллар 😁
Show all...
Мансабга берилма, ўткинчи дунё, Зарига чўмилма, қолгувчи ҳайҳо, Омонлик тилагин,умр бир саҳро, Омонат дунёда, бўлмайлик адо. Онани қадрла, у ҳам ғанимат, Берган ошу--тузинг, ҳеч қилма миннат. Сахийлик қўлин тут, берилган фурсат, Омонат дунёда, ёмон сўз иллат. Дўстингга дўсти бўл, изини қирқма, Ёмғирли шамоллдан, кўзингни узма. Савдоий денгизда, кемангни сузма, Омонат дунёда, қирғоқни бузма. Дарахт экиб боғ қил, яйрасин булбул, Тиконзор ўрнига, ўссин атиргул. Ўткинчи дунё бу, ташна бўлма қул, Омонат дунёда, ҳеч ёғдирма дўл. Дардин берса Худо, шифосин изла, Шукроналик тилаб, ҳаммани сизла, Кетар бу дунёдан, яхшилик кўзла, Омонат дунёда, ҳақ калом сўзла. Ширина Зиё. ✍
Show all...