6 492
订阅者
-524 小时
-627 天
-1630 天
帖子存档
6 491
Нуҳ алайҳиссалом қавмларини яқин минг йил даъват қилдилар. Аллоҳ таоло у кишига кема қуришни буюрганида, натижаси нима эканлиги ҳақида хавотир қилмадилар. Буйруқни бажардилар. Натижада Аллоҳ ерни ширкдан тозалади.
Иброҳим алайҳиссалом оловга кирганда натижаси нима бўларкин, демадилар. Аҳлларини чўлда қолдираркан, натижаси нима бўлади, демадилар. Фарзандларини қурбон қилиш чоғида ҳам. Аллоҳга Каъба олдида дуолар қилдилар, натижасини зурриётларида кўряпмиз.
Мусо алайҳиссалом асоларини ерга ташлаганларида жонли илонла айланишини, уни ерга урганда, дарё иккига ажраб, Фиръавн ва лашкарлари ғарқ бўлишини ҳали билмасдилар. Аммо, вазифани бажаравердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи wасаллам Тоифдаги қаршиликдан сўнг юртларини ташлаб Мадинага йўл оларканлар, у ерда нималар кутаётганини билмасдилар. Ваниҳоят, Макка фатҳ бўлди, натижасини бугун кўряпмиз.
Бу инсонлар натижани асосий мақсад қилган бўлганларида, бугун намуна сифатида қарамасдик балки уларга. “Бир ўзим қилганим нима бўларди...”, демасдан, натижага эмас ҳаракатга фокус қаратиш керак.
6 491
Қизиқ, бир инсон бахтли бўлиши учун кўп нарса керак эмас. Биринчи ўринда розилик мухим. Эшикни тагига чиқсам, гул ва шар турибти. Ва улар айтяптиларки: “Куни кеча сени ҳафа қилиб қўйгандим, биламан ўқувчиларинг берадиганчалик ҳам катта гул эмас, лекин хозирча бори шу”.
Лекин билмайдиларки, уларни берган бир донагина гули ва эътибори дунёдаги барча гуллардан энг энг яхшисилигини))
Биргина суратни ўзида ҳам бахт мужассам: Марямнинг каляскаси, уни ичи тўла Марямданам оғирроқ дафтар ва китоблар солинган сумкам, узур изхори гуллар…
Пс: Орқада фонда эса, эгасини кутиб турган эски китоб жавоним.
Ушбу постни ташлашдан мақсадим: Тақдиридан рози бўлган киши борки, бу дунёдан бахтсиз ўтмайди. Чунки у Роббисига таслимдир, розидир, ягона Ундан умийдвордир.
6 491
Хайирли кеч, сизларга яна бир манфаатли хабар билан келдим) Қанчадир реакциядан кейин айтаман демайман. Лекин ўзилар чиройли қилиб безаб қўйилар🌟
Эртага соат сахарги 05:00 да очиқ дарс ўтиб бераман. Мавзу номини айтмайман. Лекин кирсангиз катта фойда олибсиз, агар кирмасез катта фойдадан қуруқ қолибсиз дегани)
6 491
📢 Муҳим: Академияда кўплаб дарсларимизга қабул ёпилишига бир неча соатлар қолди. Сабаби эртадан кўплаб дарсларимиз бошланади!!!
🟢” 0 дан мукаммал тажвийд”
🟢” Тафсир 30 чи пора”
🟢” Ҳифз 30 пора тўлиқ”
🟢 “ Ҳатм тасҳиҳ 30 пора тўлиқ”
🟢”Илм йўли”
Тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун: @academy_menedjir
Basriya_academy
6 491
📢 Муҳим: Академияда кўплаб дарсларимизга қабул ёпилишига бир неча соатлар қолди.
🟢” 0 дан мукаммал тажвийд”
🟢” Тафсир 30 чи пора”
🟢” Ҳифз 30 пора тўлиқ”
🟢 “ Ҳатм тасҳиҳ 30 пора тўлиқ”
🟢
6 491
✨Жаннат билан хушхабарланган 10 нафар улуғ аёл.
Кўпчилик жаннат хушхабари берилган 10 нафар саҳобани (эркакларни) билади. Аммо жаннат хушхабари берилган аёлларни-чи? Келинг, улар билан танишамиз:
1⃣Хадижа бинт Хувайлид 💕 — Мўминлар онаси. Жаброил алайҳиссалом у кишига Аллоҳ таолодан салом келтирган ва жаннатда шовқин-суронсиз, машаққатсиз қаср хушхабарини берган.
2⃣Фотима бинт Муҳаммад 💕 — Пайғамбаримиз 💕нинг қизлари, жаннат аёлларининг саййидаси.
3⃣Умму Сулайм 💕 — Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг оналари. Пайғамбаримиз 💕жаннатда у кишининг оёқ товушларини эшитганларини айтганлар.
4⃣Умму Зафар 💕 — Касаллигига сабр қилгани эвазига Расулуллоҳ 💕томонидан жаннат хушхабари берилган аёл.
5⃣Умму Ҳаром бинт Милҳан 💕 — Денгиз орқали ғазотга чиққан биринчи мусулмон қўшин сафида бўлиши ва жаннат аҳлидан экани башорат қилинган.
6⃣Умму Умора (Нусайба бинт Каъб) 💕 — Уҳуд жангида Расулуллоҳ 💕 ни жонбозлик билан ҳимоя қилган жасур саҳобия.
7⃣Рубаййиъ бинт Муъаввиз 💕 — «Ризвон байъати»да қатнашиб, жаннат хушхабарига эришган ансория саҳобия.
8⃣ Сумайя бинт Хайёт 💕 — Исломдаги биринчи аёл шаҳид.
9⃣ Оиша бинт Абу Бакр 💕 — Мўминлар онаси. Фазилати бошқа аёллардан устунлиги ҳақида Пайғамбаримиз 💕 мақтов айтганлар.
🔟 Осия (Фиръавннинг аёли) ва Марям бинт Имрон 💕 — Ҳадисларда Хадижа 💕 ва Фотима 💕 билан бирга жаннат аёлларининг энг афзалларидан деб зикр қилинган.
Аллоҳ таоло уларнинг барчаларидан рози бўлсин ва бизни ҳам уларга эргашувчилардан қилсин. 💜
6 491
Аллоҳни фазли билан 35 дақиқада 40 та ҳадисни биттаям хато қилмай ёдлаб жам қилиб топшириб ижоза имтихонидан ўтдим😭
Ўзи Арбаун Нававийдан ижозам бор эди, фақат битта ўтиришда ёдлаб берилди деб ёзилмаганди. Худди қироат ижозасидек ёзиб берилганди. Хаяжоним кучлилик қилиб ўтган гал камерани ёқиб топширолмагандим. Бу гал амалладим… Энди 4/5 кунда Арабистондан ижозам келса кўрсатаман. Ўзимам энди ўқувчиларимга берсам бўлади хотиржам.
Пс: Қанчалик хурсандлигимни тасвирллаб бера олмайман. Қуръондан ҳам жамлаганда худди шундай ҳис бўлганди…
6 491
Аллоҳ азза ва жалланинг наздида хатоларнинг энг каттаси – ёлғончи тил. Надоматларнинг энг ёмони эса – қиёмат кунида қилинган надоматдир.
Алий розияллоҳу анҳу
6 491
Дуо қилганда «Иншааллоҳ насиб қил», «Иншааллоҳ» деган сўзни ишлатиб дуо қилиш жоиз эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
”Сизлардан бирортангиз дуо қилганда: “Эй Аллоҳ, агар хоҳласанг мени мағфират қил, эй Аллоҳ, агар хоҳласанг менга раҳм қил”, демасин. Аксинча, сўровни қатъий қилсин! Чунки Аллоҳни ҳеч ким мажбурлай олувчи йўқдир (У Зот нимани хоҳласа, Ўз ихтиёри билан беради).”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
«Иншааллоҳ» дейиш иккиланувчанликни билдиради: Дуода «агар хоҳласанг» дейиш инсон гўё сўраётган нарсасига унчалик муҳтож эмасдек ёки Аллоҳ бериш-бермаслигига бефарқдек таассурот уйғотади.
Аллоҳга ҳеч ким мажбурият юклай олмайди: Инсонлар ўртасида бирор нарса сўралганда одоб юзасидан «хоҳласангиз берарсиз» дейилади (чунки инсонни мажбурлаб бўлмайди). Аммо Аллоҳ таолони ҳеч ким ҳеч нарсага мажбур қила олмайди. У Зот қачон берса ҳам, фақат Ўз фазли ва иродаси билан беради.
Қатъият ва умид: Бандадан талаб қилинадигани — ҳожатини Аллоҳдан қатъий, ихлос ва тўлиқ ишонч билан сўрашдир.🔖Муҳим фарқ: 🟢Келажакда бирор ишни қилишни ният қилганда — «Иншааллоҳ» дейилади. (Масалан: «Эртага фалон ишни қиламан, иншааллоҳ».) Чунки келажакни фақат Аллоҳ билади ва Унинг хоҳишисиз ҳеч нарса бўлмайди. 🟢Дуо ва илтижо қилганда — «Иншааллоҳ» дейилмайди. Балки: «Эй Роббим, менга буни насиб эт, мағфират қил», деб қатъий сўралади.
