cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Xadislar Hadislar

👳‍♀Assalomu Alaykum 🌐 Bizning kanalda 📚 Sahih Hadislar 🎙Dolzarb Maruzalar 🎥 Ibratli Videolar ❓SAVOLLAR UCHUN: savollar.islom.uz

Show more
Advertising posts
2 150
Subscribers
No data24 hours
-147 days
-8830 days
Posts Archive
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади» Имом Бухорий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот ﷺ “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг» Имом Термизий ривояти (Убода ибн Собит (р.а).дан) 📚Бир киши Набий ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ходимни қанча афв қиламиз?» деди. Ул зот индамадилар. У ўз каломини қайтарди. Ул зот индамадилар. Учинчисида: «Ҳар куни етмиш марта», дедилар». Имом Термизий ривояти (Ибн Умар (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бандаларни Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда, сабр қилгувчи ва неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир» (Имом Аҳмад ривояти) 📚Абу Дардо (р.а)дан ривоят қилинади Мен айтдим: “Эй Расулаллоҳ, мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг?”. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Ғазаб қилма ва сен учун жаннат бордир" (Табароний ривояти) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... ғазаб худди ачитқи асални бузгандек, иймонни бузади» Имом Термизий ривояти
Show all...
👍 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар Ибн Ҳаббон ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади» Абу Довуд ривояти (Оиша (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...» Имом Термизий ривояти (Абу Дардо (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди» Муслим ривояти (Жарир (р.а).дан)
Show all...
👍 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен фақат гўзал ахлоқни камолига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим» Имом Аҳмад ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман» Абу Довуд ривояти (Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ амални ҳам фосид қилади» Имом Байҳақий ривояти
Show all...
👍 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло буюрдики: "Эй бани одам! Менга ибодат учун қалбингни бўшатгин, уни беҳожатлик (бойлик) билан тўлдиргайман, фақирликни дафъ қилгайман. Агар шундоқ қилмасанг, сени мушкулликдан қутқармагайман, фақирлигингдан ҳам халос этмагайман" Имом Термизий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй йигитча, Оллоҳни ёдингда тут, У сени ёдида тутади. Оллоҳни ёдингда тут, уни кўз ўнгингда топасан. Мўл кўлчиликда бўлсанг ҳам Оллоҳни ёд эт, У қийин ҳолингда ҳам сени ёд этади. Сўрасанг Оллоҳдангина сўра. Ёрдамни ҳам сўрасанг, уни Оллоҳдангина сўра. Зеро, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан кўмак бермоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Худди шунингдек, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан зарар етказмоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Чунки тақдир ёзиб бўлиниб қаламлар қуриб бўлган. Ва “Лавҳул махфуз” китоби ёпиб қўйилган» Муслим ривояти (ибн Аббос (р.а).дан)
Show all...
👍 2
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ учун ғазабини ютган банда ичини, Аллоҳ уни омонлигу иймон билан тўлдиради» Абу Довуд ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!» Абу Довуд ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман...» Абу Довуд ривояти (Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мухтожлик етса, у ўша мухтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан мухтожлик аримайди. Кимки ўша мухтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади» Имом Термизий ривояти (Ибн Масъуд (р.а).дан)
Show all...
👍 2
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади» Имом Термизий ривояти (Оиша (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар» Имом Термизий ривояти (Жобир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради» Имом Термизий ривояти
Show all...
👍 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Албатта нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади» Бухорий ва Муслим ривоятри 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бошпана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади. 1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради. 2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади. 3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади» Имом Байҳақий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради» Имом Термизий ривояти (Анас (р.а).дан)
Show all...
👍 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар. Имом Бухорий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмолини очмоқдан уялгайман» Имом Термизий ривояти (Анас (р.а) .дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай» Байҳақий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Show all...
👍 2
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади» Имом Бухорий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сабр қилса, Оллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Инсонга сабр қилишдан ўзга яхши ва кенгроқ неъмат берилган эмас» Имом Бухорий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир» Бухорий ва Муслим ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ Ашаж Абдулқайсга дедилар: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. Ҳалимлик ва босиқлик» Имом Муслим ривояти. (Ибн Аббос (р.а).дан)
Show all...
👍 3
00:59
Video unavailableShow in Telegram
#Манфаатлик_боладиган #ДОЛЗАРБ_МАВЗУ 𝗕𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮 𝗧𝗶𝗻𝗴𝗹𝗮𝘀𝗶𝗻 𝗠𝗲𝗻 𝘂𝗻𝗱𝗮𝗻 𝘆𝗮𝘅𝘀𝗵𝗶𝗺𝗮𝗻 𝗱𝗲𝗺𝗮𝗻𝗴❌ 𝗨𝘀𝘁𝗼𝘇 𝗔𝘀𝗿𝗼𝗿𝘅𝗼𝗻 𝗗𝗼𝗺𝗹𝗮 🎤 𝐓𝐀𝐒𝐈𝐑𝐋𝐈 𝗦𝘂𝗵𝗯𝗮𝘁𝗹𝗮𝗿𝗶𝗱𝗮𝗻 #ЯКИНЛАРИЗГА_ТАРКАТИНГ #Жуда_тасирли_сухбат Вақтингизни аямай оҳиригача куринг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇 𝗧𝗮𝗿𝗾𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴 ⚡ https://t.me/+k--loXcOMx01YmNi
Show all...
😢 3
Асрорхон домлa🎤 "Абдуллох Ибн Муборак,, 3-кисм Таровех сухбатларидан #Таркатинг #Гýзал_маруза Вақтингизни аямай оҳиригача тингланг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇 👉https://t.me/+k--loXcOMx01YmNi
Show all...
👍 1
Асрорхон домлa🎤 "Абдуллох Ибн Муборак,, 2-кисм Таровех сухбатларидан #Таркатинг #Гýзал_маруза Вақтингизни аямай оҳиригача тингланг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇 👉https://t.me/+k--loXcOMx01YmNi
Show all...
👍 1
Асрорхон домлa🎤 "Абдуллох Ибн Муборак,, 1-кисм Таровех сухбатларидан #Таркатинг #долзарб Вақтингизни аямай оҳиригача тингланг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇 👉https://t.me/+k--loXcOMx01YmNi YouTube Сахифамизга обуна булинг👇👇 https://youtube.com/channel/UCN5sGP5NzDANGZospKdDUJw
Show all...
𝗧𝗮𝗹𝗼𝗾 𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗛𝘂𝗸𝗺𝗶 𝗤𝗮𝗻𝗱𝗮𝘆 ? 𝗗𝗼𝗹𝘇𝗮𝗿𝗯 𝗠𝗮𝘃𝘇𝘂 🎙Асрорхон домла #Кучли_марузаларидан #Долзарб #ТАРКАТИНГ Расмий  Саҳифа: 👇 https://t.me/+k--loXcOMx01YmNi
Show all...
👍 1
Асрорхон домла Умар ибн Хаттоб Хаётларидан киссалар 🎙Асрорхон домла #Кучли_марузаларидан #Долзарб #ТАРКАТИНГ Расмий  Саҳифа: 👇 https://t.me/+k--loXcOMx01YmNi
Show all...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Убайддан ривоят қилинади: «Икки аёл рўза тутди. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Икки аёл рўза тутган экан, чанқоқдан ўлай дейишяпти», деди. У зот юзларини ўгирдилар [ёки сукут қилдилар]. Бояги одам гапини такрорлаган эди, у зот: «Уларни чақир», дедилар. Иккови кириб келишди. Коса [ёки катта коса] келтиришди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам икковидан бирига «Қайт қил», деган эдилар, у ярим коса йиринг [ёки қон-йиринг] ва гўшт қусди. Сўнгра бошқасига ҳам «Қайт қил», деган эдилар, у ҳам коса тўла йиринг, қон-йиринг ва янги гўшт ҳамда бошқа нарсаларни қусди. У зот шундай дедилар: «Бу иккови Аллоҳ ҳалол қилган нарсадан рўза тутиб, ўзларига ҳаром қилинган нарсани ейишган. Бири бошқасининг ёнига ўтириб, иккови одамларнинг гўштини ея бошлашган».
Show all...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, ибодатда бўлади». Дайламий ривоят қилган. Рўзадор одам ибодатлар билан машғул бўлиб, қалбий, амалий ва қавлий тоатларга бутунлай шўнғимоғи, имкони борича қалб, аъзо ва тил гуноҳларидан йироқ бўлмоғи лозим. Хусусан, ажрлар кўпайтириб бериладиган, оддий гуноҳлар ҳам улкан ҳисобланадиган рўза ойи ҳамда тоат-ибодат мавсуми бўлмиш Рамазон ойида бунга ҳушёр бўлиш керак. > Манба <
Show all...
👍 5
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким (рўзадор ҳолда) ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Баъзи рўзадорлар борки, улар рўзасидан очликдан бошқа нарсага эришмайдилар. Баъзи тунда бедорлар борки, улар бедорликда уйқусизликдан бошқа нарсага эришмайдилар». Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. Насоий ва Табаронийдан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тешиб қўйилмаса, рўза қалқондир», дедилар. «У нима билан тешилади?» дейишди. У зот: «Ёлғон ва ғийбат билан», дедилар. Рўза қаттиқ азобдан сақланишдир. Фақат рўзадор уни ёлғон ёки ғийбат каби гуноҳлар билан «тешиб» қўймаслиги лозим.
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
РЎЗА ХАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда “Раййон” деган эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради....» Имом Бухорий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман”» Имом Бухорий ривояти 📚Абу Умома (р.а) дедилар: "Мен: "Ё Расулуллоҳ, мени жаннатга киришимга сабаб бўладиган амалга йўллаб қўйсангиз", деганимда: (У зот) "Рўзани риоя қил! Зеро, унинг мисли йўқдир", дедилар". Насоий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан 70 йиллик (масофага) узоқ қилади» Имом Бухорий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳни рухсатисиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас» Имом Бухорий ривояти
Show all...
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг. (камбағалларга) Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз» Имом Термизий ривояти (Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган (зиёфат) таомдир» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур (қабул бўлган ҳаж) нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «(камбағалларга) Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар» Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари (Жабир (р.а).дан)
Show all...
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади» Имом Термизий ривояти (Ибн Аббос (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум (жаннат шароби)дан суғоради» Имом Термизий ривояти (Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг (кўпчилиги) камбағаллар эканини кўрдим...» Бухорий ва Муслим ривояти (Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
Show all...
👍 2
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳни восита қилиб сизлардан паноҳ тиласа, унга паноҳ бериб ҳимоя қилинглар. Ким Аллоҳни восита қилиб бирор нарса сўраса, ўша сўраган нарсасини беринглар....» Абу Довуд ривояти (Ибн Умар (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қалбинг мулойим бўлиб, ҳожатинг бароридан келишини яхши кўрасанми? Унда етимларга раҳм қилиб, бошини силаб, уларга ўз таомингдан едир. Шунда қалбинг юмшаб, ҳожатинг бароридан келади» Табароний ривояти. (Абу Дардо (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен жаннат эшигини биринчи бўлиб очувчи шахсман. Фақат бир аёл мендан илдамроқ эканини кўраман. Ундан: «Сен кимсан?» деб сўрайман. У: «Мен етимларимга қараб ўтирган аёлман», дейди» Абу Яъло ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Show all...
👍 4
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар» Абу Довуд ривояти (Абу Дардо Уваймир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса» Бухорий ва Муслим ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма» Имом Муслим ривояти. (Абу Зарр (р.а).дан)
Show all...
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сахийлик жаннат дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни жаннатга етаклайди. Бахил­лик дўзах дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни дўзахга бошлайди» Байҳақий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хеч бир бузғунчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди» Имом Термизий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва бадхулқлик» Имом Термизий ривояти (Абу Саид (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади сўнгра икки чаккасидан тишлаб туриб мен молингман мен сен тўплаган хазинангман дейди» Бухорий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Show all...
👍 3
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга одамларнинг энг ёмони хақида хабар берайми? у шундай киши-ки Аллохни номи билан (бирор нарса) сўралса бермайдиган кишидир» Имом Термизий ривояти (Ибн Аббос (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир банданинг ичида бахиллик билан иймон жамъ бўлмайди» Имом Насиой ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳалокатга олиб борувчи етти нарсадан қочинглар!», дедилар. «Улар нима, эй Расулуллоҳ?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: «Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ, бахиллик, ноҳақ бировни ўлдирмоқ, судхўрлик, етимнинг ҳаққини емоқ, жанг майдонидан қочмоқ, покиза мўмина аёлларга зино билан туҳмат қилиш», дедилар» Имом Насиой ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», Имом Аҳмад ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Show all...
👍 2
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар (тиланчига) берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..» Имом Термизий ривояти (Умми Бужайд (р.а).дан) 📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб, (камбағалларни) таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар Бухорий ва Муслим ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...» Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман» Бухорий ва Муслим ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни, (яъни етим ва аёлнинг) ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман» Имом Насаий ривояти (Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)
Show all...
👍 2
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. бахиллик ва хасисликдан сақланинглар. Чунки у сизлардан аввалги умматларнинг ҳалокатга учрашига ва қон тўкишларига ҳамда ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб олишларига сабаб бўлган эди» Муслим ривояти (Жобир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тонг оттирганида икки фаришта тушади. Улардан бири: «Аллоҳим, инфоқ қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт», дейди. Иккинчиси: «Аллоҳим, хасис, зиқналарга талофот бергин», дейди» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ бир қавмга яхшиликни хоҳлаб қолса, у қавмнинг ишларини Оллоҳ ҳаким кишиларга топшириб қўяди. Мол дунёларини эса саховатли кишилар қўлида қилиб қўяди. Шунингдек, Оллоҳ бир қавмга ёмонликни хоҳлаб қолса, Оллоҳ уларнинг ишларини бефаҳм кишиларнинг қўлига топшириб қўяди. Мол-дунёларини эса бахил кишиларнинг қўлларида қилиб қўяди» Абу Довуд ривояти (Ҳасан (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Саховатли инсон Оллоҳга, инсонларга ва жаннатга яқин, дўзахдан эса узоқ бўлади. Бахил инсон эса Оллоҳдан, инсонлардан ва жаннатдан узоқ, дўзахга эса яқин бўлади. Саховатли жоҳил кимса бахил обид кимсадан Оллоҳга маҳбуброқдир» Имом Термизий ривояти
Show all...
👍 6
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шубхасиз, садақа Аллоҳнинг ғазабидан ва ёмон ўлимдан сақлайди» Имом Термизий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг соғломлигида берган бир дирҳам садақаси, ўлими пайтида берадиган юз дирҳам садақасидан яхшироқдир» Абу Довуд ривояти (Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа ҳужжат ва далилдир (яъни имони борлигига)» Имом Термизий ривояти (Абу Молик Ашъарий (р.а).дан)
Show all...
👍 4🔥 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, бегонага қилинган садақани Оллоҳ қабул қилмайди» Табароний ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо» Муслим ривояти (Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тиламчиликда қанчалик ёмонлик борлигини билганингизда эди, бирор киши биров олдига бориб, ҳеч нарса сўрамаган бўларди» Насоий ривояти (Оиз ибн Амр (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Худди сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради» Имом Термизий ривояти (Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)
Show all...
👍 5
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳга тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик, Яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз; ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар» Ибни Можа ривояти (Жобир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир» Имом Бухорий ривояти (Ибн Масъуд (р.а).дан)
Show all...
👍 3😢 2
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин» Хоким ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаққимни барчасини оламан ундан бирор нарса қолдирмайман», деб айтиш кишини бахил эканига кифоя қилади» Дайламий ривояти (Абу Умома (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади» Имом Термизий ривояти
Show all...
👍 3😢 3
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Regstrator Super hd 1080 🚗 AVTOMOBIL UCHUN VIDEO REGISTRATOR    Blackbox DVR modelidagi video registrator 2 ta orqa va old kameralariga ega. Old kamera yordamida xar xil vaziyatlarni kameraga olishingiz mumkin, orqa kamera yordamida orqaga yurish ayniqsa parkovkaga mashinani qoʻyish jarayonlarini oson bajarishingiz mumkin.   🚦 Ovoz yozuvchi mikrafon 🚦 Tungi video olish rejimi 🚦 Issiq va sovuq havoga chidamli 🚦 Istalgan tarzda sozlash mumkin   😎 Blackbox DVR video registrator bilan mashinagizni yanada osonroq va bexavotir hayday olasiz.   💰 Mahsulot narxi: 187000 so'm ✅ To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz 🚚 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib berish xizmati mavjud Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇 https://100k.uz/oqim/290822 Buyurtma Berish uchun Lichkaga↙️ 📠 @Displaziya👈
Show all...
👍 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ibodati Islomiya Rustamjon domla tavsiya qiladi! IBODATI ISLOMIYA – diyorimiz musulmonlari orasida boshlangʻich  va diniy qoʻllanma. ✅ Unda ahli sunna val jamoaning, xususan, hanafiy mazhabi boʻyicha shariat qoidalari tushuntirilgan. Asar asrimiz boshlarida oʻsha paytdagi til meʼyorlariga mos ifoda va iboralar ila bitilgan va shuningdek, bugungi kunga kelib, kitob mutolaa qilivchilar uchun  moslashtirilgan! ✅ Ushbu moʻjaz qoʻllanma keng kitobxonlar ommasiga jumladan, maktab yoshidagi o'quvchilarga shuningdek, ulugʻ yoshdagi savodli kishilarga ham birdek mo'ljallangan desak mubalog'a bo'lmaydi, shunday ekan bizning jamoa tavsiya qiladi! Alloh taolo barchamizni ibodati islomiyada sobitqadam qilsin!  💰 Mahsulot narxi: -- Standart: 69000 so'm -- Bonusli (1+1=3): 138000 so'm ✅ To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz 🚚 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib berish xizmati mavjud Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇 https://100k.uz/oqim/290823 Buyurtma berish uchun lichka↙️ 📠 @Displaziya👈
Show all...
👍 1👎 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Махфий ҳолатда берилган садақа Оллоҳнинг ғазабини қайтаради» Имом Термизий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мол-дунёингизни закот бериш билан сақлаб қолинглар! Беморларингизга садақа бериб даво истанглар!...» Абу Довуд ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Учта нарса устида қасам ичиб айтаман: 1.Садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас. 2.Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини Оллоҳ зиёда қилади. 3.Бошқалардан сўраган одамга Оллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди» Имом Термизий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа 70 та ёмонликнинг эшигини ёпади» Табароний ривояти
Show all...
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло жаннатга киритади» Имом Бухорий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Мусо (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади» Байҳақий ривояти (Уқба ибн Омир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг, ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг, ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир» Муслим ривояти
Show all...
👍 3
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади – албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир яхшилик садақадир» Имом Бухорий ривояти (Жобир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор мусулмон киши кўчат ўтқазадиган бўлса, ундан ейилса ҳам, ўғирланса ҳам, камайтирилса ҳам, эгасига садақа бўлади», Муслим ривояти (Жобир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар» Бухорий ва Муслим ривояти (Адий ибн Ҳотам (р.а).дан)
Show all...
👍 5👎 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин» Ибн Можа ривояти (Ибн Аббос (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қўшнини ҳаққи, 1.агар касал бўлса зиёрат қиласан, 2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан, 3.қарз сўраса берасан, 4.айби очилиб қолса беркитасан, 5.яхшилик етса табриклайсан, 6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан, 7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан, 8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ» Табароний ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, банда то ўзи учун яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди» Муслим ривояти (Анас (р.а).дан)
Show all...
👍 1
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб бориб, туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб шу ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Кимки (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади» Имом Термизий ривояти (Зубайр ибн Аввом (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади...» Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Молингни эҳсон қил. Уни санама. Агар санайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқни санаб беради. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. Агар сақлайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқингни бермасдан ушлаб туради» Бухорий ва Муслим ривояти
Show all...
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот ﷺ «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар» Байҳақий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрашди: Ё Расулуллоҳ фалончи аёл кечалари туриб намоз ўқийди, кундузлари рўзадор юради. Бироқ уни тили жуда узун қўни – қўшниларига озор беради. у зот ﷺ Унда яхшилик йўқ. У аёл дўзахда бўлади – дедилар ....» Аҳмад ва Ҳоким ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин» Байҳақий ривояти (Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)
Show all...
👍 3