Basriya
前往频道在 Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
显示更多6 510
订阅者
+324 小时
-177 天
-8930 天
帖子存档
6 509
Шайх Доктор Айман Сувайддан аҳли Қуръонларга насиҳат!
Аллоҳга қасам, Аллоҳдан мен учун ёрдам сўрашингиз учун аввало ўзимда эҳтиёж бор. Ўзим мана бу аҳволда бўлиб, аслида бу мактубни йўллашга Аллоҳдан ҳаё қилмоқдаман. Лекин мендан яхши эканингизни аниқ билгач юборишга жазм қилдим.
“Ўша кунда қалблар хавфга тўлар. Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар” (Зарият сураси, 9 оят). Қуръондан юз ўгирганлар гуноҳлари сабаб ва Аллоҳдан юз ўгиришгани учун Аллоҳ уқубат бериш мақсадида улардан юз ўгиради. Биродарим! Ким Қуръонни ёд олишни бошламаган бўлса, мана энди бошласин. Ким ёд олиб такрорлашга киришмаган бўлса, мана энди такрорни бошласин. Кимнинг кунлик Қуръондан вазифаси бўлмаса, бугундан бошласин. Бу йўлда сабр қилсин ва сабрга бошқаларни ҳам тарғиб қилсин. Чунки, Қуръонни ёд олиш ва кечаю кундуз Қуръон тиловат қилишда шундай лаззат борки, ўша лаззат ҳар қандай қийинчиликни унуттириб юборади. Иш ва машғулот тирбандлигидан Қуръон тиловатига қоч! Вақтингни ҳар қандай лаҳзасини бўлса ҳам унинг йўлида қурбон қил. Уйқунгдан воз кеч! Шояд аввобин (кўп тавба қилувчи)лар қаторидан жой олиб, обидлар лаззатидан ҳузурлансанг. Саждани кўпайтир, Аллоҳга яқинлаш. Ўзинг учун Қуръондан кунлик вазифани таъйин қил. Ҳар қандай юмуш чиқса ҳам кунлик вазифангни тарк қилма. Ўзинг учун кунлик тасбеҳда зикр айтишни ҳам вазифа қилиб ол. “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Лаа илаҳаа иллаллоҳ”, “Соллаллоҳу алайҳи васаллам” каби зикрларни айтишга одатлан. Ўзинг, ота онанг, яхши кўрган ва яхши кўрмаганларинг учун ҳам хайр дуода бўл. Кўпгина кишиларни зикр айтиб юришига сабабчи бўл. Қуръон баракасидан Аллоҳ таоло Қуръон тиловат қилувчи ва ёд олувчининг ақли ва хотирасига барака ато қилади. Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилинади: “Одамларнинг орасида ақли (ишлашда) бардавом қолувчилар Қуръон қориларидир”. Бошқа ривоятда: “Одамлар ичида энг ақли тоза бўлганлар Қуръон ўқувчилардир”, дейилган. Имом Қуртубий: “Ким Қуръон ўқиса, агар юзга кирса ҳам ақлидан фойдаланади”, деганлар. Илмий изланишларда аниқланишича, Қуръонни ёд олиш ва уни қироат қилиш эслаш қобилиятини кучайтиради. Имом Иброҳим Мақдисий шогирдлари Аббос ибн Абдуддойимга: “Қуръон тиловатини кўпайтир, уни тарк қилма. Шунда талаб қилган нарсанг сен учун Қуръондан ўқиганинг миқдорича осон қилинади”, дедилар. Ибн Салоҳ айтдилар: “Мен саҳарда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларига чиқиётиб бирор уй олдидан ўтсам, албатта унда бир Қуръон ўқувчиси бўлар эди”. Солиҳлардан бири: “Аллоҳнинг китобига бардавом назар солишни кўпайтиришдан кўра ақл ва руҳни озуқалантириб, жисмни сақлаб қолувчи бирор нарсани кўрмадим”, деди. Сен Қуръонга боғлангин барака ёғилишини кўрасан. Аллоҳ таоло Ўз китоби Қуръонда: “Бу, Биз туширган китоб муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир” (Анъом сураси, 92 оят), деб айтган. Баъзи муфассирлар: “Биз Қуръонга машғул бўлган эдик, ҳаёти дунёда хайри баракага чўмиб кетдик”, дейишди. Аллоҳим! Сендан қалбларимизни китобинг Қуръонни ёд олишга мойил қилишингни ва ўзинг рози бўладиган даражада тиловат ва тадаббур қилишга насиб этишингни сўраймиз.Муаллиф: Доктор Айман Рушдий Сувайд Таржимон: Анвар Аҳмад
6 509
Шу пайитда бир жумла ёзгим келди. Бир қизни ўстириб, тарбиялаб, асраб, кимгадир топшириш аслида қанчалар ота ва она учун қийин - аа. Мани отамни қахирлари жуда қаттиқ инсон эдида. Бир табассум қилиши жуда қийн иш бўлган киши эди. Лекин уйимизда тўй бўлган вақти отам ўзини тутолмай хўнграб йиғлаганлари ёдимга тушди. Бирор қиз борки, турмушим ўхшамасин, ажрашиб кетай ёки шунга ўхшаш ниятлар билан турмуш қурмайди. Болалиги ўтган уйни ташлаб кетиш хиси қанчалар оғираа. Бекорга қиз бола Аллоҳ таолонинг омонати дейилмайдида. Аллоҳим барчамизга омонатга хиёнат қилмайдиган рижоллардан насиб қилсин.
6 509
Шу пайитда бир жумла ёзгим келди. Бир қизни ўстириб, тарбиялаб, асраб, кимгадир топшириш аслида қанчалар ота ва она учун қийин - аа. Мани отамни қахирлари жуда қаттиқ инсон эдида. Бир табассум қилиши жуда қийн иш бўлган киши эди. Лекин уйимизда тўй бўлган вақти отам ўзини тутолмай хўнграб йиғлаганлари ёдимга тушди. Бирор қиз борки, турмушим ўхшамасин, ажрашиб кетай ёки шунга ўхшаш ниятлар билан турмуш қурмайди. Болалиги ўтган уйни ташлаб кетиш хиси қанчалар оғираа. Бекорга қиз бола Аллоҳ таолонинг омонати дейилмайдида. Аллоҳим барчамизга омонатга хиёнат қилмайдиган рижоллардан насиб қилсин.
6 509
Аслида менга тўй ва шунга ўхшаш маросимларга бориш ёқмайди. Бугун амакимнинг қизининг тўйи бўлди) Ёшликдан бирга катта бўлган, деярлик тенгдошим бўлгани учун, бугунги кунида ёнида бўлишни хохладим. Аллоҳ гўзал бахт билан сийласин. Аллоҳумма амийн.
6 509
Аллохга шу қадар яқин бўлинг-ки! Сизга етишишлик учун, Аллоҳга яқинлашишга мажбур бўлишсин.
6 509
Хозирда меваларнинг роса пишган вақти, кимнидур уйида ўриклар, кимнидур уйида олмалар пишиб етилди. Бу неъматларни исроф бўлмаслиги учун ўзингиздан ортса қўнни - қўшнига тарқатинг. Шундан ҳам кунлик тўкилган меваларни бир идишга солиб, мазали шарбат тайёрлаб музлатгичга солиб қўйинг. Бу иссиқда кўчадан кирган оила аъзолариларга ёки болаларга жуда ёқимли иш бўлади иншааАллоҳ. Сизларниям ёшлигиларда бувилар шундай кундалик истемол учун кампотлар қилиб берармидилар?
6 509
Repost from Basriya bilan
Нонушта учун хаммага бирдек ёқадиган, ажойиб рецепт. Пп дагилар учун ҳам айни муддао, фақат греческий йогурт ишлатасизлар сметанани ўрнига.
📎Бу видеони анча олдин олгандик, насиб шу кунларга экан. Бир тайёрлаб кўрилар, ҳар куни эринмай нонуштага тайёрлайдиган бўласизлар)
6 509
Муслималаримизга муҳим эслатма🌱
Онанинг фикри-ҳаёли уй, таом ва интернет бўлса - фарзанд қандай қилиб солиҳ бўлсин? Она соатлаб ижтимоий тармоқларда ўтириб, боласининг тарбияси учун бир соат ҳам ажратмаса - фарзанд қандай қилиб мўмин бўлсин? Она ўз фарзандига ярим бет ҳам Қуръон ёдлатиш салоҳиятига эга бўлмаса - фарзанд қандай қилиб қори(а) бўлсин? Она эртаю-кеч янги либос ва тилла-буюм дардида бўлса - фарзанд қандай қилиб фақиҳ бўлсин? Она ўз жуфти ҳалолининг ризқига ношукур бўлса - фарзанд қандай қилиб сабрли бўлсин? Она фарзандига саҳобалар ва уларнинг ҳаёси, тақвоси ҳақида айтиб бермаса - фарзанд қандай қилиб тақволи бўлсин? Она ўз фарзандига отани қандай ҳурмат қилишни ўргатмаса - фарзанд қандай қилиб мужоҳид бўлсин? Яна безларча "Фарзандим тарбиясини телефон бузди" дейишлари қандоқ бўлди? Тарихнинг машҳур мужоҳид, имом-у фақиҳларининг барини етук инсоний тарбия кўришида уларнинг оналари асосий рол ўйнаган эди. Оналар фарзандларини кейинчалик улғайганида кўп пул топадиган қилиб эмас, инсонларга манфаати тегадиган қилиб тарбия қилишар эди. 1. Имом Моликнинг онаси Алия бинт Шориқ ибн Абдураҳмон Асадий фарзандини ёшлигидан устозлар тарбиясига берганди. Кичкина Моликка энг покиза либослар кийдириб, уни олимларнинг ҳузурига олиб борарди. У фарзандини нафақат ташқи кўринишини, балки тарбияси устида ҳам қаттиқ ҳаракат қиларди. Келажакда Имом Молик Мадинанинг энг катта олими, мазхаб асосчиси бўлиб етишди. 2. Имом Шофеъининг онаси Унинг отаси у чақалоқлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан тўлиқ онаси шуғулланади. Боласи ўқиган ва олган илмини онаси уйда сарҳисоб қилар ва ундан нималарни ўрганганини сўраб, хатоларини тўғирлаб, уйда унга қўшимча таълим берарди. Келажакда Имом Шофеъи буюк фақиҳ ва катта олим бўлиб етишди. 3. Имом Бухорийнинг онаси Бухорийнинг отаси вафот этгач, отасидан қолган барча мол-мулкни онаси фарзандининг таълим-тарбияси учун сарфлади. У боласини ёшлигиданоқ ўзи қўлидан етаклаб масжидларга олиб борар, уламоларнинг дарсларига етакларди. Кундузи унинг тарбияси билан, кечаси эса у учун дуо қилиш билан машғул бўларди. Бухорийнинг кўзлари ожиз бўлганида онасининг илтижоси сабаб Аллоҳ шифо бергани оламга машҳур воқеа. Натижада Бухорий уммат учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб - "Саҳиҳул Бухорий"ни қолдирди. Агар аёллар фарзанд тарбиясига совуққон бўлсалар, уларни умматга хизмат қиладиган қилиб эмас, мол-давлат топишга ўч қилиб тарбиялар экан - уларнинг ҳам, умматнинг ҳам хорлиги якун топмайди! Зеро, "Токи улар ўзларини ислоҳ қилмагунларича, Аллоҳ ҳам уларнинг ҳолатини ислоҳ қилмас!"
6 509
Кўринишидан диндор бўлганларнинг ҳаммаси ҳам хулқли бўлавермайди. Шунинг учун ҳам Расули акрам алайҳиссалом: ".. дини ва хулқига рози бўлган кишингиз..", деганлар.
