ҒАРЛИК"
(бўлган воқеа)
1998, 1999 - йиллар эди. Ўзимдан 10 ёшлар катта киши билан шериклик бизнесс бошладик.
Хивадан гилам олиб келиб улгуржи нархда савдогарларга тарқатардик. Мен билан шогирдим ҳам бирга эди.
- хўўш, укалар, ҳозирги кунда ишлаб чиқаришдан яхшигина доимий даромад қилса бўлади, мана шу жойга ипак цехи қиламиз, даромад учга бўлинади, фақатгина мана шу партиядаги гиламларни сотиб ишга сармоя қилсак бас.
Соттивой ( исм тўқима) ака жиддий турган ҳолда гапини давом эттирарди:
- ўртада 23.400 $ пул бўларкан, ҳар уч ойда ҳисобот қиламиз, нима дейсизлар?
- ака, шу гиламларни сотсак 30 минг доллор бўладику, нимага 23.400 ҳисоблаяпсиз?
- станокларни пулини мен тўлаганман, ўртада бўлиши учун сизларни пулларингиздан ҳам минус қилиб хисобладимда, ҳаммаси чесний бўлади, мани биласанларку. Олти ойда сармояга тиккан пулларинг ўзингларга қайтади ва бизнесни доляси бир умр қўлларинга етиб боради, лафзимга жавоб.
Ўйлаб кўриб рози бўлдик, қўл ташлашдик.
Гиламларни пилла заводига 3 баробар қимматига ўтказиб ўрнига пилла олиб ипак ишлаб чиқариш бошланди.
Орадан уч ой ўтди, хисобот талаб қилдик:
- ээ, мунча шошиласанла, кўраяпсанку вақт бўлмаяпти, иш кўп, санлар хотиржам бўл, кейин хурсанд бўласанлар.
Биз хўп дедикда, хивадан насияга гилам олиб келиб бозорга тарқатишда давом этдик. Савдо яхши бўларди, албатта нақдга олмай насияга олганимиз ҳисобига фойда озроқ қолса ҳам умидимиз ипак цехидан каттагина эди.
Йил тугаб 2000 - йил бошланди, мен қамалиб қолдим, орадан бир йил ўтиб ота - онам " Соттивой" аканикига бориб:
- ука хабарингиз бор, уйда асосий боқувчимиз шу боламиз эди, тўплаб қўйган маблағимиз ҳам тугаб қолди, сизда омонати бор экан, шуни берсангиз, коримизга яраб қоларди. Худо хохласа ўзи чиқиб қолса яна ишни давом эттириб ҳаммаси жойига тушиб кетарди.
- ээ, нималар деяпсизлар, мени ўғлингиздан қарзим йўқ, ўғлингизни қамоқдан чиқишидан кўра чиқмаслиги аниқ, мана 200 доллор эҳсон, энди эшигимга бошқа келманглар, агар яна келсаларинг мелиса чақириб бервораман.
Соттивойни бу гапидан ғазабланган дадам:
- 200 доллорни ўзингиз ишлатаверинг, ҳозирча замон сиздайларники бўлиб турибди, Аллоҳ кифоя қилсин дея ортга қайтиб кетишибди.
2003 - йил қамоқдан чиқдим, уйда ҳамма хурсанд, қариндошлар ва яқин дўстлар келиб қутлаб кетишди, орадан бир хафтача ўтгандан сўнг Соттивой хузурига отландим.
- эээ, мужик, яхшимисан, яхши келдингми, ўзимам бугун ўтмоқчи эдим, қарая, уч йилам тез ўтганини.
Соттивойни тулки сифат айёр башараси энсамни қотирсада босиқлик билан саломлашдим:
- ҳа, шундай ака, вақт тез ўтди, баъзилар қайтмайди деб ўйлашган экан, пешонада қайтиш бор экан, алхамдулиллах қайдим.
- ия, қайси пи....раз шунақа депти, майли, ўйлама, энг асосийси соғ саломат эканинг, қолгани чепуха.
Соттивой энди кўзимга тик қарай олмай кўзларини олиб қочишга бошлади, ҳаловати йўқола бошлади.
Мен эса тешиб юборгудай нигоҳ билан унинг ҳаракатларини кузатардим.
- қандай, уйдагилар ҳаммаси тинч эканми ? Мен ҳам Андижон критада уч ой срок ўлтирганман,, осонмас, санку " обшийда " бўлдинг, қачон вақтинг бор, биир ўлтириб ошхўрлик қилардик.
Соттивойнинг гаплари қулоғимга кирмас, аммо ҳозирги замонда қўпол гап билан иш битмаслигини ўйлаб:
- ака, ош ейишга улгурамиз, ишларимиз нима бўлаяпти, биир ҳисоб китоб қилиб олсак дегандим.
- ээ, хисоб китобми, албатта қиламиз, фақат дафтарни топишим керак, тўй бошлаб қўйгандим, кейинги ойни охирларида катта ўғлимни фолончиевични қизига уйлантираяпман, хат тайёр бўлса сенга етказаман, ҳозирча мана буни олиб ишлатиб тургин, хўпми?
Чўнтагидан қалтираб чиқарган 200 доллорни олдимда:
- менга шу хафта ичида яна 7.600 доллорни таёрлаб қўйинг, бу сармояга берилган пулим, фойдани эса кейин ҳисоблашамиз. Ҳа, айтгандай, бошқаларга Андижон критийда ўлтирганман деманг, кулгига қоласиз, ИВС билан критийни фарқи катта.
Индамай 06 жигулимга ўлтирдимда шогирдимни уйи томон йўл олдим.
- келинг ака, "ташқарига" ўрганиб олдингизми, нима гаплар?
- тинчлик, соттибойдан пулингни олганмисан?