-3 кундан сўнг унаштириб кетишади...
Эртага унаштирув деган куни уйимизда тайёргарлик авжида эди, дугоналарим ва қариндошларим билан ҳовлимиз ва уйимизга оро берар эдик. Дарвоза очилиб қуда тарафдан иккита аёл кириб келишди... Мен чопиб уйга кириб кетдим, ойимлар уларни ичкарига олиб кириб кетишди... Улар негадир МАЙЛИ ХАФА БЎЛМАЙСИЗЛАР, БУ ҲАМ БИР ТАҚДИР ЭКАН, деб чиқиб кетишди. Мен ҳайрон эдим, нималар бўлаётир??? Ойим йиғлаб олдимга келди...
-Кечир мени қизим, мени кечир, мени деб сен бахтингдан жудо бўлдинг, мени кечир,кечир, деб йиғлар эди...
-Нима бўлди ойижон, йиғламанг, нима бўлди, дедим жуда қўрқиб... -Уларни маҳалладагиларимиз бузушибди, онаси бефарзанд, ўзи ҳам битта қиз, болангизга шунақа қарғиш теккан оиланинг қизини олиб берасизми деб бузишибди, улар энди бу ерга қайтиб келишмайди, энди тўй қолдирилди деб роса уввоз тортиб йиғларди. Мен ҳам йиғлаб юбордим, ҳаётнинг аччиқлигидан йиғлардим, наҳотки тез келган бахтим тез кетади, дея зор-зор йиғлардим, битта фарзанд бўлсам нима айб? Ахир фарзандни Аллоҳ берадику деб ойимнинг елкаларига бошимни қўйиб йиғлардим, мен алданган эдим, ЎША БУЗГАН ОДАМНИНГ ЎЙИГА ЎТ ТУШСИН, ЎТ ТУШСИН, деб ойим қайта-қайта йиғлаб қарғар эди. Бўладиган тўйни ғийбат қилиб бузиб юборган одамга ич-ичимдан нафратим ошди, Аллоҳга солдим-дея,кўникаман деб ваъда бердим...
Ўша туни ярим тунгача йиғлаб ётдим, кўзларимга уйқу келмасди, у вақтларда телефон урфга кирмаган эди. Бир вақт дарвозамиз қаттиқ тақиллай бошлади, хавотир олиб ташқарига қарадим... Дадам ҳам аллақачон туриб дарвозани очаётган экан...
Бу ўша менинг юрагимни забт этган йигит эди, уни кўриб умид учқунларим порлаб кетди... Дадам кириб келиб ЭРТАГА ФОТИҲА БЎЛАРКАН, УНАШТИРИШ БЎЛАДИ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИНГНИ КЎРИНГЛАР деди. Бир зум жим бўлиб қолдим ва ниҳоят жилмайдим...
Тўйимиз ҳам ўтди, ота уйидан оқ либосда йиғлай-йиғлай чиқиб кетдим, ҳаётим ҳам бошланиб кетди... Севимли ёрим билан унинг оиласига келин бўлиб бордим, ҳамаси яхши бошланиб кетди...
Тўй ҳам ўтди, оиламиз менга жуда ёқди, тинч ва аҳил. Қайнонам ҳам меҳрибон, нуқул ёнимда юриб 1 ҳафта рўзғор тутишни ўргатдилар, овқат қилишмда ҳам ёнимдан кетмай КЕЛИНПОШША СИЗ УМУМАН ТОРТИНМАЙ ОВҚАТ ҚИЛАВЕРИНГ МЕН СИЗГА ҚЎРИҚЧИМАН деб ҳазил қилар эди, 1 ҳафта ўтгач эса бутунлай рўзғор ишларини ўзим қилиб кетдим. Оиламиз ихчамгина эди, мен ва турмуш ўртоғим, қайнона-қайнотам ва битта қайнижоним, у энди 7-синфда ўқирди, 2 та қайнопаларим эса оилали. Юрагимда доим бир қўрқув юрарди, ФАРЗАНД...
Аммо Аллоҳимга шукурки 3 ойдан сўнг хомилали бўлганимни билиб хурсанд бўлиб ҳатто йиғлаб юбордим, мен бефарзанд бўлмайман, менинг болаларим кўп бўлади деб роса йиғладим, чунки ота-онамнинг дардларидан, ғамларидан хабардор эдим... Мана ҳозир 3 та ўғлим ва 2 та қизим бор, кенжа ўғлим ва катта қизим ойим ва дадамлар билан бирга яшашади, албатта бу фикр қайнотамдан чиққан, хўжайним доим қарашиб туради, ойим ва дадам гарчики битта қиздан бошқа фарзанд кўришмаган бўлса ҳам куёвлари уларни жонидан ортиқ кўрадилар, Аллоҳим берганига шукр, ахир ҳаётда кўряпмиз, 5та ўғли бор ота-оналар ҳам хору зор. Ундан кўра битта меҳрибон куёв берса шуниси яхшимасми???
Аммо мени бир нарса ҳамон қийнайди, тўйимиздан 5 ой ўтиб маҳалламиздаги Собир амакининг уйи газ портлагани оқибатида ёниб кетди, энг ачинарлиси 2 та бегуноҳ фарзандлари ҳалок бўлишди... Балким онам зор йиғлаб қарғаган оила, хотин ё бузғунчи ўша оиладир??? Буниси менга қоронғу, шуни биламанки МАЗЛУМ, ЯЪНИ ЭЗИЛГАН, ЗУЛМ КЎРГАНЛАРНИНГ ҚАРҒИШИ АЛБАТТА ТЕГАРКАН...
Бузувчимас тузувчи бўлайлик... азизларим..