#Шубҳа
36-қисм
Қўрқув ва таҳлика инсонни ҳаракатга келтирадиган ва унинг ҳаётига катта таъсир ўтказадиган тамойилдир. Туйғуларни назорат қилишда қийналиб, баъзида хато, баъзан эса ҳушёрликни энг юқори нуқтасига ташир экан.
"Буни менга жўнатишларининг сабаби- мени қўрқитиш",-деди Улуғбек мен экранга қарар эканман.
Овозида хавотир бор эди.
"Қўрқяпсизми?",-деб телефондан кўз узмай сўрадим.
"Ўзим учун эмас. Бир ёшу икки ойлик болам учун хавотирдаман",-деб чуқур нафас олди.
Телефонни ўчириб, кўзларига қарадим. Касбимда кераги, жуда кўп инсонлар билан мулоқот қилган эдим. Улуғбекнинг нигоҳларида бир дард бор эди. Балкида таҳликадан келган қўрқувдир.
"Аёлингиз-чи? Унга бир нарса бўлишидан қўрқмайсизми?",-деганимда бошини эгди.
"Бирдан сўраганингизда, хаёлимга илк... фарзандим келди. Албатта, оиламдан хавотирдаман",-деди хўрсиниб.
"Хавотир олманг, аёлларга тегилмас экан-ку, "олийжаноб" қотилларимиз",-деб Нигорани назарда тутиб кесатдим.
Қошларини уйиб олди.
"Нигоранинг гаплари сизга ҳам ғалати келдими? Нега милицияга қўнғироқ қилмадинг, деб сўрадим. Телефоним ёнимда эмас эди, деганди."
"Телефони ёнида бўлса, демак ёрдам чақирар экан-да, шундайми?", -деганимда жиддий ифодаси янада кучайди.
"Овозларни эшитдим. Қўрқиб яшириндим деди. Мен унинг телефони ёнида бўлмаганига ишонмайман. Ҳозирги пайтда ҳаммани телефони доим олдида. Ҳатто хожатга кирса, ўзи билан олиб киради ",-деб жаҳл қилди.
Менинг ақлим эса Нигоранинг, "Ҳаммасини эшитдим, лекин қўрқдим", -деган гапида қолди.
"Менга, ҳеч нарсани эшитмадим, деди",-деб ҳайратланиб сўрадим.
"Ёлғон айтяпти! Эшитган! Мен ундан сўраганимда шундай деди. Миршод уни оиласи билан келишмай қолганди. Холангиз ва онангизни босимидан мажбур бўлди",-деб мени баттар лол қолдирарди.
"Қандай муносабати бор эди?"
"Ким билан?"
"Акамни, Нигорани оиласи билан."
"Маржона, мен сизга очиқ гапираман. Биз эркакларни нафси ақлидан бироз тезроқ ишлайди. Миршод Ўзбекистонга келганида у нафақат Нигора, балки бошқа аёллар учун ҳам тайёр ўлжа бўлган. Ким хоҳламайди, Америка фуқаросидан бирига турмушга чиқишни? У диёрларга кўчиб кетишни? Одамлар уйини, борини сотиб, хавфли йўллар билан бораётган замонда, омад қуши ўз оёғи билан келди",-деб орада бир оғриқли нафас олди.
Унинг гаплари менга самимий кела бошлади. Чунки бу гаплари ичдан қайғурган кишидек чиқарди.
"Сизга буларни акам айтганми?", -деб сўрадим.
"Миршоддан ҳам эшитдим. Нигоранинг гап- сўзларидан ҳам билса бўларди", -деб жавоб берди.