cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

G'ijduvoniyUZ || UYDA QOLING!!!

Алоқа учун ботимиз: @GijduvoniyUz_bot Диний саволлар учун @savollarmuslimuzbot telegram боти ёки savollar.muslim.uz сайти

Show more
Uzbekistan82 423The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
146Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ҒУСЛ @Savollar_kanal 8886-савол Ассалому алайкум! Мен жомда ғусл қиламан. Шунда танамдей сув покланятган сувимга тушади. Шунда ғуслга зарари йўқми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Ғуслдан олдин танангиздаги нажосатларни ювиб юборган бўлсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
Show all...
ҚАСАМ КАФФОРАТИ @Savollar_kanal 8857-савол Ассалому алайкум! Мен хўжайиним билан тортишганда боларим билан қасам ичаман деб юборибман бу гуноҳлигини билмасдим тўғриси жуда афсусдаман одинги савол-жавобларни кўриб чиқдим қасамни каффороти учун ўз қўлимда унча маблағ йўқ. Мен уй бекасиман болаларим ҳали кичкина шунинг учун ишламайман хўжайиним ишлайди-ку унча пулни бермайдими деб ўйлайман шунинг учун қасам каффороти учун рўза тутиб берсам бўладими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Қасамнинг каффоратини бирдан бериш шарт эмас. Бўлиб-бўлиб бераверасиз. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
Show all...
#Ҳадис #Кун_ҳадиси عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: لأَنْ يَحْتَطِبَ أَحَدُكُمْ حُزْمَةً عَلَى ظَهْرِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَسْأَلَ أَحَدًا فَيُعْطِيَهُ أَوْ يَمْنَعَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَ. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлардан бирингизнинг бир боғ ўтин териб орқалаб келиши бировдан сўраши, унга бериш ёки ман қилишдан яхшидир», дедилар». Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ўз меҳнати билан касб қилиб, ризқирўз талаб қилиш катта фазилат экани баён этилмоқда. Бировдан бир нарса сўраса, у ўша сўралган нарсани бермаса уят, берса миннат бўлади. Аммо ўтин териб сотиб, кун кў¬риш— бировга юзини сарғайтирмай ўзининг ҳалол меҳнати билан рўзғор тебратиш шараф бўлади. Ислом дини мусулмонларни айни ана шу руҳда тарбия қилади. ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг ва уларни ҳам каналимизга таклиф қилинг. 👉@GijduvoniyUZ Ⓜ️@mirarabmadrasa
Show all...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бухоро вилояти учун намоз вақтлари⏳ Бомдод - 04:30 ⏰ Пешин - 13:10 ⏰ Аср - 18:20 ⏰ Шом - 20:00 ⏰ Хуфтон - 21:35 |I{•------»🌺🕋🌺«------•}I| Яқинларингизга ҳам улашинг! @GijduvoniyUZ ╚»🌙«╝ ╚»🌙«╝
Show all...
Қуддусдаги вазият бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабати Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги мўмин-мусулмонлар учун энг табаррук минтақада нотинчликлар давом этаётганидан жиддий ташвишдадир. Жаҳон ҳамжамияти Фаластин-Исроил муаммосини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, тинч йўл билан ҳал этилиши зарурлигини бот-бот таъкидламоқда. Зеро, Ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстликка, аҳиллик ва бирдамликка ҳамда бағрикенгликка даъват этади. Ал-Ақсо масжиди Ислом дини манбаларида келтирилган уч муқаддас масжиддан биридир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо”. Давоми... 👇 https://islom.uz/maqola/16664 ⬇️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
Бошиндаги рўмолим! Муслима опа-сингилларимизни Аллоҳ ҳамиш паноҳида сақласин! Ҳижобли қизларимизга кўз тегмасин, Аллоҳим ҳамиша ўзи мададкор бўлсин!!! ☝️•🌸АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌸•✔️ ✔️ Улашинг | ✨ 🌹✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ☑️☝️🏻
Show all...
#Ҳадис #Кун_ҳадиси عَنْ أَبِي قَتَادَةَ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ عَنْ صَوْمِ الاِثْنَيْنِ فَقَال:َ فِيهِ وُلِدْتُ وَفِيهِ أُنْزِلَ عَلَيَّ القُرْآنُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар». Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган. ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг ва уларни ҳам каналимизга таклиф қилинг. 👉@GijduvoniyUZ
Show all...
ИНСОН ҚОНИ НАЖОСАТМИ @Savollar_kanal 8839-савол Ассалому алайкум! Бизни мазхаб ахли суна бўйча қон тахоратни бузади деб биламиз. Бундай дейилшига далил Аллоҳ Қуръонда қонни нажосат деб айтилгани деб келтириляпти Моида сураси 3 оятда ўлимтик, қон, деб бошқа хайвонларни хам қўшиб харом қилдик дейлган ё бошқа оят хам борми қон нажосат эканлигида. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Қоннинг нажосатлиги сиз айтган оятда ҳам келган бошқа оятларда ҳам бор. Энг қизиқ томони қон чиқса таҳорат кетмайди дейдиганлар ҳам бадани ёки кийимига озгина қон тегса у қон билан намоз ўқиш жоиз эмас дейишади. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
Show all...
НИКОХ БОҒЛАНАДИМИ @Savollar_kanal 8834-савол Ассалому алайкум! Бир талокдан кейин аёл 3та хайз ўткизгандан кейин эрга номахрам бўлар экан. Қайта никох ўқитганларида эр хотиндан розилик сўрамаслик мумкинми? Никох боғлануврадими? 2. Агар эр махр берган бўлса талокдан кейин 2-маротаба никох ўқитганида яна махр берадими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! 1). Боғланмайди. Албатта розилиги шарт ва ийжоб ва қабуллар гувоҳлар бўлиши шарт.  2). Ҳа. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш
Show all...
ЗУЛМНИНГ ОҚИБАТИ Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди. Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди: -Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку! У дебди: - Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман. Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади. Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан. Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди: "Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди. Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Муҳаммад Ротиб Нобулсий Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Каналга уланинг ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFJ9APPY_A2uZRG-Hw
Show all...