#Шубҳа
87-қисм
“Сени олдингда уятга қолдим қизим. Ўйламай иш қилган эканман.”,-деб хижолат бўларди.
“Сиз менга соатни запчастга бўлиб ташлади деган эдингиз?”,-деб унга бир неча ҳафта олдинги айтган гапларини эслатдим.
“Запчаст бўлиб сотилади. Ўзини ҳеч ким олмайди деган эди уста. Шунга айтган эдим. Бугун бориб олиб келдим. Фақат..”
“Фақат ичидаги ҳамма нарса ўчиб бўлган шундайми?”,-деганимда бош чайқади.
“Почча сизга ким бу маслаҳатни берди?”,-деб кесатиб сўрадим.
“Ҳе-ҳеч ким “,-деб овози қалтиради.
“Сиз ёки бошқа оилангиз аъзоси, кимдандир маслаҳат олдингиз. Ва у киши сизларага бу соатни олиб сотганингиз бошингизга бало бўлишини айтди шундай эмасми?”,-деганимда эса икки юзи яна қизарди.
“Биз ҳеч нима қилмадик, ўлай агар. Эртанги кунни кўриш насиб қилмасин”,-деб дудуқланиб қасам ичарди.
Бир- икки қадам унга қараб юридим. Кўзларига қарақдим. Қўрққани билиниб турарди. Бир кишидан гап олишни энг зўр йўли уни энг ҳимоясиз вақти бўлади.
“Почча , ўша сизга ақл ўрагатаёрган кишига айтинг. Мен бу ишни охирига етказмай қўймайман. Кучи етса мени ҳам ўлдирсин. Худди Улуғбекни хотинини ўлдиришгандек. Ўлсам ҳам қайтмайман йўлимдан. Қўлимда шундай далилллар бор-ки, қариндош уруғ демай ҳаммасини қаматаман”,-деб аслида ҳаводан ёлғон таҳдидлар қилдим.
Қўлимда на далилил бор эди ва на орқамда кучим.
Мен шунчаки қаршимда турган одамнинг заифлигидан фойдаланиб, вазиятни манипуляция қилдим холос. Олдига ем ташаладим. Қопқонга илиниб- илинмаслиги кутиш қолди холос.
“Маржона нега келдинг?”,-деб холам келди.
Холамга гапирдим лекин кўзларим ҳали ҳам поччамда эди.
“Сўраб келишим керакми?”,-деб кесатдим.
“Сен хоҳлаганда келиб кетавер. Лекин келинимни йўлдан урма”,-деганида диққатим энди холамга қайтди.
“Мен сизнинг келинингизни нега йўлдан урар эканман?”,-деб оҳангимни ҳақ талаб қилгандек чиқди.
“Эшик тагида нима гаплаштиларинг, бунча қолиб кетдинг десам. Маржона опам мендан гап сўради деди. Уялмайсанми? У келин бўлса? Сен оилани қизисанку?”,-деганида чидай олмадим.
“Нигорани нега гапирмайсан деб урушмайсиз? Келингиз сиз мендан яширган гапларни айтгани учун келин. Лекин жиянингизни қотилини яширган Нигора келин эмас, оила қизи, шундай эмасми?”,-деганимда юзидаги ифодадан жиркандим.
Қора қуттимиз тешик чиқди. Хуллас Маржона, ичимдаги ҳис акангни ҳеч ҳам бегоналар йўқ қилмаган деяпти, деб ўзим билан гаплашиб у уйдан чиқиб кетдим.