Basriya
前往频道在 Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
显示更多6 509
订阅者
-824 小时
-17 天
+4030 天
帖子存档
6 513
Аллоҳ кимларга эшигини очади биласизми?
Ўзининг эшигидан бошқа эшик бўлмаганига ишонганларга...
6 513
Repost from N/a
✉️Ассаламу алайкум хайрли кун, бугун анчадан бери ваъда қилганим, “Илм олиш фазилати ва илм хосил қилиш холатидаги парҳезкорлик” мавзусида кичик подқаст ўткизамиз. ИншааАллоҳ кечги 20:30 да бўлиб ўтади. Аллоҳ барчамизга манфаатли қилсин.
📌Подқаст “Basriya academy” нинг телеграм чатида бўлиб ўтади.
6 513
✉️Мактуб
Роббим, Сен бир “Бўл” десанг бас. Бутун имконсизлар жим бўлиб қолади. Сен нақадар меҳрибонсан, ҳатто ота - онамизданда… Асли бу меҳрибончиликга арзимасакда. Бу амалларимиз Сени рози этармидия. Ҳа Роббим биз Сендан қўрқамиз, айнан нимадан? Шунча меҳр - муҳаббатга арзигулик амалимиз йўқлигидан. Билиб туриб нафсимизга қул бўлишлигимиздан, бизни муҳаббатимиз шу қадар камлигидан…
Роббим, Ўзинг севган бандаларинг сифатлари билан сифатлагин, хаммадан ҳам Ўзинга мухтожман…
Басрия
6 513
Сизга пайдо бўлган ҳар бир мушкуллик элчидир. У сизга: «Аллоҳ бор. Унга илтижо қил» деган хабарни олиб келган.
6 513
Назаримда аёл киши ўз дунёсида яшаши мумкинмасдек. Ҳар синовда нихоятда кучли ирода талаб этилади, сабр ва ичга ютиш барча барчаси…
Басрия
6 513
-Балки гуноҳларим кўпайиб кетгани сабаб Роббимга юзлана олмаётгандирман. Балки мени шундай ҳор қилиб қўйгандир...
-Ундай деманг, ахир Аллоҳ "Роббинг сени тарк этмади ва ғазаб ҳам қилмади"*, деганку. Бу оятни унутиб қўйманг.
Дарҳақиқат, умидсизлик шайтондандир!
Дуҳо сураси, 3-оят.
6 513
Repost from N/a
📌Мухим:
Академиямиз ўқувчилари учун, енгиллик бўлишини мақсад қилган холда, агар сиз битта курсимизда ўқиб туриб, яна бошқа курсга ҳам қўшилмоқчи бўлсангиз 100.000 ли чегирмага эга бўласиз. Яни бошқалардан 100.000 кам тўлов қиласиз.
Агар иккита гуруҳда ўқисангиз 200.000 кам тўлов қиласиз.
Мисол учун: 250.000 ли курсни сотиб олмоқчисиз ва сиз иккита гурухимизда борсиз. Шундай вақтда сиз 50.000 тўлов билан ўқийсиз))
Basriya_academy
6 513
Repost from N/a
📢 Ҳифз дарслиги
Ха ўша жуда кўпчилик интиқиб кутган ҳифз дарслиги учун қабул очилди.
Сиз бу курсда Қуръонни тўлиқ ёд олиб, иншааАллоҳ қория бўласиз.
Дарсларни қолдирмай, фаол бўлган толибаларга ижоза мажлисига киришга рухсат берилади. Ижоза мажлисида имтихондан ўтган толибаларга иншааАллоҳ ижоза тақдим қилинади.
🟢Кунлари: Сешанба/ Пайшанба/ Шанба
🟢Вақтлари: 18:00/21:00
Мурожаат учун⤵️
@academy_menedjir
Basriya_academy
6 513
"Ҳаётга бир марта келамиз" жумласини "Бир марта ўламиз" жумласига ўзгартирсак, ҳаётимизда кўп нарсалар ўзгара бошлайди.
Бир мартагина ўламиз ва бу ҳаётга қайтмаймиз. Мана шу бир мартагина келадиган ўлим, бизга келмасидан аввал тавба қилиб олмасак, бошқа тавба қила олмаймиз.
Жуда хоҳласак ҳам.
Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин.
Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир.
Муъминун сураси, 99-100 оятлар.
