Basriya
前往频道在 Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
显示更多6 601
订阅者
+8124 小时
+927 天
+5430 天
帖子存档
6 601
Осмонга қарашнинг 10 фойдаси:
1. Ҳузн ва қайғуни камайтиради.
2. Васвасаларни камайтиради.
3. Қўрқув, ваҳимани кетқизади.
4. Аллоҳни эслатади.
5. Қалбда Аллоҳнинг буюклигини ёяди.
6. Ёмон фикрларни кетқизади.
7. Пессимизм касаллигига яхши.
8. Ошиқларга тасалли беради.
9. Инсонни яхши кўрганларига яқинлаштиради.
10. Ва у, дуоларнинг қибласидир!
6 601
Кўнглим тилимдан, тилим эса кўнглимдан хафа.
Кўнглим, туйғуларини англата олмагани учун тилимдан хафа бўлса,
Тилим, англата олмайдиган нарсаларни ўйлагани учун кўнглимдан хафа…
6 601
Сирларинг қалбингда яширин ҳолда қолса, муродинг тезроқ ҳосил бўлади.
Уруғ тупроқ ичига яширилганда, унинг яширилиши боғнинг гўзаллашуви ила натижаланади.
6 601
Қалб ғийбати бошқалар ҳақида суи-зонда бўлишдир (ёмон гумонда бўлиш). Ва у қовл каби ҳаромдир. Бир инсонни ёмонликларини бошқа бировга гапириш ҳаром бўлганидек, суи зон қилишлик ҳам ҳаром қилингандир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ ۖ
Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир.
💾Ҳужурот, 12-оят.
6 601
Ўйлайдиларки, мусулмонларни ўлдирсак Ислом тугайди дея.
Билмайдиларки, тоғу-тош Исломдир,
Учадиган қуш Исломдир.
Билмайдиларки, бутун олам Исломдир,
Айланаётган коинот Исломдир!
6 601
Исломда дин ва дунё ажрамаган. Инсон масжидга кирганида мусулмон бўлиб туриб, уйига кирганида бошқаларнинг йўриғини тутмайди. Ўлигини мусулмонча кўмиб, байрамини христианча ўтказмайди. Боласига мусулмонча ном бериб, унга ғайримусулмонча тарбия бермайди.
💾Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
