евиниб келини тушди. Қайнотаси билан саломлашгач, қайнонасини бағрига босиб, ҳатто кўзига ёш олиб кўришди. Бир зумда неваралар тушиб машина юкхонасидаги совға-саломларни уйга ташишди.
Айбга буюрманг, ойижон,- деди келин узрхоҳлик билан.- Уйимиз тўзиб ётибди. Ишдан кейин ўқув марказида репитеторлик қиламан. Уй ишларига зўрға улгураман. Ўзингиздан қолар гап йўқ, катта шаҳарда яшаш қийин. Болаларимиз улғайиб келяпти. Сарф-харажат ҳам шунга қараб кўпаяяпти. Ўғлингизга ёрдамлашмасам бўлмас. Ҳозир бир эркакка ҳамма оғирликни юклаб қўядиган замон эмас...
Келин дастурхон тузагунча бир дунё гапни гапирди. Кампир тўкин дастурхонга қараб беихтиёр Аллоҳга шукрона айтди. “Бир пайтлари меҳмонни бир елим тақсимчада майиз, бир елим тақсимчада туршак, жуда бўлса уч-тўрт дона парварда билан кутардик,- хаёлидан ўтказди кампир. Булар ноз-неъмат тўлдирган идишларининг ўзи фалон пул турса керак. Қандай ажойиб даврлар келдия...” Бирор соатдан кейин қизи, сўнг ўғли кириб келди. Уй меҳр ва шодликка тўлди.
Отажон, онажон, кечиринглар,- деди ўғил ердан кўз узмай.- Бозорда савдо қилиш ҳам қийин. Ҳар бир- бир ярим ойда хорижга чиқиб мол олиб келиш керак, савдони ҳам назорат қилиш керак. Қишлоққа бориб сизларни кўриб келишга ҳам вақт тополмаяпмиз...
Ҳа, онажон, отажон,- қиз ҳам гапга қўшилди.- Шаҳар шароити жуда қийин. Бир кун ишламасанг ўн кунлик сарф-харажат заҳираси йўқотилади. Лекин сиздан миннатдормиз. Бизни ўқитдиларингиз, шаҳарда яшашимизга имкон яратиб бердингиз. Шундай яхши ота-онамиз борлигидан мамнунмиз...
Тун ярмидан оққанда қиз болаларини олиб, ота-онаси олиб келган совға-саломларни машинасига жойлаб уйига қайтди. Қизининг ўзи машина ҳайдашини кўриб ота-онанинг завқи зиёда бўлди.
Отажон, онажон, эртага ўзим келиб сизларни олиб кетаман. Бугун куёвингиз навбатчиликда эдилар, эртага уйда бўладилар, худо хоҳласа. Бизникида яйраб ўтирамиз эртага...
Чол-кампир болаларининг ҳурмат-иззатидан мамнун бўлишди. Келин қайнота-қайнонасига юмшоқ, кенг ётоққа ўрин қилиб берди. Кампир келинини узоқ дуо қилди. Бегона жойми ё дийдор қувончиданми негадир чол-кампирнинг кўзларига уйқу келмади.
Бобоси, ухламаяпсизми?- деб сўради кампир оҳистагина.
Йўқ. Ўзинг ҳам ухламаяпсан-ку?
Ҳа. Болаларимизнинг ҳаёти яхшикуя, лекин ҳаддан ортиқ ўзларини ўтдан чўққа уришяптимикан,- дейман-да.
Нима дейсан энди,- чол енгилгина “уҳ” тортди.- Буларнинг даври бошқа-да. Қўявер, яхши меҳнат қилса яхши яшайди. Шуларнинг ҳаёти яхши бўлса мен билан сен ҳам хотиржам бўламиз-да, момоси.
Тўғри айтасиз...
Эртаси куни бомдодга таҳорат олиш учун турган чол-кампир ўғлининг уйда эмаслигидан ҳайрон қолишди.
Ҳафтада икки кун тонги иккида бозорга жўнайдилар,- деди ошхонада нонуштага тайёгаргарлик кўраётган келини.- Улгуржи бозор бўлади. Савдолари яхши бўлади.
Вой, ўзи кечаси бирларда дастурхонга фотиҳа ўқидик. Болам ухламадими?- Кампирнинг кўзлари ёшланди.- Кеча ўзи тўққизларда келганди...
Ухламадилар, ойижон,- келин айбдорона оҳангда жавоб берди.- Сизлар уйқуга кирганингиздан сўнг секин чиқиб кетдилар...
Нонуштадан кейин келин болаларини етаклаб ишга ошиқди. Келини ҳам машина бошқарар экан. Кампир уни кўриб бир севиндики. Кун бўйи чол-кампир уйда ўтиришди. Кампир зерикса айвон деразасидан ташқарига қаради. Баланд биноларни кўриб ҳайратланди. Болалари шундай чиройли, катта шаҳарда яшашидан фахрланиб, қишлоқдаги дугоналарига мақтанишни кўнглига тугиб қўйди. Кечга томон қиз келиб ота-онасини уйига олиб борди. Қизининг ҳам яшаш шароити яхши экан. Ота-она мамнун бўлишди. Аммо буларнинг уйида ҳам ўғлиникидек эрта тонгдан уйда ҳеч ким қолмас, бири нонушта қилган, бири улгурмаган, бошқаси уйқусираб ғингшиган, ҳаммаси шошилган. Яна чол-кампир ўзлари қолишди. Тушдан кейин катта невараси коллеждан қайтганди, кампир марҳум ўғлининг қизини сўради.
Ҳа, Нилу опамми, Университетда ўқийдилар,- деди невараси бепарволик билан.
Чақирасанми, болам? Бир кўрай, дегандим...- Кампирнинг кўзларида ёш ғилтиллади. Невара бувисининг нега йиғлаётганини тушунмай, ҳайрат билан:
Хўп, ҳозир қўнғироқ қилиб айтаман, бувижон,- деди.
Невара қизи бир ўзи эмас, онасини ҳам олиб келибди. Келини худди ҳеч нима бўлмагандек, орадан ҳеч