cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

👑 UZ LADY 👑

💑 O'zbek oilasi baxti... 👪 Hamkor kanal 👉 @Superkelinchak 👉 @uzbabyuzz 👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM 🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering ❤❤12.01.2017

Show more
Advertising posts
3 358
Subscribers
-1424 hours
+477 days
-11330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailable
🌿 Soliha ayol-”Qattiq non yesam ham halolidan yegizing”-deydigan ayoldir.... 🌿 Soliha ayol-“Yamoq bo’lsa ham Robbim buyurganidek avratlarimni berkitib turibdiku”-deydigan ayoldir... 🌿 Soliha ayol-”Ovqatingizni vaqtida yeng emas,namozlaringizni jamoatsiz o’qimang”-deydigan ayoldir.... 🌿 Soliha ayol-“Men xohlagandek hayot bera olmayabsiz” deydigan emas,”Rizq berguvchi Tangrimdir,demakki rizqimizning kalitini ochishga istiğforlarimiz yetmayabdi ekan”-deydigan ayoldir... 🌸 Taqvoli, qanoatli, shukrli solihalarga jannatning eng oliy koshonasi bo’lsin..! @dunya_di 🍃
Show all...
00:34
Video unavailable
🤩 Ukoldan qoʻrqadiganlar, yaqinroq keling, sizga yangilikning "voy-dod" deydiganini tayyorlab qoʻydik!Har gal oynaga qaraganingizda yuzingizdagi ajinlar kayfiyatingizga soya solyapti-yu, ammo kosmetologga borishni xayolingizga ham keltirmaysiz. 🤨Chunki siz:Ukol olishdan, — Botoks qildirishdan judayaaam qoʻrqasiz. 🥳 Bizda innovatsion yechim bor! Oʻzbekistonda yagona — hech qanday igna muolajalarisiz goʻzal boʻlish imkonini sizga taqdim etamiz! Biz bilan goʻzallik olamini qaytadan kashf eting ❤️
Show all...
✅ BATAFSIL MAʼLUMOT 👈
✅ BEPUL MASLAHAT OLISH 👈
– Биласизми, мен тўйга боролмасам керак. – Нега, тинчликми? – Тинчлик, эртага Сурхондарёга кетяпман, оғир беморлар бор. Қачон қайтишим номаълум. – Тушунаман, ахир инсон ҳаёти ҳаммасидан муҳимроқ. Майли, яхши бориб келинг. – Сиз ҳам тўйни яхши ўтказиб олинг. – Энди тура қолайлик. – Бироз шошманг, сизга яна тўйиб қараб олай. Ахир шунча кун кўролмайман, соғинаман. – Меҳрож... – Яхши, майли, юрақолинг. Сизни кузатиб қўяман. – Хўп. ( Давоми бор...) ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
Show all...
🔥 2
Меҳрож Ҳалимага қўнғироқ қилайми, йўқми деб узоқ ўйлади. Ҳар гал унга қўнғироқ қилиш деган ўй хаёлидан ўтса, тамом, юраги худдиимтиҳон топшираётган одамнинг юрагидай ҳапқириб ҳаяжонланадики, баъзан бу ҳолга Меҳрожнинг ўзи ҳам ҳайрон қолади. Охири журъат топиб унга қўнғироқ қилди – Лаббай, эшитаман, – деган ёқимли овоз келди телефондан. – Яхшимисиз, бону? – деди Меҳрож босиқлик билан – Ассалому алайкум, ўзингиз яхшимисиз? – Безовта қилиб қўймадимми? – Йўқ, йўқ бемалол, ишларингиз яхшими? – Раҳмат, Худога шукур. Ўзингиз яхшимисиз, хонадонлар тинчми? Тўй ҳаракатлари билан чарчаб қолмадингизми? – Йўқ раҳмат, Худога шукур. Қаердан билдингиз? Ўзим ҳам сизга қўнғироқ қилмоқчи эдим. – Эртага кўришайлик, қаердан билганимни ўшанда айтаман. Вақтингиз борми? – Нима десам экан... – Фақат йўқ деманг, илтимос. Кўришмаганимизга ҳам анча бўлиб қолди. Сизни соғинганман, жуда ҳам соғинганман, бону. – Яхши. Унда эртага тушдан сўнг, бўладими? – Сиз нима десангиз, шу. Ҳар доимгидек бекатнинг ёнида кутаман, майлими? – Хўп, унда эртагача, соғ бўлинг. – Сиз ҳам ўзингизни эҳтиёт қилинг, – дея Меҳрож телефонни ўчирди. Эртаси куни Меҳрож тушдан сўнг ўша бекатга борди. Ҳалима уни узоқ куттирмади. Меҳрож Ҳалимани кўриши билан қалбидаги ишқ, меҳр кўзларига кўчди. Ҳозир унинг кўзларига Ҳалимадан бошқа ҳеч ким кўринмасди, гўёки атрофда ундан бошқа одам йўқдек. – Ассалому алайкум, куттириб қўймадимми? – Қаниди ҳар куни сизни шундай кутиб олсам... яхши келдингизми? – деди Меҳрож меҳр билан. – Раҳмат. – Қани, марҳамат ўтиринг, – Меҳрож машинани олд эшигини очиб унга жой кўрсатди. – Балки орқада кетганим маъқулмиди, биласизми гап-сўз дегандай... – Майли, сиз қандай хоҳласангиз, шундай бўлади. Улар ўша олдин ўтирган жойларига боришди. Худди аввалгидек хонага киришди, буюртма беришди. – Кўришмаганимизга ҳам анча бўлди, – деди Меҳрож – Йўғ-ей, жуда кўп бўлмади-ку? – Сизсиз ўтган кунларимнинг ҳар лаҳзаси йилга тенг. – Ўзингиздан гапиринг, соғлиғингиз, ишларингиз яхшими? – деди Ҳалима гапни бошқа ёққа буришга ҳаракат қилиб. – Шукур, раҳмат. Яхшиман, ўзингиз-чи, яхшимисиз? – Раҳмат, шунинг ҳаракатидаман. – Тўй бошлаб қўйибсиз, табриклайман, ёшлар бахтли бўлишсин, илоҳим. – Раҳмат, айтганингиз келсин. Хўш, Меҳрож жаноблари, марҳамат қилиб айтинг-чи, буни қаердан билдингиз? – Бўлажак келинингиз ҳам мени тўйга таклиф қилганди, – дея кулди Меҳрож – Наҳотки, уни танийсизми?! – ҳайратини яширолмади Ҳалима. – Албатта, у худди ўз қизимдек бўлиб қолган. Ажойиб қиз, ишонаверинг, худди сиз орзу қилгандек келин бўлади. Кейин Меҳрож Ҳалимага Нигора билан қандай танишганлари, гул дўкони, совға бериш “операцияси”да ижрочи бўлгани, амалиёти ва тўйдан кейин Меҳрож ишлайдиган шифохонада фаолиятини бошлаш ниятидалигини, хуллас ҳамма-ҳаммасини айтиб берди. – Буни қаранг, дунёнинг ишлари қизиқ-да, ким ҳам ўйлабди дейсиз. Мен сизга ишонаман. “Яхши қиз”, дедингизми, демак, у шубҳасиз ўғлимни бахтли қила олади. Энг асосийси шу. – Лекин... биласизми, Нигора кеча расмингизни кўриб қолди, энди у ҳаммасини билади, лекин унга тўлиқ ишонаман. – Бу ёғи қизиқ бўлди-ю, учрашувларимиздан ҳам хабардорми? Демоқчиманки, унинг олдида хижолатда юришим... – Йўқ, буни билмайди, хавотир олманг. Кўнгли жуда тоза, ундай хаёлларга бормайди. Қолаверса, биз ҳали бош эгадиган иш қилмадик, бону. Кимнидир севишнинг нимаси ёмон? – Майли, қолганини вақт кўрсатади, аввал тўйни ўтказиб олайлик-чи. Тўйга оз фурсат қолди. – Қачонга белгиланган? – Бир ҳафтадан кейин, хаш-паш дегунча тўй куни ҳам келиб қолибди, қаранг. – Шунақа денг, – Меҳрож бироз ўйланиб қолди, кейин давом этди. – Мендан бирор ёрдам керакми, тортинмай айтаверинг. – Йўқ, йўқ, ҳаммаси етарли, тўй кўпчилик билан ўтади-кетади. Худога шукур кам-кўстимиз йўқ, олди-бердиларни ўтказиб олганмиз, тўйни ўтказиш қолди, холос.
Show all...
👍 3
Меҳрож Саидович, мумкинми? – Келинг, Нигора, келаверинг, марҳамат ўтиринг. – Ассалому алайкум, сизни безовта қилмадимми? – Безовтаси борми, эшитаман. – Мумкин бўлса, беш дақиқа вақтингизни олсам. – Хўш, хўш. – Турмушга чиқаётганимдан хабарингиз бор, сизга айтгандим. Лекин танишганимизга унча кўп вақт бўлмаган. Нима дейсиз, шошмаётганмикинман? – Нигора, қизим, мен сизга ва сиз танлаган йигитга ишонаман. Инсонни билиб олиш учун вақтнинг ўзи кифоя эмас, шунинг учун тўй олди бундай хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Қолаверса, ўзингиз унга ишонаман, дегандингиз. – Ҳа, албатта, ишонаман. Айниқса менга онам – бойлигим, у зот мен учун ҳаммадан устун, деганидан кейин унга бўлган меҳрим яна ҳам ошган. – Ҳа, яшанг! Шундай деган бўлса, унда ҳеч иккиланмай тўйга тайёргарлик кўраверинг. Агар йигит онасини ҳурмат қилишингиз ҳақида ўйлаяптими, демак, у оилам дейдиган йигит. Агар эркак биринчи ўринга хотинини қўйса, у эртага хотинидан яхшироғини учратиб қолса, хотинидан, бола-чақасидан кечиб юбориши табиий. Бу бўлажак куёвни яхши тарбия кўрганидан далолат. Қизим, қўрқманг, бемалол ўша йигит билан турмуш қураверинг, Худо хоҳласа, сиз, албатта бахтли бўласиз. Чунки сиз бундай бахтга арзийсиз. – Раҳмат! Сизнинг гапларингиздан кейин анча енгил тортдим, кўнглимдаги ғуборларим тарқаб кетди. Сизни ўз отамдек кўраман. Тўйда энг азиз меҳмонимиз бўласиз. – Худо хоҳласа, Худо хоҳласа. Ҳа, яна бир гап амалиётни яхши ўтадингиз. Тўйдан кейин ишингизни шу ерда давом эттирсангиз, дегандим. Нима дейсиз? – Сиз билан бирга ишлаш мен учун шараф. Жон деб рози бўламан. Сизга ҳаммаси учун раҳмат, менга худди ўз отамдексиз, улардек жон куйдирасиз. – Қўйинг, гапиришга арзимайди. – Бир ҳаддимдан ошсам майлими? – Бемалол. – Анчадан бери столингиз устида мана шу рамкадаги расм туради. Лекин унинг кимлигини кўрмаганман. Бу ҳойнаҳой ўша сиз айтган аёлнинг сурати бўлса керак, албатта. Ўша суратни кўрсам майлими? – Марҳамат, бемалол кўришингиз мумкин, – дея Меҳрож расмни Нигорага узатди. Нигора унга кўзи тушиши билан қотиб қолди. – Ахир... ахир бу расмдаги аёл, – Нигора ҳайратдан дудуқланди. – Уни танийсизми? – Булар менинг бўлажак қайнонам бўладилар. Наҳот мен шундай ажойиб инсоннинг келини бўлсам?! – Нима? Адашмаётганингизга аминмисиз? – Ҳа. Уйимизга совчи бўлиб келганлар, Санжар акам менга уларнинг расмларини кўрсатган эдилар. Бу аниқ уларнинг оналари. – Тақдирни қаранг! Унга сиз келин бўлаётганингиз мени қувонтирди. У жуда ҳам бебаҳо аёл, илтимос, уни ранжитадиган иш қилманг. Кейин яна бир нарса, буларни Санжар ҳозирча биламагани маъқул. – Сизни тушундим, хавотир олманг, мен оғзимга маҳкамман. Ҳаммаси яхши бўлади. – Илоҳим, илоҳим. – Майли бўлмаса, мен борай. – Яхши. Сизга ҳавасим келяпти. – Негалигини биламан, лекин сиз ҳам бир кун келиб у инсоннинг ёнларида бўлишингизга ишонаман. Мен кетдим, соғ бўлинг. – Яхши боринг, яхшиликлар билан кўришайлик. Нигора кетди. У кетиши билан хонага Рустам кириб кеди. – Ҳормасинлар, ўртоқ Саидович. – Бормисан, кел. – Хонангда Нигорани кўргандим. – Ҳа, тўйга таклиф қиляпти, мен уни ишга таклиф қилдим. – У нима деди? – Рози бўлди. Биласанми, у кимга келин бўлаяпти? – Хўш кимга экан? – Ҳалимага. Ишонасанми, эшитиб ҳайратдан қотиб қолдим. – Ростданми? Буни қара-я, салкам сенинг келининг бўларканда энди? – Сенга ўзи бир гап гапириш керакда, дарров қочиш керак. – Майли, бунда ҳам бир ҳикмат бордир. Менга қара, қачон Деновга кетасан? – Индинга. Бир ҳафта-ўн кунсиз қайтмасам керак. – Беморни шу ерга олиб келишса бўлмас эканми? Боришинг шартми? – Қизиқ гапларни гапирасан-а, Рустам? Бемор оғир аҳволда, йўлни кўтаролмайди. Сенга нимаси ёқмаяпти буни, ҳайронман – Сенсиз зерикиб қоламан-да, дўстим. – Бир қадримни ўтказай деб кетяпман. Ҳа, эртага ишга келолмайман, энди бу ёғи ўзингга омонат, дўстим, сенга ишонаман. – У билан хайрлашиб кетмайсанми? – Албатта, хайрлашиб кетаман... – Майли, мен ҳам ишимга кетдим. Кечроқ кўришамиз. – Хўп, уйга бирга кетармиз. – Яхши, унда кўришгунча, – дея Рустам хонадан чиқиб кетди.
Show all...
👍 3
00:07
Video unavailable
🕊🌸 Ассалому алайкум      🕊🌸 Хайрли тонг          🕊🌸 Азизларим!           🕊🌸 Сешанба 🌷🌷      🕊🌸 тонги муборак 🕊🌸 булсин! ☕️ Тун бағрини ёриб чиқди нур! 🍊 Ибодатга шайланди тиллар! ☕️ Дуолар - ла бўлинг сиз омон! 🍊 Хайрли тонг, дилга яқинлар! 🥰Бахтиёр бўлиш учун: 🌸қўлни - меҳнат; 🌸қалбни – меҳру муҳаббат; 🌸ақлни – мақсад; 🌸хотирани – фойдали илм; 🔤келажакни – умид билан тўлдириш лозим. 🌞 Ҳайрли тонг янги кун, янги имкониятлар муборак Азизлар!!! Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Show all...
Repost from N/a
00:11
Video unavailable
Quloq solsangiz, har narsaning oʻz tili bor... ❤️
Show all...
👍 1 1🥰 1
Photo unavailable
#Субҳаналлоҳ РАСМДАГИ ЖОНЗОТНИНГ НИМАЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ? Бу мулойим жонзотнинг номи илм-фанда "Demodex folliculorum" деб аталиб, бизнинг киприкларимиз орасида ҳаёт кечиради. Бу миттигина жонзот фақатгина микроскоп орқали кўринади. Унинг вазифаси нима эканлигини билиб Роббимиз бизни қанчалик мукаммал қилиб яратганига яна бирбор амин бўласиз. Бу жажжи жонзотнинг вазифаси шуки...😳👇
Show all...
✅ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈
📝УЧ  ТУП  БУҒДОЙ (Воқеий ҳикоя) Ахийри, бир кун елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. Аммо ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ёшгина онаизор, эндигина ўғил-қизи атак-чечак бўлган ёшгина ота қазо қилса-чи? Тоғлар кўтаролмаган азалий мотам қаватида тоғлардай улкан муаммолар қоларкан… Водариғ!.. Ўттиз яшар қизини тупроққа қўйган Рисолат кампир етти букилиб қолди. Бандайи мўмин эканки, кўнди, кўнмай ҳам иложи қанча!? Ой ўтди, йил ўтди, куёви бош-учини йўқотган, иккала етимнинг кир-чири, ош-нони бор. Кампиршода буларнинг уддасидан чиқадиган куч-мадор қани? Рисолат хола ўзи ҳаракатга тушди, кўрпа-тўшак қавиди, йиғлаб-сиқтаб юриб, куёвини ўзи уйлантирди. Раҳматли қизидан қолган рўзғорни, қулф-калитни кундош-келиннинг қўлига берди. – Етимларимни – сизга, сизни – Худога топширдим, – деб дуо қилди, хайрлашди. Бир ҳафта ўтиб-ўтгани йўқ, кампир энди намозини ўқиб бўлувди, каллайи саҳарда эшик тақиллайверди. Чиқиб қараса, тўққиз яшар Тошпўлат, кўзлари жиққа ёш, ранг-рўйи, уст-боши бир аҳволда. – Эна, жон эна, шу ерда сиз билан юраверай. – Ие, отанг нима дейди? Энди онанг ҳам бор-ку, болам. – Жон эна… Рисолат хола бошига докасини ташлаб, набирасининг қўлидан етаклади ва изига қайтарди. Кароматнинг кундоши тил учида салом бериб, дурустроқ пеш келгани йўқ. – Бола экан-да, қизим, бу ҳали новда, эгиб олса бўлади, аммо секин-аста, тез киришсангиз синиб қолади. Иннайкейин, сал эркароқ, раҳматли онаси… – кампирнинг оғзидаги-оғзида, бўғзидаги-бўғзида қолаверди. – Қизингизни мен ўлдирибманми, а? – Йўқ, унақамас, Худонинг буйруғи-да, жон болам, – мотамзада она қаҳрини ҳам, кўз ёшларини ҳам сиртига чиқаргани йўқ. – Етим боққанга жаннатнинг етти эшиги очиқ дейишади, шунинг учун… Кампир кўп гапларни ўртага солди, ётиғи билан тушунтирди. Натижа шу бўлдики, бириси куни тонг чоғи қўйларга ҳашак солгани борса, Тошпўлат сомонхонада қунишиб ётибди, ўрнидан тура солиб, бувисининг этагига ёпишди: – Жон эна, мени қувламанг… Сал кунда етти яшар Лобарой ҳам йиғлаб кириб келди. Нима қилсин, ҳайдаб солсинми? Боз устига ҳафта ўтди, ойлар ўтдики, икки норасиданинг ортидан биров истаб келгани йўқ. Рисолат хола ҳам, унинг икки қиздан кейинги ёлғиз ўғли Жамолхон домла ҳам икковини қанотлари остига олишди. Рост гап: етим юмалаб кунини кўраркан, бироқ кетганнинг келиши, кетмонланганнинг келмаслиги ҳам аниқ. Алқисса, тенгини топиб, аввалига Лобаройни узатдилар. Сўнгроқ Жамолхон домла яна жиян тўй қилди, Рисолат момо невара келин туширди, йил ўтгач, эвараси Элёрни бешикка белади. Бир оқшом ўғлига мунғайиб қаради: – Тошнинг уйи йўқ-да, болам, битта ўғли ҳадемай иккита, кейин учта бўлади. Мендан сўнг… – Манави ҳайҳотдай ҳовли-чи, ойи? – Ахир, бу сеники-да, дадангдан қолган... – Ие, – кулимсиради муаллим, – отамдан қолган бўлса, мендан қолмайдими? Уни мен қаёққаям кўтариб кетардим? Гап мундоқ, ойижон, менга ука туғиб бермовдингиз, шу Тошпўлат сизнинг ўғлингиз, менинг қиёматли укам-да. Серфарзанд тоға отамерос ҳовлисини шартта иккига бўлди-да, тенг ярмини жиянига хатлаб берди. Бугинамас, ўзи қозиқ қоқиб, ўзи режа тортди, ўғиллари лой қорди, Тошпўлат ёғоч-тош келтирди, сал кунда ғоз тўшидай оппоқ уй-даҳлиз битди, гўё қуёшга қараб кулиб турарди. Етимдан кўнгли тинган момо йиғлаб дуо қилди: – Тупроқ олсангиз – олтин бўлсин, болаларим! Дунё деганлари кўҳна чархпалак. Тошпўлатнинг қўли пул кўрди, машинали бўлди, сиртдан ўқиб, олий маълумот олди, тўйлар қилди. Жамолхон домла эса қартайди, уч ўғилдан лоақал бирортасига ҳарчанд уй-жой қилай дейдики, қурби етмайди. Бир куни жиян унинг эшигини тақиллатди. – Юринг, тоға. – Қаёққа? – Ҳовли кўргани борамиз. – Ие, уйинг бор-ку, ука...
Show all...
👍 2
​​– Михчаликка ҳайда, аввал бувимларни зиёрат қилайлик. – Ахир, уйда сизларни тумонат кутиб турибди-ю. Маҳмудахон кенжатойини салгина туртиб қўйди: – Қулоғинг борми, ўғлим? Даданг сенга нима дедилар?.. Ана, ёнма-ён бир жуфт қора мармар: «Рисолатхон Муҳаммадали қизи, 1922–2013», «Кароматхон Раҳим новвой қизи, 1942–1972». Оятлар эзгин оҳангда Михчаликда маъюс дўппайган тупроқ уюмлари узра таралди, юраклар мумдай эриб, кўзлар селоби юзларни юваверди, елкалар силкинаверди. Ҳиқиллаётган Маҳмудахон муздай тошни қайта-қайта сийпалаб, қизарган кўзларига сураркан, дафъатан ҳайронликда қотиб қолди: – Ҳожидадаси, анавини қаранг! – у Рисолат момонинг қабрига имо қилди. Тошпўлат ҳожи ўша томонга боқиб, ёқасини ушлади: – Ё қудратингдан! Қабр устида қаричга етаёзган уч туп буғдой қир шамолида селкиллаб турарди... Рустамжон УММАТОВ. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Show all...

👍 6