нг ёнида ҳар доим икки учта героин қоғозчаси турар, буни ҳеч ким, ҳатто Зулхумор ҳам билмас, у нарсаларни сўраганларга Тозагул жавоб берарди. Бу нарсаларни оладиган маҳфий жойи ҳам бор эди, кўпчилик наркотик сотувчилар унинг клубига аъзо бўлишар, ҳар қандай бемазагарчиликлар худди шулардан чиқарди кейин.
Кундузлари бир сумка кийим-кечак кўтариб ён атрофдаги уйларни, базани айланар, ишчилар ётоқхонасига борар,умуман Москва атрофидаги, Димитров районидаги ҳамма кўчаларни изғиб чиқарди
Бирданига икки-учта вазифани бажарар, ўғриларга маълумот тўплар, қиз излар ва ўз молларини сотарди.
Тозагулнинг Отабек исмли ўйнаши бўлиб, у билан сиртдан яшарди. Отабек Тозагулнинг пули учун, шаддодлиги учун унга яқинлашган, аммо Назокат исмли бошқа аёли ҳам бор эди. Тозагул бир неча марта у хотиндан ажратмоқчи бўлганди, аммо Отабек, "Бошимни оғритма, ҳамма сирингни қаерга бориб айтишни жуда яхши биламан", деганидан кейин, жим бўлган, дами ичида эди. Бир куни қизи билан Назокатни тутиб олиб уришган, шундан кейин Отабек у билан алоқани батамом узган. Икки ойлардан кейин Тозагулнинг ўзи бориб, Назокатдан кечирим сўраб, ўйнаши билан ярашганди.
Бу воқеаларни айтаётиб, бир нарсани ўйлаб қоламан. Қани аёлларимизнинг иффати, ҳаёси, қани аёлларимизнинг ҳамияти, ори. Бировнинг эри би
Бировнинг эри билан юриб, хотинини уриб, кейин яна ундан кечирим сўраса, яна ўйнашлик давом этса.
Мусофирда бир-бирлари билан топишиб, бирга яшаб, кейин ҳеч нарса бўлмагандек хайрлашиб, ажралиб кетаверишлари, бир-бирларидан ҳеч нарса умид қилолмасликлари, яна бошқа кун кўчада учрашиб қолишса, икки бегонадай бемалол гаплашиб кетаверишлари мени ҳайратга солди.Албатта мусофирда ҳалол, покиза ишлаб, Аллоҳни тилидан қўймай, Аллоҳнинг йўлидан тоймай келаётган аёлларимиз жуда кўп. Бир-иккита шунақа енгилтаклар борлиги оқибатида ҳамма аёллар ёмон экан деган хулосага келинмасин.
Хуллас,Шароф билан Зулхумор эр-хотинлик ролида саккиз ой юришди. Шароф ишлаётган ошхона ёпилиб, уйига кетадиган бўлиб қолди. Иккисининг пули битта бўлиб келаётганди. Шарофнинг уйидан телеграмма келиб, зудлик билан уйига кетишига тўғри келди. Кетаётиб Зулхуморнинг пулларини ажратиб бермади." Мен бир ойда ортимга қайтаман, келиб яна сен билан яшайман, бирон жойдан ошхона очамиз" деб аёлнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, жуфтакни ростлаб қолди. Унинг берган пули бир ой ижарада яшашига етди холос. Ўша пайтда Зулхумор етти ойлик ҳомидадор эди. Шароф кетгач, ҳомиласини олдирмоқчи бўлди. Дўхтирга учрашса," Бола тирик, биз аборт қилдиролмаймиз, етмиш минг рубл берсанг, сунъий туғдириб берамиз" дейишди. Қани унга пул? Ҳамма пуллар Шароф билан кетганди.
Зулхумор яшашга жойсиз,ейишга пулсиз қолганди. Марказдан Димитров туманига, Икшадаги дугоналари ёнига келди. Аммо бегона юртда ҳамма қўлингга, чўнтагингга қарайди. Зулхумор ўн беш кун ўтмасдан кўчада қолди. Кимга қорни бурнида, ҳеч қаерда ишламайдиган, бир сўм пули бўлмаган, ортиқча оғиз керак?!
Энди Икшадаги уйларнинг бирининг ертўласида тунаб, ахлат яшикларидан шишами, баклашками, егуликми, хуллас дардига ярайдиган нима бўлса, подвалга ташиди, унинг яшаётган уйи яқинида катта ресторан бўлиб, ахлатга кўп нарсалар, ҳатто ярим-юрти нонлар ҳам чиқариб ташланарди. Бир амаллаб кунини ўтказарди, аммо совуқ ишига ҳалал берди. Қорнидаги боласи саккиз ойлик бўлганда, Тозагулнинг ёнига йиғлаб борди.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова