BIZNES FUNDAMENT
⭐️Хонадон танлаш 🗳Буюртма бериш. 💸Нарх-наво @biznesfundamentBot Мурожаат учун: 📞99.153.50.01 ☎️95.610.50.01 📞99.158.50.01 📞94.250.50.01 Хурматли мижозлар "БИЗНЕС ФУНДАМЕНТ" халк ишончини доимо оклайди😊❤️
Show more472Subscribers
-124 hours
-37 days
-630 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
ОНА ДУОСИ
Ҳали жуда ёшлигидаёқ юқори маънавий даражага эришган Боязид Бистомий ҳазратларидан бу мартабага қандай етгани ҳақида сўрашди. “Онамнинг дуоси сабабли”, деди ва бошидан ўтган воқеани ҳикоя қилиб берди:
– Онам қариб, хасталаниб қолган эди. Бир куни кечаси сув сўради. Мен дарҳол ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Идишларни қарадим, ҳаммаси бўш эди. Сув чиқариб, ичкарига олиб кирганимда онам ухлаб қолганди. Қўлимда мис тоғорачадаги сув билан уйғонишини кутиб ўтирдим. Бир муддатдан кейин онам кўзини очди. Унга сувни тутдим. Совуқдан музлаган идишни тутиб тураверганимдан қўлларим қизариб кетганди. Буни кўрган онам йиғлаб юборди: “Эй Раббим, ўғлимнинг фидокорлигини кўриб турибсан, уни азиз қил”, деб дуо қилди. Ўшандан кейин ўзимда ўзгаришлар юз бераётганини ҳис қила бошладим.
👍 2