#ЎГАЙ_ОНА
#Назли
33
Зафарнинг қўллари бўшашди.
— Бувинг билмаганми?
— Бувим қўшниларникига чиқиб кетганда бизга берарди, тўполон қилиб синглингни уйғотишасан дердилар-да берарди.
— Кечга тайёрланинглар айлангани чиқамиз
— Бувиларим қачон келади, ада?
— Эртага, келади, қизим ўзимиз бориб олиб келамиз. Энди сизларни ҳеч ким йиғлатмайди, урушмайди, доим ёнингизда бўламан. Зафар фарзандларини етаклаганча хонасига олиб кириб кетди.
— Ака, улар ўзлари тўполончи эди, бир сафар Маҳлиёга...
— Ўчир! Етади шунча ёлғонларинг. Нима Маҳлиёга, нима? Аллоҳ сени туғмас қилиб яратганда эди, шу икки етимга меҳрибон бўлармидинг? Уйга бориб ўзингни оқлашга уринма.
Дилдора индамай юзини бурди.
— Ойи... Дилдора уйига кира солиб йиғига тушди.
— Рўл ўйнама, ўзингни бечора кўрсатиб. Ойимни билмайди деб ўйлапсанми? Акаси Дилдоранинг сумкаларини ерга қўйди.
— Қизим, бор хонангга ойиси ҳам бееътибор гапирди.
Дилдора оила аъзоларига бирма-бир қараб қўйди-да жаҳл қилиб хонасига кетди
— Ойи, бунингизни қаранг қилган ишидан заррача афсусдамас! Мановисичи? Дилдорадан баттар
— Нимага манга гапирасиз? Сизга нима қилдим? Шаҳруза аччиқ қилиб опасининг ёнига кетди.
— Ҳаммаси бетгачопар, тили ўн қарич буларингизнинг. Дилфуза жим қолди.
— Манзурааа, Манзурааа
— Келин йўқ, Дилфуза тилини тишлади
— Қаерда? Уйдан чиққанимда уйда эди-ку Аҳрор ҳайрон қолди.
— Кетиб қолди. Шахруза билан жанжаллашди, менам бир-икки оғиз гапирган эдим, кетиб қолди.
— Учта болалик бўлдик, шунча йилдан бери Манзурага кун бермадингиз, мана икки қизингиз қайтиб келди, бизга шу керак эди. Олиб келаман, қизларингизга айтинг, Манзурага ортиқча гап-сўз қиладиган бўлса, уйдан ҳайдайман.
Дилфуза индамади, туш кўрибдими, Дилдорани олиб келишини, бир соат аввал бўлган жанжалда Манзуранинг кўз ёш тўкиб менга қилганларингиз Аллоҳдан қайтмаса рози эмасман деб кетганини эслаб дили хуфтон бўлди...
— Келганингиз яхши бўлди, опа икки боласига қараб умрингиз ўтармиди? Шахруза Дилдоранинг ёнига кириб жаврай бошлади.
— Бу ерда нима қиламан, уни устига қизим ҳам бор, битта акамнинг топганига қараб ўтирамизми
— Иккимиз ишлаймиз, Маҳлиёга онам қараб ўтиради. Ана келинойим бор қарашга.
— Билмадим, Шахруза, билмадим.
— Шахруза, Дилдорага нималар деб ўтирибсан? Эртагаёқ уйингга кетасан, сени деб келинойинг ҳам кетиб қолди.
— Ўшанингизни қўйинг, ойи, туғишдан бошқасига ярамайди. Оилага ёрдам бўлсин деб ишламайди ҳам. Кетгани яхши бўлди, бағрингизда яйраб яшнаб яшаймиз.
— Аканг олиб келгани кетди. Иккаланг ҳам ортиқча гап гапиришма, тушунишдингми? Дилфуза икки қизига бирма-бир қараб қўйди-да чиқиб кетди.