деб ҳамма ишларига кўмаклашади. «Ўзингники ўзагингни узади..» деганларидай икки катта келин олдида бу кичик келин «роса хунарини кўрсатади,,» Қайнона жиян келинини бу даражада эркалик қилишини ҳаёлига келтирмаган эди. «Ҳали ёшда , болали бўлса эси кирар,,» деб уни айбларини бошқа ёт келинлар олдида яширарди. Раънони онаси биринчи фарзанди туғилгунча неча мартталаб аразлаб кетиб қолаверади. Синфдошлари мактабни битирганида битирув кечасига беш олти ойлик ўғлини кўтариб боради. Ҳамма синфдошлари уни ўғлини қўлма қўл қилиб эркалатиб кўтаришади. ... Ҳуллас Раънони онаси қайнонаси билан яшашни хохламайди. Қайнона эса невараларим етим бўлмаса бўлди деб уларни рўзғорини алоҳида қилиб қўяди. Икки катта келини бир бирларига пичирлашиб уларни ғийбатлашар, Раънони онасини парвойи фалак....
Уларни рўзғори алоҳида бўлгандан кейин Раънонинг онасини тоғалари анча қўлида бор одамларлиги учун уларни ёрдамида Ота яхши ишга жойлашади. Уйлар солишади , мол қўйли бўлишади. Ота меҳнатдан қочадиган инсонмаслиги учун уйга барака киради. Раънони онаси ҳар икки гапини орасида
"Тоғаларим унақа , тоғаларим бунақа " деб
қайнона ва овсинларига мақтаниб сўз бермасди.Эри билан уришганда ҳам «Гадой , онанг нима қилиб берди сенга , мени тоғаларимни орқасидан одам бўлдингку кўрмаган,,,» - деб шанғиллар эди.
*.. *..*.. *.. *.. *
Раъно акалари билан мактабдан келгандан сўнг мол қўйларни ҳайдаб боққани далага кетишарди. Йўлга бир дона нон , онасидан яширишиб беш олти дона картошка , шишаларда сув ёки совуқ чой олишиб жўнашарди.
Дала хаёти зўрда. Мол боқишга ҳам , ўйинга ҳам , олов ёқиб чўғига картошка пиширишга ҳам вақт топилади. Кун ботарда ҳамма молларини ҳайдаб уйга қайтишарди. Бу ҳайвонлар ҳам ақлли ўз хонадонлари дарвозасини топиб келишади.
Раънони онаси сигирларини икки махал соғар эди. Эрталаб ва даладан қайтгач. Ҳар куни эрталаб саҳар сигирни соғиб бўлганидан кейин сепаратил қиларди. Бу яқин атрофда ҳеч кимникида сепаратил йўқлиги учун маҳаллада ўнга яқин ҳотин ҳалаж сутларини саҳарда Раъноларникига олиб келади. Ким хамир қилмоқчи бўлса ҳам уларникига келарди.
Сут олиб келувчи аёллар ҳар хафтада навбатини яъни бир кунлик сутини сепаратил ҳаққи қилиб беришарди. Раъноларни уйида , сут , қатиқ , қаймоқ , сарёғ , дўлта , хатто қуртоплар саватларда том тепасида қаторлашиб турарди. Раъно ёшлигидан бирор маротаба дадасини «Пулим қолмади, Онасини эса уйда егани нон йўқ ,» деган гапини эшитмаганди. Дадами, унда ҳамиша пул бўлади. Онами , ҳар ҳил ёғли, ширин овқатлар бўлади... У болаларча ҳамма оилада шу аҳвол деб ўйларди. Ҳолбуки уларнинг махалласида «қўли юпқа » оилалар йўқ эмасди. Раъноларни уйида қозонда димламалар пишганида ўша оилалар ҳўрдага ҳам қаноҳат қилиб яшашарди. Ўша оиланинг уларни оиласидан фарқи шуки , оч бўлишса ҳам эр хотинлар махалла эшитадиган даражада жанжаллашмас эдилар. Ҳар қанча масалалар болалари кўзидан нарида ими жимида ҳал қилинарди. ,,,
Раънонинг ота ~онаси эса аксинча, балким бу тўқликка шўҳликдир..........
Раънонинг дадаси уйга ичиб келмаса ҳар куни оқшом болаларига ўзи ичидан тўқиб эртак айтиб берар , узун қилиб солинган жойда уларни курашга туширар , курашда ютганларни «тангга билан мукофотларди,,,»
Раънони ҳеч эсидан чиқмайди. Ўшанда Рамазон ойи эди. Дадаси уйга мос ҳолатда келди. Кайфияти аъло даражада. Хатто хотинини « Шундай улуғ кунларда ҳам ичиб келасизми ? Эфуу , нима бало ароқни бочкасига тушиб кетганмисиз,,,?» ~деб тинмай жавраганига аҳамият ҳам бермади. Бутун оила жам бўлиб кечки овқатни еб ўтиришганда кўча дарвозасидан рамазон айтиб келган болаларни овози эшитилди. Раънони дадаси уларни уйга киришларини истаб дарвоза томонга қараб «Қани яқинроқ келиб қаттиқроқ айтишсанг пул бераман , бўлмаса йўқ,,» деб чўнтагидан бир сиқим тангга чиқарганди. Танггаларни кўрган болакайлар бақириб рамазонни авжга чиқаришган. Ота эса уларни қайта қайта рамазон айткизиб ўша танггаларнини уларнинг қўлидаги дастурхонига сочган ва уҳлаб қолганди. Рамазончи болалар жуда хурсанд
(овлари бароридан келганига) дуо қилишиб
«Омин , Худойим қўчқордай ўғил берсин , Оллоху Акбар,,» дейишганди. Раънони онаси эса,,,,