#ЎГАЙ_ОНА
#Назли
14
Сожиданинг юраги товонига тушай деди — Севарани олиб кетаман -дедими?
— Ҳа, отасиман ундай бундай деб бошимни қотирди, икки мушт билан уйига жўнатвордим. Миржалолнинг қошлари туташди — Менга қара Сожида, сени бу ердаям уйдаям ёлғиз қолдиригим келмаяпти. Зулфиқорнинг шифокори билан гаплашдим, эртага олиб кетаман, дори-дармонини ўзинг бериб турасан, уколларига у-бу кимни топармиз.
— Уколини ўзим қилавераман, курсда ўқиганман. Тезроқ олиб кетсангиз бўлди.
— Суд нима деган? Самандар Севарани бир ҳафтада бир маротаба кўришга рухсат берилганми?
— Берилган! Унга кўрсатгим йўқ, Севара сизни дада деб катта бўляпти, ахир!
— Кўрсат, муҳлат келган куни ўзим кўрсатаман, ўзим олиб келаман. Сен аралашмайсан, агар Севарага бирор нарса бўладиган бўлса мендан яхшилик кўрмайди.
— Хўп, дадаси, энди уйга бора қолинг, эртага ишга боришингиз керак. Ишдан чиқишингизга биз нарсаларимизни тайёр қилиб қўямиз.
— Хўп, бўпти. Миржалол атрофга бир қараб қўйид-да, машинасига ўтирди. Машина кўчага бурилгунча Сожида ортидан қараб қолди...
🍃🍃🍃
— Ойижон, Гулсевар опа қандай бўлган? Дилдора идиш-товоқларни ювар экан, эртагалик йиғин учун гуруч тозалаб ўтирган қайнонасидан сўради.
Жамила опа ёнида ўтирган набирасига бир Дилдорага қараб қўйди.
— Қизим, укангга қарачи нима қилаётган экан? Жамила опа Софияни ташқарига чиқазиб юборди-да, Дилдорага нигоҳларини қаратди
— Қизим, Софиянинг ёнида бошқа Гулсевар ҳақида гапирманг.
— Вой нега ойижон, шунчаки сўрадим-да, София билиб ўтирибдими? Дугонам дейман бўлди. Айтмоқчи бўлганим Гулсевар опа ҳақида билмоқчиман-да.
— Гулсеварми? Жамила опа чуқур хўрсинди. — Гулсевар бир фаришта сингари эди. Бирор марта гап қайтармаган, кўзимга тик қарамаган. Ҳамма нарсани жой-жойида қиларди. Ғийбатларга умуман қўшилмасди, у-бу ким ҳақида гапиришни бошласам, — Ойижон уларнинг ҳам ҳаёти-да, энди биз гапирганимиз билан фойдаси йўқ, гуноҳини олиб нима қиламиз, келинг ундан кўра бошқа нарсалар ҳақида гаплашайлик дерди.
Дилдора жим эшитиб турса-да, ичида бир нималар ғимирлар, гўё Гулсевар ўлмаган-у Зафар ҳозир дўстлари ёнига эмас, Гулсеварнинг ёнига кетгандек эди, хаёлида!