cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ZAYDIBNSOBIT.UZ

Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали ГУВОҲНОМА №1318

Show more
Advertising posts
7 022
Subscribers
-324 hours
-167 days
-7730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда видолашув хутбасини қилганлар? "Мўминнинг умр сафари" китобидан (ҳилолтест)Anonymous voting
  • Раҳмат тоғида
  • Aрофот тоғида
  • Марвада
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 7
АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ? #ақида ❓1096-CАВОЛ: Аёллар қабристонга борса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабр зиёратига рухсат берилган, балки тарғиб ҳам қилинган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "كنت نهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تزهد في الدنيا، وتذكر الآخرة" яъни: “Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Чунки, у дунёдан қайтаради ва охиратни эслатади”, деганлар. (Ибн Можа ривоят қилган). Уламолар ушбу ҳадисни қабр зиёратига рухсат бериш учун асос қилиб келтирадилар. Бироқ аёлларнинг ҳис-ҳаяжонлари эркакларникидан фарқ қилади. Шу боис китобларимизда аёлларнинг қабристонга бориши борасида бир неча хил фикрларни учратишимиз мумкин. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи “Раддул муҳтор” китобларида ушбу масаладаги турли қарашларни келтиргач, уларнинг ортидан Хайруддин Рамлийнинг қуйидаги сўзларини келтиради: إنْ كَانَ ذَلِكَ لِتَجْدِيدِ الْحُزْنِ وَالْبُكَاءِ وَالنَّدْبِ عَلَى مَا جَرَتْ بِهِ عَادَتُهُنَّ فَلَا تَجُوزُ ، وَعَلَيْهِ حُمِلَ حَدِيثُ { لَعَنَ اللَّهُ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ } وَإِنْ كَانَ لِلِاعْتِبَارِ وَالتَّرَحُّمِ مِنْ غَيْرِ بُكَاءٍ وَالتَّبَرُّكِ بِزِيَارَةِ قُبُورِ الصَّالِحِينَ فَلَا بَأْسَ إذَا كُنَّ عَجَائِزَ . وَيُكْرَهُ إذَا كُنَّ شَوَابَّ كَحُضُورِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسَاجِدِ “Агар аёлларнинг қабристонга бориши одатдагидек, йиғлаш, қайғуларни янгилаш ва ўликларни мақтаб жар солиш учун бўлса бу жоиз эмас. “Қабр зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин”, маъносидаги ҳадис ҳам мана шундай аёлларга қарата айтилган. Агар ёши катта аёллар ибратланиш, йиғи-сиғи қилмай, ўтганларга раҳмат сўраш ва солиҳ инсонларнинг зиёратидан табаррук ҳосил қилиш учун борсалар, бунинг зарари йўқ. Агар ёш аёллар бўлса, уларнинг қабристонга боришлари худди масжидга боришлари каби макруҳдир”. Аллома Ибн Обидийн ушбу ибораларни келтиргандан сўнг масалага қуйидагича хулоса ясаганлар: وَهُوَ تَوْفِيقٌ حَسَنٌ яъни: “Хайруддин Рамлийнинг ушбу хулосалари мазкур масаладаги ҳар-хил сўзларни гўзал шаклда мувофиқлаштириш ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби). Демак, уламоларимизнинг юқоридаги сўзларидан ёши катта аёллар эркакларга аралашмаган ҳолатда, сатри авратга риоя қилиб, йиғи-сиғи қилмай, ибратланиш мақсадида қабристонга бориб ўтганларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилиб келишлари жоиз экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 7
Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз ерга тушганларидан кейин қаерда учрашишган? "Мўминнинг умр сафари" китобидан (ҳилолтест)Anonymous voting
  • Минода
  • Aрофот тоғида
  • Савр тоғида
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 13🎉 5🤷‍♂ 1👏 1
Ҳар бир мусулмонга таскин берувчи оятлар.. "Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан". (Тавба сураси, 40-оят,  9:40) "Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур". (Наҳл сураси, 127-оят, 16:127) "Улар (ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма". (Наҳл сураси, 127-оят, 16:127) "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!". (Зумар сураси, 53-оят, 39:53) "Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман". (Иброҳим сураси, 7-оят, 14:7) "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман". (Ғофир сураси, 60-оят, 40:60) "Аллоҳ қийинчиликдан сўнг, тезда осонликни берур". (Талоқ сураси, 7-оят, 65:7) "Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир". (Шарҳ сураси, 6-оят, 94:6) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 10
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муродбахш чоршанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!             ​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 9
Динимизда ғийбатчи кимга тенглаштирилади? 📗 «Иймон» китобидаAnonymous voting
  • Ўлган мусулмон биродарининг гўштини еган кишига
  • Онаси билан яқинлик қилган кишига
  • Ўлган мусулмоннинг айбини ошкор қилган кишига
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 18🎉 4😢 2👏 1
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ #таҳорат ❓1244-CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин эмас, деб эшитдим. Уч мартадан кўпроқ ювиш мумкин эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч марта ювиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган: عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ». Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”. Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларни далил қилиб, таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишни суннат дейишган. Саволда айтилгандек аъзоларни уч мартадан кўп ювиш икки хил мақсадда бўлиши мумкин. Биринчиси, уч марта ювиш суннат, деб эътиқод қилмайди. Шунинг учун уч мартадан кўп ювади. Бу хато ҳисобланади ва ҳадисдаги зулм қилибди, дейилган қайтариққа тушиб қолади. Иккинчиси, уч марта ювиш суннат эканини билади ва шунга эътиқод қилади. Аммо бирор сабаб туфайли кам ёки кўп ювса, ҳадисдаги ваъидга тушмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ бундай деган: وتثليث الغسل ولو اكتفى بمرة إن اعتاده أثم، وإلا لا، ولو زاد لطمأنينة القلب أو لقصد الوضوء على الوضوء لا بأس به وينبغي أن يقيد هذا بغير الموسوس أما هو فيلزمه قطع مادة الوسواس عنه وعدم التفاته إلى التشكيك “(Таҳоратдаги суннатлардан бири) ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишдир. Агар доим бир мартадан ювишни одат қилиб олса, гуноҳкор бўлади. Агар одат қилмай, баъзида шундай қилса, гуноҳ бўлмайди. Агар қалб хотиржамлиги учун ёки таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида зиёда қилса, зарари йўқ. Қалбни хотиржам қилиш каби сабаблар туфайли учтадан кўп қилиш васвасага учрамаган киши учундир. Васвасага учраган киши учтадан кўп ювмайди. У шайтон васвасасини узиш учун учта билан кифояланади. Қалбидаги шубҳага аҳамият бермайди”. (“Раддул муҳтор” китоби) Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 9
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай одамни паҳлавон деб таърифлаган? 📗 «Иймон» китобиданAnonymous voting
  • Зинога таклиф қилинганда рад этадиган кишини
  • Аллоҳ йўлида жиҳоддан қайтмайдиган кишини
  • Ғазаб келган вақтида ўзини идора қила оладиган кишини
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 13👏 5🎉 4
Набий Салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади". Шарх: "Саҳобалардан баъзилари Росулуллоҳ Салоллоҳу алайҳи васалламдан "Сизга бир бора салавот айтган кимсага, Аллоҳ ўнта салавот айтади. Бу қалби уйғоқ ҳолда айтган кишига тегишлими?" деб сўради. У зот Салоллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ бу ҳар бир (қалби ғафлат билан бўлса-да) салавот айтувчига тегишли. Аллоҳ у кишига тоғдек (ажр) беради. Фаришталар у  учун  дуо ва истиғфор айтадилар. Аммо қалби уйғоқ ҳолда айтган кимсага қанчалар ажр мукофот беришлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди", дедилар. Набий Салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Кимки менга минг марта салавот айтса унга Жаннат ҳақида хушхабар берилмагунича вафот этмайди". •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 9
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  Сешанба   кунингиз   файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
Show all...
👍 7