cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Бургут

Ҳар доим тинчлик бўлсин. Маълумот юбориш, таклифлар, ҳамкорлик учун - @Burgutchat_bot

Show more
Advertising posts
38 529Subscribers
-10024 hours
-6517 days
+7 39730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Президент қарори билан янги Хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, Ўзавтосаноат таркибидаги 38 та корхона, «Ўзбекистон темир йўллари» тасарруфидаги кўмир конлари, «Янги замон бино» (Golden House) МЧЖдаги улуши, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг цемент заводлари, Silk Avia компанияси ва бошқа юзлаб компаниялардаги (жами 247 та) давлат улушлари сотилади. @burgutuzb
Show all...
Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган. Батафсил @burgutuzb
Show all...
Трамп президент бўлса, ташқи савдоси учун доллардан воз кечаётганларга санкция қўллайди Трампнинг маслахатчилари ташқи савдо учун АҚШ долларидан воз кечаётган давлатларга санкция қўллашни режалаштирмоқда, агар Трамп президентликка сайланса. Кўп эҳтимол бу давлатлар БРИКС давлатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР) бўлиши кутилмоқда. @burgutuzb
Show all...
Тошкентдан Самарқандгача ерда бориш 554 минг сўм. «Афросиёб» тезюрар поездларининг чипталар нархлари ошди Нархлар эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва VIP класс учун 40 фоизга ошди Тошкент — Бухоро VIP 890 000 сўм Бизнес 600 000 сўм Эконом 403 000 сўм Тошкент — Қарши VIP 747 000 сўм Бизнес 507 000 сўм Эконом 338 000 сўм Тошкент — Самарқанд VIP 554 000 сўм Бизнес 358 000 сўм Эконом 244 000 сўм @burgutuzb
Show all...
Ботир Қодиров баёнот берди. @burgutuzb
Show all...
Кутилганидек, долларнинг расмий курси салкам 50 сўмга арзонлашди. @burgutuzb
Show all...
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилаётганини маълум қилди Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Санкт-Петербургдаги Экспофорумда хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилишида ташқи кучлар «Марказий Осиё давлатларини миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов қилишга ҳаракат қилаётганини» таъкидлади. «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва минтақада тинчлик, хавфсизлик ва ишонч ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Афсуски, бугунги кунда минтақа давлатлари ўзларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда Марказий Осиё давлатлари олдига танлов қўйишга уринаётган ташқи кучларнинг босимини бошдан кечиришда давом этмоқда», деди у. @burgutuzb
Show all...
Америкада олов отувчи робот-кучуклар савдога чиқарилди Thermonator рақабли темир махлуқ ўзини олов отиши билан одамларни қизиқишини оширмоқда. Ҳозирда унинг нархи 9420 АҚШ долларидан бошланган бўлиб, америкаликлар орасида уни харид қилмоқчи бўлганланлар талайгина топилади. @burgutuzb
Show all...
Электромобил сотиб олишда хушёр бўлинг, Хитойлар Хитойдан туриб умуман юрмайдиган қилиб ўчириб қўйишяпти экан. @burgutuzb
Show all...
Ўзбекистонда доллар курси сезиларли тушади Эртага долларнинг расмий курси салкам 50 сўмга арзонлашиши кутилмоқда. Долларнинг пасайишига олтин ва миснинг рекорд даражада қимматлашиши, шунингдек, энергетика тарифлари нархи оширилиб, бюджетдан олинадиган субсидиялар миқдори қисқариши ҳам ёрдам бергани таъкидланмоқда. @burgutuzb
Show all...