cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Sadoqat" газетаси

Касби туман "Садоқат" газетасининг телеграм канали.

Show more
Advertising posts
566Subscribers
No data24 hours
-97 days
-90730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

"Sadoqat" gazetasining 2024- yil 26-apreldagi 8 - soni oʻqish uchun mushtariylar hukmiga havola qilinadi. @Kasbisadoqat
Show all...
👍 2
"Касби баёзи" нашрдан чиқди. Тошкентдаги "Ganjina" нашриётида "Касби баёзи" нашрдан чиқди. Китоб туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Касби туман бўлинмасининг сўзбошиси билан очилади. Касби туманида таниқли ижодкорлар кўп.Китобда таниқли ижодкорлар Нормурод Нарзуллаев, Бегали Қосимов, Икром Отамуродов,Асрор Қиличев, Фаттоҳ Жўраев, Мунаввара Мансурова, Иброҳим Пайдо,Абдулла Айизов, Салим Ашуров, Даврон Султонов,Зиёда Аминова, Сарвара Эшонхонова, Сафарали Сиддиқов, Бобур Ниёзқулов сингари қаламкашларнинг ижод намуналари жамланган. "Касби баёзи"да эндигина қўлига қалам олган ёш шоирларнинг шеърлари ҳам бор. Янги китоб шеърият мухлисларини манзур бўлади. @Kasbisadoqat
Show all...
👍 6
❗️Олдиндан тўлаб қўйилса, 2 ой мобайнида эски нархда қабул қилинади — Энергетика вазирлиги Ҳисоб рақами 1 майгача ортиғи билан тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича фақат 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Вазирлик хабарига кўра, 1 майдан кейин ортиғи билан тўланган маблағ янги оширилган нархда ҳисобланади. @Kasbisadoqat
Show all...
Ko‘ngil obodligi #19apr #uzbekiston O‘zbekiston telekanalida kasbilik Elmurod bobo Rahmonov haqidagi "Ko‘ngil obodligi" ko‘rsatuvi.
Show all...
Касблар фестивали ўқувчиларга манзур бўлди Кеча 2-сон касб-ҳунар мактабида туманимиздаги мактабларнинг 9 -синф битирувчиларини касбга йўналтириш доирасида "Касблар фестивали" ўтказилди. Тадбирда 1009 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этди. Улар касб- ҳунар мактабида яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.  Тадбир ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.  194 нафар 9- синф битирувчилари тадбир давомида касб-ҳунар мактабига ўқишга келиш истагини билдиришди. @Kasbisadoqat
Show all...
👍 2
#Qashqadaryo Kasbi tumani Maymanoq qishlog'idagi "Xo'ja Murodbaxsh ota" ziyoratgohi - ham ziyorat, ham sayohat maskani MUXBIR: Akbarali XUDOYBERDIYEV Kanalga ulaning 👉@kasbi_tuman_hokimligi
Show all...
👍 2
Сенат раиси Танзила Норбоева Касбилик хотин-қизлар билан учрашди. Давлат ҳокимиятининг юқори органи раҳбари дабдабаларсиз, расмий залларсиз, маҳаллада оддий инсонлар билан самимий суҳбатда.
Show all...
👍 1👏 2👎 1
II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан пул берилади Президент 2024 йил 16 апрел куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади. Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Маълумот ўрнида;: ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди. @Kasbisadoqat
Show all...
Инсон заковати билан ҳайратланарли ихтироларни яратади.Ана шундай ихтиролардан бири барчани лол қолдирмоқда. Хитойлик олим ўзининг кўринмас плашини оммага тақдим этди. @Kasbisadoqat
Show all...
👍 3
Зукко боланинг жавоби Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган. Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб: - Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича: Аллоҳдан аввал нима бўлган? Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти? Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичидан майин овоз эшитилди: - Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай! Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади: - Аллоҳдан аввал нима бўлган? Бола саволга савол билан жавоб берди: - Санашни биласизми? - Ҳа, - деди элчи. - Унда ўндан пастга қараб сананг! Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади. - Нега тўхтадингиз? - деди бола. - Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?! - деди ҳайронлик билан элчи. - Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир. Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди: - Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? - Шам келтириб ёқинг, - деди бола. Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг. - Аммо шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг. - Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур сураси, 35-оят) хитоб қилди бола. Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршисида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга: - Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди. Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади: - Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти? - Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир. Одилжон Нарзуллаев. @Kasbisadoqat
Show all...
👍 5