QALB DAVOSI
Қўлингни синдир, оёғингни синдир. Керак бўлса бўйнингни синдир, аммо бир қалбни синдирма. Қалб синдирганни таҳорати ўтмас, намози бўлмас. Юнус Эмро Каналимизда ўтқазган вақтингизга рози бўлинг. Kanal 2015-yil 28-noyabrda ochilgan.
Show more3 052
Subscribers
-124 hours
-187 days
-7330 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Show all...
💯 3 3 2
15300
Show all...
👍 3 3 2
32730
Жаннатга муштоқлар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин
Исмоил ибн Наср Абдийдан ривоят қилинади: «Солиҳ Муррийнинг мажлисида бир киши нидо қилиб, шундай деди: «Жаннатга муштоқлар ва уни деб кўз ёш тўкувчилар ўрнидан турсин». Абу Жаҳс ўрнидан туриб, «Эй Солиҳ, «Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйганмиз. Жаннат аҳли эса у кунда энг яхши қароргоҳ ва энг гўзал оромгоҳларда бўлурлар» (Фурқон сураси, 23-24 оятлар) оятларини ўқи!» деди. У ўқиди. Абу Жаҳс яна такрорлашни сўради. Солиҳ оятни иккинчи бор ўқиб тугатмасидан Абу Жаҳснинг жони узилди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. )
🌐Telegram 🌐Instagram 🌐Tik Tok 🌐Youtube
👍 3 3 2
25810
Show all...
👍 3 3😍 2
29030
Show all...
👍 3 3😢 2
32810
Етук насиҳат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин
Воиз Ибн Саммок айтади: «Ибодатгўй бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Уни қидириб топиб, уйига бордим. У киши уйида ўзига қабр кавлаб олган экан. Ўзи эса қабрнинг бир че-тида ўтириб, хурмо баргини текисларди. Мен унга салом бер-дим. У заиф оҳангда алик олиб, «Кимсан?» деди. «Муҳаммад ибн Саммокман», дедим. «Воизми?» деди. «Ҳа», дедим. У қўлидаги хурмо баргини ташлаб, «Эй Ибн Саммок, воиз билан тингловчи худди бемор билан табиб кабидир. Ваъзларингиз-дан бирортасини менга айтиб беринг», деди. Мен унга: «Эй шайх, хатоларингиз унутилмаслигидан ва гуноҳларингиз ўчирилмаслигидан қўрқмайсизми? Сўнгра олдингизда қан-ча-қанча зулматлар, қўрқинчлар, ғам-қайғулар ва жазо борли-гидан қўрқмайсизми? Зулматларнинг энг аввали қабр зулмати, ундан кейин маҳшар зулмати, маҳшардан тарқалиш зулмати, сирот кўприги зулмати, амалларнинг ўлчаниши, чорасиз қо-лиш ва Олий Подшоҳ бўлган Зотнинг жазоси», дедим. У киши қаттиқ йиғлади. Сўнгра: «Ундан кейин нима бор, эй Ибн Саммок?» деди. Мен: «Гуноҳларни кўтариш (эътироф қилиш) ва жаҳаннамга тушиш. Энг оғири эса Олий Подшоҳ бўлган Зотдан маломат эшитиш», дедим».
«Солиҳлар гулшани» китобидан олинди
Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. ( Зориёт сураси 55. )
🌐Telegram 🌐Instagram 🌐Tik Tok 🌐Youtube
Етук насиҳат
Воиз Ибн Саммок айтади: «Ибодатгўй бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Уни қидириб топиб, уйига бордим. У киши уйида ўзига қабр кавлаб олган эк
👍 3 3😢 2
31120