Ҳаёт кундалигини варақлаб,,,,,, (архивдан)
( 9 - қисм )
Раънони машинада уриб юборган йигитлар ҳақида гапирсам.
Бу икки йигит бошқа вилоятли бўлиб , миллати ҳам бошқа , лекин мусулмондир.
Шафёр йигитнинг исми Ориф . Уйланиб ажрашган . Битта ўғилчаси бор. Автосервизда механик бўлиб ишлайди. Яхши пул топади , машинаси бор , кўча қизларига ишқивоз. Мақсади ўз билганича ҳаётдан лаззат олиб яшаш. Хали ёшман , кейинроқ «Онаси ўпмаган қиз билан турмуш қураман,,,,» деб орзу қилади. Ота онаси хам ўғлини аввал ёш туриб уйлаб қўйганлиги , битта болали бўлгунча ажрашиб улгурганлиги учун уни тек қўйишган «Бирор тенгги топилиб қолар ,,,» дейишарди. Уйлари ҳам анча ҳашаматли.
Иккинчи йигит ,,,,, Бу йигитнинг исми Темур. Оилада уч фарзанд , Укаси ва синглиси бор. Темур аскарликдан келгандан кейин Россияга ишлагани кетади. Анча йилгача келмай ишлайди. Бу орада синглиси Камолани бўйи етиб турмушга чиқади. Темур укаси Асқар билан бир ёш фарқ қиларди. Асқар ҳарбий хизматга вазни , бўйи етмаганлиги учун боролмайди.Лекин акаси Темурни уйланишини кутиб ўтирмай севган қизини опқочиб келиб уйланиб олади. Темурни ота онаси ўрта ҳол оила бўлиб Темур Россиядан келса икки ўғлини тенг уйламоқчи бўлишади. Лекин Темур келавермагач укаси чидамайди , севган қизини ўғирлаб олиб келади. Ота она ноилож кичик ўғлини уйлашади. Темур укасини тўйига етиб келади ва бир хафта туриб яна Россияга кетиб қолади. Хозир Россиядан ватанига қайтганига бир ой ҳам бўлмаган эди. Эрталабдан чойини ичибла шахар айланмоқчи бўлганди. Шахрини кўчасида кетаётса Ориф машинасида сигнал чалиб тўхтайди.
Темур Орифдан тўрт ёш катта. Салом аликдан кейин Ориф Темурдан :
- Э бормисан акам ( Ориф ўзидан катталарни ҳам сенлайдиган одати бор эди ёшлигидан. Хатто онасини хам сансираб гапирарди. ) Россиялар тинчми ? Сениям кўрадиган кун бор экану а ? Оқ билак ойимлар қале юришибдими? Брат , бирорта Марусьяга илакишиб қолмадингми а? Ҳеч келгинг йўқ Сибирь томонлардан,,,,,,,,,
- Войвуу саволларинг мунча кўп а ? Ҳалиям ўша ўша Ориф мамаданамисан а? ,,,,,,,
Икковлари бир бирларини елкасига уриб ҳазиллашишиб роса кулишади.
- Брат , мениям олиб кет бу сафар русга а? Бир ўрис қизларини ҳам суҳбатини олиб келардим....
- Сенга нима бор е Россияда а ? Шу ерда ҳам ишларинг , яшашинг чакки эмаску,,,
- Ҳа энди бунданам яхши яшагим келяптида брат. Дунё кезсам дегандим,,,
- Одамлар ўйнагани бормайди Россияга Ориф,,,,,Мусофирчилик нонини емагансанда ҳали,,,,
- Уни буни қўй Темур ака вақтинг қалай ? Бекорчи бўлсанг юр мен билан Ўзбекистонни бошқа вилоятларини ҳам айлантириб келаман. Бир ўзим зерикиб кетмай,,,,,
- Қаерга кетаяпсан?
- Бу ердан кўринмайдиган жойларга,,,,, кўп гапирмай юр мен билан ҳоҳласанг....
- Ха майли , ўзи зерикиб чиққандим кўчага , кечга қайтсак бўлдида ,,,,
- Қани ўтир машинага,,,
Икковлон машинага ўтириб катта йўл билан узоқ сафарга чиқишди. Уларни етиб борадиган жойи тўрт соатли йўл эди. Йўл қуйи Ориф машинасини салонига жойлашкан плоска экран телевизорчасида ҳали комедия , хали клиплар қўйиб Темурни завқини келтирарди.
- Ориф сенга маззада укам . Машинанг ҳам бир квартирадай экан телевизор бор , радио прёмник бор , бемалол ётиб уҳласанг ҳам бўларкан кенглигини қара буни..
- Машина дегани бу иккинчи хотин дегани акам. Уйдаги хотинга унчалик сарфламайсан. Машинани ювиб тозалаб , ялтиратиб хайдамасанг жононлар ҳам чиқмайдида унга..... (кулади) Тўғри айтасан , бу ҳам бир уйда . Баъзида иш билан бўлиб Тошкентга бораман , йўлда агар уйқум келса бир четга тўҳтатиб ярим соат уҳлаб ҳам оламан. Автосервизга керакли запчастларни зўрлари пойтаҳтда борда..
- Қанийди мени ҳам сендай қўлимда хунарим бўлсайди Россиясига умуман бормас эдим....
- Темур ака қорин қале? Агар бирор нарса егинг келса ёки чанқаган бўлсанг орқадаги ўриндиқда пакетда егуликлар , сок , сув , кола , фанта ,,, яна бир нималар бор бемалол тортинмай олиб еявер.
- Ҳўп , бир оз чанқаган эдим сув ичаман....
- Пакети билан олавер буёққа. Мен эрталаб чойни наридан бери ичиб чиққандим қорним очгандай...
- Яхши,,,,, Ўҳҳўўў Ориф бу пакетда бир ҳафтага етадиган егулик борку а?
- Ҳа энди акам сенга ўҳшаган оғайн