Nargiza USANBOYEVA
Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz! Реклама учун мурожаат: https://t.me/reklama_usanboyeva Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин: @Usanboyeva_aloqabot
显示更多📈 Telegram 频道 Nargiza USANBOYEVA 的分析概览
频道 Nargiza USANBOYEVA (@usanboyeva) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 105 428 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 341,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 525 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 105 428 名订阅者。
根据 04 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 10 427,过去 24 小时变化为 1 654,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 24.29%。内容发布后 24 小时内通常能获得 20.38% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 25 591 次浏览,首日通常累积 21 477 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 283。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz!
Реклама учун мурожаат:
https://t.me/reklama_usanboyeva
Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин:
@Usanboyeva_aloqabot”
凭借高频更新(最新数据采集于 05 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
数据加载中...
| 日期 | 订阅者增长 | 提及 | 频道 | |
| 05 九月 | +62 | |||
| 04 九月 | +1 784 | |||
| 03 九月 | 0 | |||
| 02 九月 | 0 | |||
| 01 九月 | 0 |
| 2 | Бир киши айтади:
«Бобом вафот этдилар. Бувим бобомнинг кўйлагидан жойнамоз тикиб, намозларининг савобидан бобомга ҳам етиб туриши учун 30 йил ўшанинг устида намоз ўқидилар».
Севги-муҳаббат дегани шундай бўлади!
@usanboyeva | 6 690 |
| 3 | Катта ҳовлида ёлғиз ўзи қолган янги келинчак шундоқ ҳам қўрқиб ўтирарди,акс олиб свет ҳам ўчиб қолди.Эрига хабар жўнатди тезроқ келинг деб.Эри оз қолди етай деб қолдим деб ёзгани учун сал бўлса ҳам хонани ёритиш учун шам қидира бошлади.Афсуски шам ҳам йўқ..энди йиғлаётганди қадам товушлари эшитилди.Келинчак қувониб кетди.
-келдингизми?-дея эшик ёнида турган қора шарпани эрим деб ўйлаб маҳкам қучди-жудаям қўрқдим сизсиз боз устига..-деб эрини танасига ўхшамайдиган танага қўрқув ила боқди.Ортга қочмоқчи эди шарпа уни белидан маҳкам қучиб ўзига тортди.Шу вақтда ярқ этиб бирдан чироқ ёнди.Янги келинчак тўғрисидаги шарпага дахшат билан боқди... ЧУНКИ У....😱😨 | 6 494 |
| 4 | Гриппни енгишда наъматак ёрдам беради
2 ошқошиқ наъматак мевалари, 2 ошқошиқ пиёз пўстлари 500 мл иссиқ сувга солиб, паст оловда 5 дақиқа қайнатилади. Оловдан олиб, қайнатмага 1 ошқошиқ мойчечак гуллари солиб, дамлаб қўйилади. Илиқ ҳолга келгач, кун давомида ярим пиёладан 5 - 6 маҳал ичилади. Ичимлик азобли йўталга ҳам хотима қўяди
@usanboyeva | 9 114 |
| 5 | КЕЛИНИ УЙГА КАМЕРА ҚЎЙГАН ЭКАН 😨
Оҳиригача кўринг 👇 | 8 562 |
| 6 | БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР
Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.
манба: mehrob.uz
@usanboyeva | 13 106 |
| 7 | Ишлаётганим сабаб ўғлимга энага ёлладим.Бошида энагани қандай қараркин деб ўғлимдан роса ҳавотир олдим аммо бора-бора ўғлим мендан ҳам кўра кўпроқ энагага талпинаётганини сездим.Бир куни эса ўғлимни қорин соҳасида чандиққа кўзим тушиб яна ҳавотирим ортди.Энагани синаш учун ишдан эрта қайтиб калит билан секин уйни очиб кирдим ошхона тарафдан йиғи овози келарди не кўз билан кўрайки энага ўғлимни... | 10 115 |
| 8 | 👆👆👆👆
Барча оғриқлардан бирданига ҳалос бўлинг. | 9 923 |
| 9 | СУЯКЛАРИМ ЕМИРИЛИБ ЙЎҚ БЎЛИШНИ БОШЛАГАН ЭДИ.
Бир Ҳиндистонлик шифокорни сирли усулини қўллаганимдан сўнг суякларим ҳудди 18 ёшимдагидек ичи тўлиқ ва ёшарди. Шифокорлар натижани кориб ҳайратга тушишди.
Сирли усулни шу ерда ёзиб қолдирдим:
👇👇👇👇
https://www.tabobat.org/apy/?r=2
ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.
. | 10 016 |
| 10 | Яшамоқ..
@usanboyeva | 11 034 |
| 11 | Солиқчи дўконга кирса, қафасда турган тўтиқуш:
– Келдингми, эшак? – дебди.
Солиқчининг жаҳли чиқиб, дўкон эгасига жарима солмоқчи бўлибди. Дўкондор илтимос қилиб, алдаб-авраб солиқчининг қўлига озроқ пора бериб қутулибди. Кейин тўтиқушини роса урибди.
Орадан уч-тўрт кун ўтиб солиқчи яна дўконга кирса, тўтиқуш:
– Яна келдингми, эшак? – дебди.
Яна ўша ҳолат такрорланибди. Охири эгаси тўтиқушни қайноқ сувга ботириб:
– Агар яна шундай десанг, каллангни узаман, – дебди.
Бир куни солиқчи кирса, тўтиқуш жим. У ёққа ўтибди, жим... Бу ёққа ўтибди жим... Кунора пул олишга ўрганган солиқчи тоқати тоқ бўлиб қафас ёнига бориб астагина:
– Мени танимадингми? Эшакман, – деса, тўтиқуш...👇 | 10 643 |
| 12 | #дуо
🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌺🌿 Бугун қайта кўз очмоқ бахтини насиб этган Аллоҳимга ҳамд бўлсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин!
🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Нурсан, Ўзинг Васеъсан тонгларимизни ибодат, иймон, тақво нури ила ёрит ва шу Нур ила яшаш бахтини бер!
🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Мусоввир, Ўзинг Бадиий, Ўзинг Муҳйисан! Бизни гўзал шаклда яратганинг ҳолда, Оламни бетакрор яратдинг. Яратганларингни кўрмоқ, дунё кезмоқ ва тафаккур қилмоқ бахтини ато қил!
🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Баситсан, Ўзинг Каримсан, Ўзинг Роҳмансан! Тонгларимизда бизга мислсиз барака, хайр ва яхшилик улашгил! Ризқ эшигимизгни кенг очиб, саховатли бойлардан қилгил!
🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Роҳийм, Ўзинг Бареъсан, тонгларимизни розилигинг ва раҳматингга элтувчи йўл қил!
🌺🌿 Парвардигоримнинг яна бир мунаввар тонги сизга муборак бўлсин, азизларим!
@usanboyeva | 11 071 |
| 13 | 🌷 5-СЕНТЯБРДА ТУҒИЛГАНЛАР УЧУН! 🌷
Бугун дунёга келган барча азиз инсонларни чин қалбимдан туғилган кунингиз билан табриклайман! 🥳🎂
🙂 Аллоҳ таоло умрингизни узоқ, ризқингизни кенг, қалбингизни хотиржам ва ҳаётингизни гўзал неъматларга бой қилсин. Ҳар бир эзгу ниятингиз ижобат, қилган дуоларингиз мустажоб бўлсин. 🦋
💐 Янги ёшингиз бахт, қувонч, сиҳат-саломатлик ва унутилмас гўзал кунларни олиб келсин. Оила даврасида доимо меҳр-у муҳаббат, хонадонингизда файз-у барака ҳукм сурсин.
✨ Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Янги ёшингиз хайрли ва баракали келсин! 🤍🙂 | 12 690 |
| 14 | Хайрли кеч! Аллоҳ таоло бу кечанинг ҳар лаҳзасини тинчлик ва осойишталик билан тўлдирсин. Дуоларингиз ижобат, юрингиз нурга тўла бўлсин. Ҳар бир нафасингиз шукр билан ўтсин, ҳар бир орзуйингиз хайр билан амалга ошсин. 💫
@usanboyeva | 13 823 |
| 15 | Куз фасли келди, ҳаво ҳарорати ҳам ўзгара бошлади
Тез шамоллаб қолмаслик учун лимон, апелсин, новвот ва имбир аралашмасини ичинг.
Яқинларга юбориб қўямиз.
@usanboyeva | 17 985 |
| 16 | ЎН БЕШ ЁШИМДА ОНА БЎЛДИМ... 😭💔
Мен болалик нима эканини умуман билмайман. Замонавий ҳаётдан бутунлай узилиб қолган, тоғли ҳудудда яшардик. Онам эрта вафот этгач, дадам ёшгина жувонга уйланиб олди. Биз томонларда қиз боланинг қадри умуман йўқ эди...
Ўн тўрт ёшдан ошганимда, дадам "қизимни узатаман" деб бутун тоғга овоза қилди. Энг даҳшатлиси — куёвликка танланган одам эди! У ўзидан бир неча ёш кичик, иккита хотини бор бўлган тоғ чўпони эди... Кўз ёшларимга, ялинишларимга қарамай, мени ўша ваҳший чўпонга узатиб юборишди.
Бизнинг тоғларда бир даҳшатли удум бор экан. Тўй кечаси икки кундошим хонамга кириб, менга шундай иш қилишдики...
Бу Дахшат 😭😭 | 16 618 |
| 17 | Ассалому алайкум, азизларим! Қилган эҳсонингиздан масжид қурилишига 300минг ва етим болалари бор 3та оилага 300минг сўмдан ва битта талаба қизимизга 1 млн. эҳсон қилинди. Эҳсонингиз қабул бўлсин. Ажрини мўл қилиб берсин. 🤲
Суратда эҳсон қилинган пулларнинг чеклари акс этган.
@usanboyeva | 16 785 |
| 18 | "ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ " асарини ёпиқ каналда, ТЎЛИҚ бир нафасда мазза қилиб ўқинг!
Ёпиқ каналда БОНУС сифатида Муниса билан интервью ҳам берилган!
Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админлардан бирига ёзинг.👇👇
@adm_usanboyeva
@admiinka_usanboyeva
Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади. | 17 375 |
| 19 | #ёруғ_кунни_соғиниб
178-қисм
#муаллиф_Наргиза_Усанбоева
“Қизимга бирор нима бўлдимикан?” дея Мунисанинг юраги пакка-пукка бўлди. Шаҳд билан эшикни очди-ю, бошидан рўмоли тушиб кетган, кўзлари қизарган, бир нуқтага тикилганча унсиз йиғлаётган қайнонасини кўриб томоғига нимадир тиқилгандек бўлди.
— Ойи, — кампир уни пайқамагандек қилт этмасди. — Ойи, яхшимисиз?
Оёқ учида тахланган ҳолда турган ёпинчиқни кўриб у қайнонаси туни билан мижжа қоқмаганини тушунди. Беихтиёр бўйнидан қучиб бағрига босди:
— Ойи, нега ухламадингиз?
Онаизор унсиз тебрана бошлади.
— Ойи...
— У қаерда ётибди? Боламнинг ўлганига ишонмайман! — ниҳоят тилга кирди бағри қон она.
Муниса бир оғиз сўзлашга ожизлик қилди. Қайнонасини янада қаттиқроқ қучди. Бўғзидан бўғиб келаётган йиғини қайтаришга уринди.
— Адҳамим ўлмаган! Болам ўлмаган! Ҳаммаси ёлғон! Бу ғамга қандай чидайман? Ўлган бўлса мурдаси қани? Қаерларда ётибди у? — уввос солиб йиғлай бошлаган қайнонасини келин қандай овутишни билмасди. Кечадан буён ўзининг ҳам юрагини кемираётган бу саволлар жонига азоб берар, бутун вужудини ич-ичидан қўпориб келаётгандек бўларди. Қайнонасининг бу гаплари эса нураб турган деворга берилган зарбадек бўлди.
“Она бирибир она-да, — эзилди Муниса. — Кеча аччиқ устида нималар деганди? Энди оналик туйғуси устун келди. Кечаси билан ким билсин, неларни ўйлаган? Бағри-дили куйиб кетгандир? Сизни нима деб алдай? Нима деб овутай? Сиз қийнаётган саволлар менга ҳам азоб беряпти. Аммо қўлимдан нима келарди? Кечагидек жаҳл қилганингиз, бақирганингиз минг чандон яхши экан...”
— Уни топайлик... Адҳамимни топайлик. Шу ерга олиб келайлик. Бегона жойларда, қурт-қумурсқаларга ем бўлган болам-а-ай... — Мунисани силтаб ташлаб, кўксига ура бошлади у.
— Ойи, ойи ўзингизни қўлга олинг... — Муниса қайнонасини бағридан қўйиб, силкиларкан ногоҳон кўзи сал нарида ётган Маликага тушди. У худди нафас олмаётгандек қимир этмас, аммо кўзларидан дув-дув ёш оқиб, ёстиқни хўл қилиб юборганди.
Реакция босиб, илҳом беринг!
Давоми бор
@usanboyeva | 17 446 |
| 20 | #ёруғ_кунни_соғиниб
177-қисм
#муаллиф_Наргиза_Усанбоева
— Ойи, ўтинаман сиздан! Бунақа гапларни айтманг. Биламан, сизга ҳам оғир. Илтимос, невараларингизнинг мурғак юрагидаги меҳр ва ишончни чилпарчин қилманг! Мен розиман, ўғлингиздан розиман! Уни деб тортган азобларимдан ҳам розиман. Фақат бунақа гапларни айтманг!
— Лекин мен розимасман! У бизни ўйламади. Сиз яширганингиз билан мен қалбингиздан кечаётганларни, кўргиликларингизни биламан. Тўрт ойдан буён уни деб қон ютдик. У-чи? Агар у менинг болам бўлганида бундай қилмаган бўларди...
— Ойи...
— Агар менга қарши бўлсангиз, “ойи” деманг...
Муниса дод солиб юбормаслик учун лабларини тишлади. Кўзларини юмиб олди. Танаси бўйлаб муздек титроқнинг таралаётганини ҳис қилди. Боши ғувиллади. Шундоқ ҳам юмуқ кўзларининг олдини янада зулмат қоплади...
— Муниса-а-а! — қайнонасининг аччиқ ҳайқириғи қулоғига кирган сўнгги сўз бўлди...
* * *
— Ойи-жо-он, — ҳиқиллаб йиғлаётган Лайлонинг овозидан у ўзига келаётгани ҳис қилди.
— Адойи тамом бўлди. Менинг хонадонимга бориб ҳам ёруғ кун кўрмади. Энди қандай яшайман, унинг кўзларига қандай қарайман? — қайнонаси меҳр билан унинг юзларини силар, эзилиб йиғларди. — Кўзларингизни очинг, қизим. Мени қўрқитманг! Мен кимга суянаман, энди?
— Мен яхшиман, ойи, — қулоқларининг шанғилашига парво қилмасликка уриниб пичирлади Муниса.
У сал ўзига келгач, қайноғаси йўлга отланди:
— Бу ерда ўтиргандан фойда йўқ. Кетдик уйга. Қариндош-уруғга хабар қилайлик!
— Ҳеч кимга ҳеч нарса демайсан! — онаси ўғлини жеркиб бердию, йўлга тушди. Бирор кимса унга қарши сўз айтишга ботина олмади.
Муниса учун куннинг ботиши ҳам, тонгнинг отиши ҳам қийин бўлди. Ухладими, йўқми, ўзи ҳам билмайди. Эрталаб юзини юваётиб қайнонаси ётадиган хонадан келаётган овозни эшитиб сесканди. Одатда қайнонаси Малика билан ухларди.
Реакция босиб, илҳом беринг!
Давоми бор
@usanboyeva | 17 445 |
