cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

Ассалому алайкум! Журналист Аҳмадали Шерназаров саҳифаси

Show more
Tajikistan8 490The language is not specifiedBooks17 249
Advertising posts
350Subscribers
No data24 hours
-37 days
-630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

👍 17👏 6 2🥰 1
👍 11👏 2🔥 1🥰 1🤩 1
👍 12 1
#Шогирдларимдан Кайфиятинг чоғми дейсизми? Доимгидек кўнглим чоғ, ота Кўзмунчоқлар бермасин онам, Худо менга кўзмунчоқ, ота... ✍🏻 Гулжамол Асқарова ✅ Фарзанд ва ота ўртасидаги меҳрнинг халқона ва таъсирли ифодаси бўлган шеърни меҳр билан ўқиб берган қиз— Камола Абдунабиева, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 4-босқич талабаси. Боёвут тумани, Боёвут шаҳарчасида туғилиб, вояга етган. ✅ Камоланинг ижодий каналидан олиб, сизларга ҳам илингим келди, азизлар! Олисда, ўқишда, ишда, сафарда бўлган фарзандларимиз, набираларимиз омон бўлишсин, илоҳим! Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov
Show all...
"ЭНГ ЗЎР КЎЗ ДЎХТИРЛАРДАН БИРИ СИРДАРЁДА-КУ?! " Бугун эрталаб Расул Йўлдошевичга "Суратингизни жўнатинг", дегандим.Лекин мақтаб нимадир ёзишимни сездилар шекилли, жўнатмадилар. Жуда ҳам камтар, у киши. Расул Йўлдошевич Каримовни сиз ҳам танийсиз,албатта. Уни узоқ-яқин мамлакатларда ҳам билишади,зўр кўз доктори сифатида.Ўттиз йилча олдин пойтахтга, кўз врачи-профессорнинг кўригига бордим.Қаердан эканлигимни билгач,таажжубланиб: "Нега овора бўлиб, Тошкентга келиб юрибсиз?"Ахир энг зўр кўз дўхтирларимиздан бири, ўзларингизда, Сирдарёда-ку?! Расул Каримов. Танийсизми?", деди.Расул Йўлдошевични жуда яхши танирдим, албатта.Профессорнинг ушбу гапидан у кишига бўлган ҳурматим янада ошди ва албатта, фахрландим. Бугун Расул аканинг ўғли Улуғбек ҳам машҳур кўз доктори.Ота-ўғил Каримовларни бугун Сирдарёни кўз касалликларини самарали даволаш бўйича мамлакатимиз тиббий марказларидан бири сифатида танитган юқори малакали шифокорлар десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.Билмадим, Расул Каримовнинг 40 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида қанча кўзлар равшан бўлган, қанча одамлар дунёни қайта кўриш бахтига муяссар бўлган? Саноғини билмасак-да, ҳар бир давонинг савоби қанчалар катта эканлигини тасаввур қиламиз, албатта. Аҳмадали Шерназаров, журналист. ✅ Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими," Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, ушбу ижодий саҳифамизнинг доимий кузатувчиси Расул Йўлдошевич Каримовга ва у раҳбарлик қилаётган жамоага каналимиз кузатувчилари номидан Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз. Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov
Show all...
👍 13🔥 1👏 1
Бугун-Тиббиёт ходимлари куни БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН,АЗИЗ ШИФОКОРЛАР! Кеча набирам Дилнура йиқилиб қолиб, оёғи зарб ебди.Бувиси икковимиз республика тез тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти бўлимига олиб бордик.Шифокорлар зудлик билан текширув қилишди, рентгендан ўтказишди.Шукр, ҳаммаси жойида экан. Шундай бўлса-да, икки кун юрмай туришини ва тавсия этилган дорилар билан муолажа қилишимиз зарурлигини айтишди.Кўнглимиз хотиржам тортди.Шифокорларнинг тезкор ҳаракати,хушмуомалисидан хурсанд бўлдик.Бир кун олдин бўлса-да,уларни тиббиёт ходимлари куни билан табрикладик. ... Агар ушбуни ўқиётганлардан кимдир айни пайтда касалхона,поликлиника ё бошқа даволаш муассасасида бўлса, у ерда дуч келган тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаб қўйишни унутманг.Бу қутловингиздан байрам, дам олиш куни ҳам ишлаётган тиббиёт ходимлари беҳад хурсанд бўлади, сиздан уларга ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОР деб аталмиш бебаҳо совға бўлади. ✅Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз шифокорлар! Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov
Show all...
👏 7👍 1
ТУШИМДА КЎРСАМ ЭДИ 🎤 Шерали Жўраев ✍ Нодира Тунингиз осуда ўтсин, азизлар! Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov
Show all...
👍 6
#95_ёш САЪДУЛЛА БОҚИЕВ — СИРДАРЁ МАТБУОТИДА МАКТАБ ЯРАТГАН УСТОЗ     Сирдарёда 1963 йилнинг 1 июнида вилоят газеталарининг илк сонини чиқарган журналистларнинг аксарияти пойтахтдан келган эди.Уларнинг Тошкентдаги нуфузли таҳририятларни ва иссиқ жойларини ташлаб, ҳали тайинли биноси ҳам йўқ вилоят газетасида ишлашга келганлигининг ўзи бир матонатдир. Мана шу забардаст ижодкорлар гуруҳида Саъдулла Боқиев ҳам бор эди.      Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Боқиев "Сирдарё ҳақиқати"га 18 йил бош муҳаррирлик қилиб, ҳудудда маҳорат мактабини яратган, юзлаб шогирдлар тайёрлаган устоз, таҳрири нафис муҳаррир, камтарин, кўнгли тоза инсон эди.      Устоз ҳаёт бўлганида, бугун 95 ёшни қаршиларди. Аммо бу дунёда бўлмаса-да, ҳар доим ёнимизда, биз, шогирдлари билан биргадек, гуё. Зеро, яхши инсонлар ҳамиша мана шундай ёдда бўлади. Фахр билан айтаманки, камина ҳам  у кишининг шогирларидандир. Устозимнинг руҳлари шод, охирати обод бўлсин, илоҳим. Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov
Show all...
👍 15