#Разолат
#Муаллиф_Қоракўз
Аввалги қисмда 👇
https://t.me/Sevimli_hikoyalar01/8508
136-қисм
— Сееен? Қаердан келиб қолдинг, Ромео?
— Зўравон хонимча, катталарни сенсирама дейишмаганми? Ота-онанг ҳурмат билан гапиришни ўргатмаганми?
Аниса ўзидан баланд бўйли ва мушакдор бўлган йигитга бошдан оёқ қараб, нари кетмоқчи эди. Аммо Қобилни ўзи қизни тирсагидан тутиб қолди.
Гап етимликда эмас, лекин тарбияга ота онани аралаштиришлари ҳеч қачон Анисага ёқмаган.
Тирсагидан ушлаган қўлни бир ҳаракат билан қайириб, эгилиб қолган йигитни қорнига тизза билан чунонам зарба берди-ки, йигит оёқда туролмай, ерга йиқилди.
— Қайтиб ҳурмат ҳақида менга гапирма, акс ҳолда бугун узилишдан қутилиб қолган қўлинг режасини тилингда синайман!
Айланасига йиғилган болалар устозига йўл бериб, қарсак чалишди.
🕊
— Ишонолмаябман, - деди Фарида опа қизини юзидаги ифодага.
— Нима дедингиз Дилноза опага?
— Опа? У сенга қайнона бўладиган бўлиб турибди-ю, - қизининг уялиб қизаришидан мириқиб кулди Фарида опа. — Қароринг қатъийми? - сўради сўнг.
— Ҳа, - Интизор ўйланиб қолди жавобини айтгач. — Мен уни туганмас азобларга дучор қилмайманми?
— Гўзал қизим, - Фарида опа Интизорни сочларини силай бошлади. — Насиб қилса тузалиб кетасан. Нега ҳаёлингга ёмон нарсалар келаверади?
— Ойи, саратонни давоси йўқ-ку, СПИТ сингари.
Интизор киприкларини пир-пиратиб кўз ёшларини ҳайдади.
— Исфандиёр билан бахтли бўлишингга ишонасанми? - онаси мавзуни бурганини пайқаган Интизор ҳазин жилмайди.
— Мен унга ишонаман!
🕊
Хонасида расм чизиб ўтирган йигит, шовқиндан ҳовлига чиқди. Қўлида ,,сўз қуроли"
,,Нима бўлди?" Савол берилган қоғозни ўқиган Дилноза опа ҳомуш ерга қаради.
,,Беришмасмикин?" Исфандиёрни юзида ҳавотир акс этди.
,,Соқов бўлганим учунми?" Дилноза опа йигитни кейинги сўзларини ўқиб, лабини тишлади.
Қилган ҳазили, Исфандиёр камчилигини эслашга мажбурлади.
— Йўқ, - Дилноза опа титраб жавоб берди. Бу вақтда кейинги сўзларини дафтарига ёзиб улгурганди Исфандиёр.
,,Етимлигимми унда?"
— Қизи борни нози бор, - Дилноза опа ҳовлидаги суридан жой олиб, Исфандиёрга ,,ўтир" дегандек кмо қилди. — Биринчи боришдаёқ розилик берилмайди.
,,Демак ҳали умид бор?" Чақмаган нигоҳда олам орзулар, муҳаббат бор эди. Исфандийирни ўзи гапирмаса ҳам кўзлари сўзларди.
— Нафақат умид, менда ишонч ҳам бор. Айтдинг-ку, қиз таклифингни рад этмабди. Онаси ҳам қарши эмас назаримда.
— Фақат бир муаммо бор, - Исфандиёр саволчан термулди.
— Интизор сендан катта экан-ку?!
Давоми бор...