Basriya
前往频道在 Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
显示更多6 513
订阅者
+224 小时
-97 天
-10230 天
帖子存档
6 512
Ҳижрий 1446 йил
Зулҳижжа ойининг 1-куни 2025 йил 28 май чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
6 512
+1
Шу вақтгача жуда кўп овқатларни, ширинликларни қилиб кўргандим-уу, лекин балиқни пишириб кўрмагандим. Биринчи мартаси бўлсаям яхши чиқди) Духовқада қилиб адашмабман, мендек балиқни ёқтирмидигонларга роса зўр услуб экан.
6 512
Реал: Қачонки сени синглинг бўлса ва у сени кийимларини кийиб кетганда…
Манимча хамма опаларни дарди бўлса керак.
6 512
Роббим, менга неъмат қилиб берган ҳар бир вақтни Сен рози бўладиган йўлда сарфлашимга ёрдам бер.
✨
6 512
Menda bir savol tug'lib qoldida, qayerga qaramay o'qituvchilar ko'p, bu albatta yaxshi ammo, reklamalarga shunday yozilganda."1000 lab, 3000 lab o'quvchilarni o'qitgan". Surishtirsam borsa 18 dan 25 yoshgacha bo'lib chiqadi o'qituvchining yoshi. Qanday bu vaqt orasida 1000lab o'quvchi chiqarish mumkin?
6 512
اللهم صيبا نافعا
Роса сайр қилишлик ҳаво бўляптия?
Ёмғирнинг ерга тушгандан кейинги ёқимли ифори, китобларнинг вароқларидан келадиган ифорни яхши кўрувчи барчага ёқса керак…❤️🩹
6 512
Аллоҳга суюкли бўлиш — мукаммал бўлиш эмас, чин қалб билан ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ қалбларни кўради, ниятларни билади.Ҳар бир қадам, ҳар бир тавба, ҳар бир яхшилик — Унга яқинлашиш десак ҳам бўлади.
Қалбларни кўради деганимда, нимани назарда тутдим? Мисол учун: Бир ишни қилмоқчи бўлсак, ўзимизга ўзимиз савол берамиз, “ Аллоҳ бундан розими? - деб, гуноҳдан қочишимиз, хатто одамлар кўрмай турса ҳам.
Ният деганда эса, нима қилса ҳам ихлос билан қилишни айтдим. Юқоридаги ихлос хақидаги ёзган постларимни ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан…
Одоб ва ахлоқда ўзини доимо юксалтиради ва гўзал қилади.
Намозларини шошмасдан, ҳис этиб ўқийди. Чунки биламиз биз учун намоз мажбурият эмас, учрашувдир. Аллоҳ билан гўзал мулоқот.
Сабрли бўлади ва нолимайди. Биламиз, сабр қилганимизда хаётимиздаги хикматларни тушунамиз…
Постларим узун бўлиб кетмаслиги учун қисқа ва лўнда ёзишга харакат қилдим. Аллоҳ барчамизни суюкли бандалари қаторида бўлишликни ва Ўзи хохлагандай сифатлар билан сифатланишимизни насиб қилсин. Амийн ажмаийн.
Басрия
6 512
Бу мавзуга киришишдан олдин, доимо қалбимда ўрнашиб қолган устозларимнинг бир гапини эсладим:
“Қандай муаммоинг бўлмасин, қандай савол туғилмасин – ечими Қуръонда бор.”Ҳақиқатан ҳам, шу пайтгача менга қандайдир савол туғилса, бирор муаммога дуч келсам, Аллоҳга шукр — ечимини Қуръондан топганман. Шунинг учун бугунги мавзуни ҳам аввал Қуръондан изладим.
Алҳамдулиллаҳ, ушбу мавзуда Қуръонда аниқ оятлар бор экан. Улардан: …Аллоҳ тақводорларни севадир. [Оли Имрон сураси 76- оят] … Аллоҳ сабрлиларни севадир. [Оли Имрон сураси 146 - оят] … Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир. [Оли Имрон сураси 159- оят] … Албатта, Адолат қилувчиларни севадир. [ Моида сураси 42- оят] … Яхшилик қилинг албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. [ Бақара сураси 195- оят] … Агар Аллоҳни севсангиз, бас менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гунохларингизни мағфират қиладир. [ Оли Имрон сураси 31 - оят]
6 512
Ассалому алайкум. Хайрли кун!
Кечаги кунда айтилган фикрларни инобатга олган ҳолда, бугун мен “Аллоҳга яқин инсонлар сифатлари”, яъни Аллоҳга суюкли банда бўлиш учун қандай сифатларга эга бўлиш кераклиги ҳақида ўз билганларим ва тушунганларим билан яъни шахсий фикрим билан бўлишмоқчиман.
Қуйида ёзадиган фикрларимда агар нуқсон ва камчилик бўлса, билингки — бу на динимиздан, на устозларимдан, балки менинг ожизона фикримдандир.
6 512
Хайрли кун, кечаги фикриларни инобатга олиб пост ёзган эдим, узундан узун постни ўқишга тайёрмисизлар? ))
6 512
Шундай мавзулар юзасидан фикрларимни бўлишмай қўйибман охирги вақтлар. Қандай мавзуда фикр ёритилишини хохлайсизлар? Сизларга энг керакли бўлган ва қизиқтирган мавзулар қандай?
