ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

Tashkent Mediation Center

Tashkent Mediation Center

前往频道在 Telegram

TMC— организация, предоставляющая услуги альтернативного разрешения споров. Мы специализируемся на медиации и третейском суде, предлагая эффективные решения для коммерческих споров, вопросов интеллектуальной собственности, трудовых и семейных разногласий.

显示更多
313
订阅者
+124 小时
+77 天
+1530 天
帖子存档
21-oktyabr O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun ONA TILIM — MILLATIM FAXRI
21-oktyabr O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun ONA TILIM — MILLATIM FAXRI

📣 В очередной группе курса подготовки профессиональных медиаторовТашкентского центра медиации на русском языке осталось всег
📣 В очередной группе курса подготовки профессиональных медиаторовТашкентского центра медиации на русском языке осталось всего 3 места!       Старт на этой неделе. 💻 Формат: онлайн в Zoom ⏳ Вечернее обучение с 19 до 21 час. 👥 До 15 человек в группе 💳 Стоимость — 2 500 000 сум 🤝 Выпускникам предоставляется возможность стажировки на еженедельныхмедиационных встречах, проводимых в Центре на безвозмездной основе (pro bono). 📲 Telegram: @mediation_center ☎️ +998 77 282-60-50 ☎️ +998 55 520-60-50

2026 йил 5 октябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган Лолаариқ маҳалласи фуқаролар йиғини ҳудудида Pro bono тизи
+9
2026 йил 5 октябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган Лолаариқ маҳалласи фуқаролар йиғини ҳудудида Pro bono тизими доирасида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул давомида маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилиб, фуқаролар томонидан кундалик ҳаётда учраётган турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Жумладан, кадастр, оилавий муносабатлар, мерос, васият, ҳадя ҳамда низоларни муқобил тарзда ҳал этиш, хусусан, медиацияга оид ҳуқуқий масалалар кўриб чиқилди. Мурожаатлар давомида фуқароларга кўчмас мулк объектларини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини тартибга келтириш, мулкни мерос тартибида қабул қилиш, васиятнома тузиш ҳамда мол-мулкни ҳадя қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий тартиб-таомиллар юзасидан амалдаги қонунчилик нормалари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фуқароларга юзага келган низоларни судга мурожаат қилмасдан, тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этиш имконияти сифатида медиация тартиби ҳақида маълумот берилди. Медиациянинг асосий мақсади тарафларнинг ўзаро манфаатларини инобатга олган ҳолда низони тинч йўл билан ҳал этиш, тарафлар ўртасида келишувга эришиш ҳамда низоларни ҳал этишда вақт ва харажатларни тежашга кўмаклашишдан иборат экани тушунтирилди. Фуқароларга, шунингдек, оилавий ва мулкий низоларни ҳал этишда ўзаро ҳурмат ва келишув тамойилларига амал қилиш, низоли вазиятларни кескинлаштирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган муқобил низо ҳал этиш механизмларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Тадбир доирасида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг Конституция ва қонунларга бўлган ҳурматини юксалтириш мақсадида Пискент туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди. Хусусан, ўқувчилар ўртасида «Қомус» ва «Ҳуқуқий диктант» танловлари ўтказилиб, иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқароларнинг ҳуқуқий мажбуриятлари ҳамда амалдаги қонунчилик бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Танловлар жараёнида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур сайёр қабул ва ҳуқуқий-маърифий тадбирлар аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, низоларни тинч ва муқобил усулларда ҳал этиш бўйича ҳуқуқий билимларни ошириш, шунингдек, ёш авлодни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Ташкентский центр медиации (UDRC) продолжает развивать международное сотрудничество в сфере альтернативного разрешения споров
+4
Ташкентский центр медиации (UDRC) продолжает развивать международное сотрудничество в сфере альтернативного разрешения споров и укреплять профессиональные связи с ведущими институтами в области арбитража и медиации. В Пекине состоялась церемония подписания Меморандума о взаимопонимании между TMC/UDRC и BIAC Central Asia Center (BIAC). Подписание Меморандума стало важным шагом в развитии профессионального взаимодействия между Узбекистаном и Китаем и заложило основу для дальнейшего сотрудничества в сфере медиации, арбитража и разрешения коммерческих споров, а также обмена профессиональным опытом и развития международных связей. Для UDRC международное партнёрство является одним из ключевых направлений развития, направленных на расширение профессиональной сети, обмен опытом и укрепление взаимодействия с международным сообществом в соответствии с современными стандартами в сфере разрешения споров. Подписание MoU открывает новый этап сотрудничества между UDRC и BIAC Central Asia Center и создаёт дополнительные возможности для развития профессионального диалога между Узбекистаном и Китаем.

Singapore Convention Week 2026 | Singapore Representatives of the Tashkent Mediation Center participated in Singapore Convent
+5
Singapore Convention Week 2026 | Singapore Representatives of the Tashkent Mediation Center participated in Singapore Convention Week 2026 as part of the Uzbekistan delegation led by Minister of Justice A.Tashkulov. This year’s Convention Week was particularly significant for Uzbekistan. Uzbekistan’s accession to the United Nations Convention on International Settlement Agreements Resulting from Mediation (Singapore Convention on Mediation) was specifically welcomed and applauded during the conference. Accession to the Singapore Convention marks an important step towards Uzbekistan’s deeper integration into the international commercial mediation framework, more effective resolution of cross-border disputes through mediation, and the international recognition and enforcement of mediated settlement agreements. Another important recognition was the presentation of Uzbekistan’s experience among three international best practices in the development of mediation. This reflects international recognition of the consistent work and tangible progress achieved in advancing mediation in Uzbekistan. The meetings held during Singapore Convention Week provided an important opportunity to strengthen professional ties with leading international institutions in mediation and dispute resolution and to develop new avenues for future cooperation. Our special thanks to George Lim and Chuan Wee Meng of SIMC, Ivana Nincic of IMI, Nadja Alexander and Mariam Gotsiridze of SIDRA, and Leonardo D’Urso of ADR Center for their valuable cooperation and continuous support for our initiatives to advance mediation in Uzbekistan. #SingaporeConventionWeek #SingaporeConvention #Mediation #ADR #DisputeResolution #Uzbekistan #UDRC #TashkentMediationCenter Singapore Convention Week 2026 | Singapore Toshkent mediatsiya markazi vakillari O‘zbekiston Respublikasi adliya vaziri A.Tashkulov boshchiligidagi delegatsiya tarkibida Singapore Convention Week 2026 tadbirlarida ishtirok etdi. Bu yilgi haftalik O‘zbekiston uchun alohida ahamiyat kasb etdi. O‘zbekistonning Mediatsiya natijasida erishilgan xalqaro kelishuv bitimlari to‘g‘risidagi BMT Singapur konvensiyasiga (Singapur konvensiyasi) qo‘shilgani konferensiya doirasida alohida olqishlandi. Singapur konvensiyasiga qo‘shilish O‘zbekistonning xalqaro tijorat mediatsiyasi tizimiga integratsiyalashuvi, transchegaraviy nizolarni mediatsiya orqali samarali hal etish hamda mediatsiya natijasida erishilgan kelishuvlarni xalqaro miqyosda tan olish va ijro etish uchun muhim huquqiy asos yaratadi. Yana bir muhim e’tirof — O‘zbekiston tajribasining mediatsiyani rivojlantirish bo‘yicha uchta ilg‘or xalqaro tajriba qatorida namoyish etilgani bo‘ldi. Bu mamlakatimizda mediatsiya sohasida izchil amalga oshirilayotgan ishlar va erishilgan amaliy natijalarning xalqaro professional hamjamiyat tomonidan e’tirof etilayotganini ko‘rsatadi. Singapore Convention Week doirasidagi uchrashuvlar xalqaro mediatsiya va nizolarni hal etish sohasidagi yetakchi institutlar bilan professional aloqalarni mustahkamlash hamda kelgusidagi hamkorlik uchun yangi imkoniyatlar yaratdi. George Lim va Chuan Wee Meng (SIMC), Ivana Nincic (IMI), Nadja Alexander va Mariam Gotsiridze (SIDRA), shuningdek Leonardo D’Urso (ADR Center)ga samarali hamkorlik va O‘zbekistonda mediatsiyani rivojlantirishga qaratilgan tashabbuslarimizni davomli qo‘llab-quvvatlaganliklari uchun alohida minnatdorlik bildiramiz. #SingaporeConventionWeek #SingaporeConvention #Mediation #ADR #DisputeResolution #Uzbekistan #UDRC #TashkentMediationCenter

Toshkent mediatsiya markazining bir guruh faol mediatorlari Yakkasaroy tumani hokimiyati tomonidan tashakkurnomalar bilan taq
+3
Toshkent mediatsiya markazining bir guruh faol mediatorlari Yakkasaroy tumani hokimiyati tomonidan tashakkurnomalar bilan taqdirlandi. Ushbu e’tirof mediatorlarning ijtimoiy-ma’naviy muhitni sog‘lomlashtirish, ajrim yoqasidagi oilalarni saqlab qolish hamda nizolarni tinch va murosaga asoslangan yo‘l bilan hal etishda bepul mediatsiya  tartib-taomillarinin qo‘llagan holda ko‘rsatgan amaliy ko‘magining munosib bahosidir. Barcha taqdirlangan mediatorlarimizni samimiy muborakbod etib, ularga kasbiy faoliyatida ulkan muvaffaqiyatlar tilaymiz! A group of mediators from the Tashkent Mediation Center were presented with letters of appreciation by the Yakkasaray District Administration. This recognition is a worthy acknowledgment of the practical assistance provided by mediators in improving the social and spiritual environment, helping to preserve families on the verge of divorce, and resolving disputes peacefully and through reconciliation by applying pro bono mediation procedures. We sincerely congratulate all the awarded mediators and wish them great success in their professional careers! Instagram | Facebook | Youtube

📢 IBA MASTERCLASS 2026-yil 8-sentabr kuni Toshkent davlat yuridik universitetida Turkic Arbitration Association (TAA) va Uzb
📢 IBA MASTERCLASS 2026-yil 8-sentabr kuni Toshkent davlat yuridik universitetida Turkic Arbitration Association (TAA) va Uzbekistan Dispute Resolution Center (UDRC) hamkorligida “Xalqaro arbitrajda manfaatlar to‘qnashuvi bo‘yicha IBA yo‘riqnomalari” mavzusida mahorat darsi o‘tkaziladi. Tadbirda IBA yo‘riqnomalarining 2024-yilgi tahriri, umumiy standartlar hamda “qizil, to‘q sariq va yashil” ro‘yxatlarni amaliyotda qo‘llash masalalari muhokama qilinadi. 📅 8-sentabr 2026-yil 📍 TDYU, 3-bino, 228-xona ⏱ Davomiyligi: taxminan 4 soat 📩 Ro‘yxatdan o‘tish: sunnatzonnabiev@gmail.com Barcha qiziquvchilarni ishtirok etishga taklif qilamiz!

2026-yil 10-avgust kuni Qirg‘izistonning Cho‘lpon-Ota shahrida IV Xalqaro mediatsiya yozgi maktabi ishtirokchilari tomonidan
2026-yil 10-avgust kuni Qirg‘izistonning Cho‘lpon-Ota shahrida IV Xalqaro mediatsiya yozgi maktabi ishtirokchilari tomonidan Issiqko‘l mediatsiya deklaratsiyasi qabul qilindi. Deklaratsiya Markaziy Osiyoda mediatsiya sohasidagi professional hamkorlikni rivojlantirish, mediatorlarning maqomi, ularni tayyorlash va sertifikatlash talablarini takomillashtirish hamda mediatsiyaning professional va institutsional asoslarini mustahkamlashga qaratilgan. Hujjatda transchegaraviy mediatsiyani rivojlantirish, Singapur va Gonkong konvensiyalari imkoniyatlarini o‘rganish, xalqaro mediatsiya markazlari bilan hamkorlikni kengaytirish hamda mediatorlarning uzluksiz kasbiy rivojlanishini qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha muhim yo‘nalishlar belgilangan.

2026-yil 10 avgust kuni Cho‘lpon-Ota shahrida Qirg‘iziston Respublikasi Mediatorlar palatasi va O‘zbekiston Respublikasining
2026-yil 10 avgust kuni Cho‘lpon-Ota shahrida Qirg‘iziston Respublikasi Mediatorlar palatasi va O‘zbekiston Respublikasining Toshkent mediatsiya markazi o‘rtasida hamkorlik to‘g‘risidagi Memorandum imzolandi. Memorandumning asosiy maqsadi ikki mamlakatda mediatsiyani rivojlantirish, tajriba va axborot almashish hamda mediatsiyaning nizolarni, shu jumladan transchegaraviy nizolarni hal etishning samarali vositasi sifatidagi nufuzini oshirishdan iborat. Tomonlar milliy va transchegaraviy nizolar bo‘yicha qo‘shma mediatsiya jarayonlarini o‘tkazish, mediatorlarni hamkor mediator sifatida jalb etish hamda malaka oshirish kurslari va treninglarni birgalikda tashkil etishga kelishib oldilar. Shuningdek, tomonlar konferensiyalar, seminarlar, davra suhbatlari va forumlar o‘tkazish, mediatsiya sohasidagi qonunchilik va amaliyot bo‘yicha tajriba almashish hamda biznes hamjamiyatining mediatsiya imkoniyatlari haqidagi xabardorligini oshirishni rejalashtirmoqda. Mazkur hamkorlik O‘zbekiston va Qirg‘iziston o‘rtasida transchegaraviy mediatsiyani rivojlantirish, mediativ kelishuvlarni tan olish va ijro etilishiga ko‘maklashish hamda mediatorlar o‘rtasidagi professional aloqalarni mustahkamlashga xizmat qiladi. Ushbu Memorandum ikki tomonning o‘zaro hurmat, halollik, ochiqlik, shaffoflik va o‘zaro manfaat tamoyillari asosida uzoq muddatli va samarali hamkorlikni rivojlantirishga bo‘lgan qat’iy intilishini ifodalaydi.

⚔️ Intellektual mulk nizolarini sudgacha, tezkor va kelishuv asosida hal etish imkoniyati kengaymoqda Adliya vazirligi, Butunjahon Intellektual Mulk Tashkiloti hamda Toshkent mediatsiya markazi hamkorligida respublika bo‘ylab “IP Mediation” loyihasiga start berilmoqda. ⚖️ Loyiha intellektual mulk bilan bog‘liq nizolarni tomonlar uchun qulay, tezkor va o‘zaro kelishuv asosida hal etishga xizmat qiladi. ✅ Bu esa huquq egalari va tadbirkorlar uchun nizolarni ortiqcha vaqt va xarajatlarsiz, murosaga asoslangan tartibda hal etishning yana bir samarali mexanizmini yaratadi. 🎥 “IP Mediation” qanday ishlaydi? Batafsil — videoda.

6-10 avgust kunlari Qirg‘iziston Respublikasining Issiqko‘l sohilida Markaziy Osiyo mediatorlari konsortsiumi doirasida IV Xa
+9
6-10 avgust kunlari Qirg‘iziston Respublikasining Issiqko‘l sohilida Markaziy Osiyo mediatorlari konsortsiumi doirasida IV Xalqaro yozgi mediatsiya maktabi bo‘lib o‘tdi. Bu yilgi tadbir “Transchegaraviy mediatsiya: Singapur va Gonkong konvensiyalari” mavzusiga bag‘ishlandi. Xalqaro konferentsiyada O‘zbekiston, Qirg‘iziston, Qozog‘iston, Ozarbayjon, Belarus Respublikalari, Rossiya, Turkiya, Germaniya, Singapur, AQSH dan 100 dan ortiq mediatorlar, davlat tashkilotlari, yuridik va akademik hamjamiyatlar vakillari va xalqaro ekspertlar ishtirok etishdi. 5 kun davomida Singapur konventsiyasi, Gonkong modeli hamda Markaziy Osiyo mamlakatlarida transchegaraviy mediativ kelishuvlarni ijro etishning milliy modellari, xalqaro mediatsiya markazlarining tajribasi, xalqaro tijorat nizolarini mediatsiya orqali hal etish imkoniyatlari hamda transchegaraviy mediatsiyada elektron hujjat aylanishi kabi masalalar ko‘rib chiqildi. Maktab doirasida turli master-klasslar, treninglar, panel muhokamalar tashkil etildi va transchegaraviy mediatsiya, kasb etikasi, madaniyatlararo kommunikatsiya va mediatorlarning professional rivojlanishi mavzulariga asosiy urg‘u berildi. Alohida e’tibor xalqaro mediatsiya markazlarini rivojlantirish, professional standartlar va mediatorlarni akkreditatsiyadan o‘tkazish tajribasiga qaratildi. Tadbirning yakuniy panel muhokamasida Qirg‘iziston, Qozog‘iston va O‘zbekiston mediatsiya markazlari vakillari transchegaraviy mediativ kelishuvlarni tan olishdagi to‘siqlar va ularni bartaraf etish yo‘llarini muhokama qildilar. Mazkur konferentsiya Markaziy Osiyoda transchegaraviy mediatsiyani rivojlantirish, xalqaro tajribani o‘rganish va mediatorlar o‘rtasidagi professional hamkorlikni mustahkamlash uchun muhim platforma bo‘ldi. Instagram | Facebook | Youtube