cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Тезкор хабарлар

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар! Реклама учун – @TXREKLAMA

Show more
Advertising posts
455 034Subscribers
-3 98824 hours
-27 9427 days
-142 83330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Болакай қўрқмади дангалини айтди-қўйди 😅 Жўнатиб қўямиз ) 👉 @XABARLAR_24
Show all...
😁 17👍 11🤯 3
🔥 Ўзбекистон ярим финалда! 🏆 Осиё Кубоги U23. 🇺🇿 Ўзбекистон — 🇸🇦 Саудия Арабистони - 2:0 🟢 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👏 68👍 36😢 5👎 3🤔 3
❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👍 40👎 27😡 5🤯 2
Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар юзасидан маълумот берилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафар: давлат ташкилотларида — 62 707 нафар (55,1 фоиз); хусусий субъектларда — 47 235 нафар (41,6 фоиз); иккала секторда — 3 782 нафар (3,3 фоиз). Жинс бўйича: эркаклар — 66 524 нафар (58,5 фоиз); аёллар — 47 200 нафар (41,5 фоиз). Қайд этилишича, бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам — 35 864 нафар (31,5 фоиз); эркаклар — 25 226 нафар (22,2 фоиз); аёллар — 10 638 нафар (9,3 фоиз) 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👍 26👎 3👏 2🤔 1
Болаларга витамин бериш керакми? Яқинларга юбориб қўямиз 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👍 15
Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда. Суд экспертиза тайинлаган 2023 йилнинг июн ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилгани, даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов экани маълум қилинган эди. Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган. Манбага кўра Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд жараёнлари давом этмоқда. Буни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлади. Суд иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. Суд экспертиза тайёрлаган, — дейилади суд ахборот хизмати изоҳида. 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👍 40😱 8👏 2😁 1
❗️ 4-май, шанба куни Греен Cард лотереяси натижалари эълон қилинади Тез орада яшил карта лотереяси натижалари маълум бўлади ва кўплаб иштирокчиларнинг ҳаёти абадий ўзгаради. 4-майдан бошлаб барча ДВ-2025 иштирокчилари ўз натижаларини dvprogram.state.gov сайтида текширишлари мумкин бўлади. Яқинларга юбориб қўямиз. 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👍 43
⚡️Қашқадарё далаларини чигиртка босмоқда, улар йўлида дуч келган ўсимликларни еб битирмоқда Чигирткаларга қарши тезроқ курашилмаса кейин кеч бўлиши мумкин, сабаби улар яшин тезлигида кўпаймоқда 👉 @XABARLAR_24
Show all...
😱 32👍 16
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 29 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 21,80 сўмга қимматлаб, 12 662,01 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди. 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👍 21👏 4👎 2😁 2😱 2
ССВ Тошкентдаги шифохонада бетоб болалар сони ортгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди Ижтимоий тармоқларда шифохонада бетоб болалар сони ортгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. ССВ ҳолат юзасидан тушунтириш берди 👉 @XABARLAR_24
Show all...
👍 20