💥Қотил қизнинг қисмати.
қўйган Абдусамад "шуни қовуриб тез-тез олиб кириб тур" деб кириб кетди, ўзлари эса ичкарига икки яшик ароқ яна алламбалоларни олиб кириб кетишди. Зумда хона ичи тутунга тўлди, бу нашанинг тутуни бўлиб, ичкарида бу билан бирга қимор ўйини ҳам бўлаётган эди. Аммо Мавжуда ичкарига эътибор бермас, эри чиқиб қовурилган гўштни олиб кириб кетаётган эди, аммо охирида уйдан туриб чақиргач, Мавжуда қўлида лаган билан ичкарига қадам қўйди, тутун ҳидига йўталиб-йўталиб қовурилган гўштни ўртага қўйдида чиқиб кетди. Айнан шу пайтда кўзлари қонга тўлган тўрт нафар маҳлуқсифатлар бир-бирларига маъноли қараб қўйди.
Қимор ўйини авжига чиқди, келишиб олган тўрт одам кайфи ошиб қолган Абдусамадни ўртага олишди, қучоқ-қучоқ пуллар, уй, машина ҳам қўлдан кетди.
- Ўйин тугади жўралар, энди ҳайдамайман-у, аммо тарқалиш керак, ҳамма нарсамни ўз уйимда тортиб олдинглар-ей, ҳечқиси йўқ мени Самадбой деб қўйишибди, чепуха ҳамма мол дунё, - деб алжирай бошлади боши бир томонга қийшайиб-қийшайиб Абдусамад.
- Эй жўра, нима ҳеч нарсанг қолмадими тиккани, яна бирор нима тик, балки ютқизганларингни қайтариб ютиб оларсан, - деди қиморбозларнинг бири.
- Ана жаа бўлмаса, хотинни тик, сен учун хотин камми? - деди яна бири ва хохолаб кулди улар.
- Тиксам тикавераман, ҳозир сенлардан ҳамма нарсамни қайтариб оламан, - деб қўлига карталарни тўплай бошлади Абдусамад.
- Демак Абдусамад довга хотинини тикди, шундайми? - деб унинг қўлидан карталарни олиб аралаштира бошлади бошқа бир қиморбоз.
- Тикдим, хотинимни довга тикдим, - деб юборди Абдусамад.
Ўйин давом этди, режага кўра Абдусамаддан ютиб олинган пуллар "ютқизилди" ва қайтариб берилди, ўйин яна давом этди, пуллар яна "ютиб олинди" ва охирида нариги хонада чарчаб ухлаб қолган, бу ерда бўлаётган воқеалардан хабари йўқ Мавжуда ҳам қўлдан кетди...
Абдусамад "ана хотиним нариги хонада" деб ўзи боши қийшайиб ўтирган жойида ухлаб қолди.
Мавжуда устида оғирлик хис этди, ачқимтир хид ҳам уфуриб турибди, у кўзларини очмади, эрининг доимги аҳволи ҳам шу эди, аммо хонада яна одам борлиги сезиб қолди ва кўзларини очди-ю, қўрқиб кетди, унинг устида соқоллари ўсган, кўзлари қип-қизил рангда бўлган бегона эркак хансираб нафас олар, ютоқиб-ютоқиб унинг бўйинларидан, сийналаридан ўпар эди. Мавжуда бор кучини тўплаб уни итариб юборишга уринди, аммо бу девсифат одам олдида кичкина жуссаси билан буни эплай олмади, у бақирмоқчи бўлди, баркашдек кафти билан унинг оғзини ҳам беркитиб олган қиморбоз бунга йўл қўймади. Улар тўрт киши эди, улар навбатма-навбат Мавжудани хўрлашди, ўзларининг иркит, жирканч ишларини амалга оширишиб, ҳимоясиз ожизани аяб ўтиришмади, эридан бошқа эркакни тасаввур ҳам қилиб кўрмаган келинчак барзангиларнинг ифлос қучоғида қолиб кетди, эр эса қўшни хонада гиёҳванд модда таъсирида еттинчи осмонларда учиб, ухлаб ётар эди.