#ЎГАЙ_ОНА
6
#Назли
— София, София қизим қаердасан? Дилдора гирдикапалак бўлиб Софияни қидирар, охири кўчага чиқди, қараса маҳалла қизлари билан ўйнаётган экан — Қизим Дилдора меҳр билан Софияни чақирди
— Ойижон, ҳозир бораман нон ясаяпмиз. Ойисининг ёнига югуриб келган София лой бўлган қўлларини Дилдорага кўрсатди.
— Қизим, даданг келгунча уйга киргин, хўпми? Даданг шу ҳолда юрганингни кўрса хафа бўлади, хўпми қизалоғим?
— Хўп, ойижон, яна ярим соат ўйнай кейин кираман Дилдорани ўпиб қўйганча қизларнинг ёнига кетди.
— Ана аҳволини кўрдингизми? Ўгай она-да, қарамайди болага, устиларини қаранг лойлигини Дилдора кириб кетгач чиққан қўшнилар Софияга қараб ғийбатни бошлашди.
— Яна-чи, сени ойингмас десам тунов куни, София менга аччиқ-аччиқ гапирди — Мени онам дейди, ойим иши кўп бўлганлиги учун энди ишидан келди -дейди яна-чи, — Сиз Зулфиқор акамнинг ойисимассиз, сиз фақат Севаранинг онасисиз дейди тавба тавба. Зулфиқорга ўзимни ўғлимдек қарасам бу гапларни қаердан олди, бу қиз? Уйида гапиришади-да, шу илон Дилдора гапиради.
— Эйй айтманг менгаям умуман ёқмади, қандайдир бир сохта.
— Майли, Аллоҳ кифоя қилсин, бундай иккиюзламачиларга, Зулфиқор билан Севарага чой тайёрлаб берай, ҳовлида ўйнашаётганди. Сожида қўшниси билан хайрлашиб уйига кириб кетди.
Ярим соат ўтиб уйига кирган София онасининг ёнига югуриб борди
— Қизим, шундай қилиб нима овқатлар пиширдингиз? Лой кийимларини алмаштираркан қизининг малларанг сочларидан силади
— Ойижон биз нон ёпдик, кейин узум барги бор-ку, шундан овқат тайёрладик, энди эртага меҳмон меҳмон ўйнаймиз
— Баракалла, қизим, катта бўлсанг менгаям шунақа овқатлар пишириб берасанми? Қўлларини юваркан қизига тинимсиз савол берарди
— Ҳаа, пишириб бераман ойижон бугун кечги овқат қилаётганингизда менам сизга ёрдамлашай
— Хўп, қизим иккимиз бирга манти қиламиз Дилдора Софияни ювинтириб устига тоза кўйлакларини кийдириб қўйди.
— Бувижон, бугун мен ойим билан манти қиламиз болаларча югуриб Жамила опанинг тиззасига ўтириб олди
— Катта қиз бўлдинг-да, қизим энди ойингга ёрдамлашгин. Жамила келини ўзи хоҳлагандек чиққанидан хурсанд бўлиб кўзларига ёш келди