ли Давронбекдан кўриш мумкин. Чунки у ҳам Нилкуфарга уйланмоқчи эди,-деб Искандар бўлиб ўтган воқеаларни қисқача гапириб берди.
-Яқин атрофда Самандарнинг ўртоқлари борми?- сўради Райимберди Одилдан.
-Кўчамизда Сардор ака бор. Нариги кўчада Мирвали, деган ўртоғи яшайди,-деб Одил сўради.- Уларни нима учун сўраяпсиз?
-Уларни тезда топиш керак. Нима учунлигини кейин тушунтириб бераман,-деб Райимберди ўрнидан турди,– Биз Нилуфарни топишга ҳаракат қиламиз. Сиз бориб Нилуфарнинг ота-онасини тинчлантириб туринг. Топсак дарров ҳабар берамиз. Мабодо тополмасак кейин милицияга ҳабар берамиз. Одил, юр кетдик, вақт кетмасин.
-Меҳмон бўлиб келиб сиз ҳам ташвишга тутилиб қолдингизда,-деди ҳижолат бўлиб Искандар кўчага чиққанларида.
-Ҳечқиси йўқ, нима бўлса Самандар учун қилаяпман. Бизнинг тутинган ота- бола эканлигимизни унутманг,-деб Райимберди машинасига ўтириб ўт олдирди.- Кўп сиқилаверманг, худо хоҳласа Нилуфар албатта топилади.
Аввал Сардорникига, уйига боришди. Мирвалининг ҳам шу ердалиги уларни хурсанд қилди. Бўлган воқеани айтганларида иккаласи ҳам ғазабланиб кетишди. Айниқса Мирвали ўзини қўйишга жой тополмай қолди.Ёрдам беришга бажонидил рози бўлишди. Ўзаро маслаҳатлашиб Жавлонбековнинг уйига боришди. Райимберди икки-уч уй нарида машинани тўхтатди.
-Сен бориб Давронбекни чақир. Уйида бўлмаса қаерда, кимнинг олдида бўлиши мумкин, деб сўра,-деди Райимберди Сардорга.- Бугун албатта учрашишим керак, зарур ишим бор эди, дейсан, тушунарлими?
Сардор, тушунарли, деб машинадан тушиб Жавлонбековнинг уйига қараб кетди. Кўп вақт ўтмай қайтиб келди.
-Уйда йўқ экан. Кечга яқин Жаҳонгир билан Улуғбек деган ўртоқлари билан чиқиб кетган экан.
-Уларни яхши танийман. Улуғбекнинг уйи қаердалигини ҳам биламан,-деди Мирвали.
-Унда ўша ёққа кетдик. Балки ишимиз ўнгидан келар,- деб Райимберди машинага газ берди.
Улуғбек ҳам уйида йўқ эди. Мирвали унинг бундай пайтда амакисига қарашли «Шодлик» қаҳвахонасида бўлишини билиб олганди. Вақт ўтказмай ўша ёққа йўл олишди. Қаҳвахона яқинида тўхташгач, Райимбердиниг кўрсатмасига кўра Сардор қаҳвахонага кирди. Анчагина катта бўлган қаҳвахона қиш кунлари ва вақт анча кеч бўлиб қолгани учун одам кам эди. Зимдан кўз югуртираркан, бурчакдаги стол атрофида Давронбек ва унинг улфатлари ўтирганларини кўрди. Орқасига қараб эшикдан қараб турган Мирвалига, шу ерда эканлар, деб ишора қилди. Кейин Давронбекларга яқинроқ бўлган столга бориб ўтирди. Шу заҳоти тор шим кийган официантка қиз келиб нима буюришини сўради. Сардор пиво билан газак олиб келишни илтимос қилди.
Давронбек ва унинг дўстларининг кайфиятлари аъло даражада эди. Кетма-кет ароқ ичишар, бир-бирларига бачкана ҳазил қилиб бутун қаҳвахонани бошларига кўтаргудай шовқин солишарди. Пиводан озроқ ичиб сигарет тутатган Сардор ғирт бекорчидай ястаниб ўтириб олди. Нилуфар ҳақида бирор гап эшитиб қолиш умидида бутун диққатини қўшни столга қаратган эди. Унинг кўп кутишига тўғри келмади.
-Энди у «қушча» гаҳ десам қўлимга қўнади, дегандинг. Ундай бўлмабди-ку,-деб Жаҳонгир қизарган кўзларини сузиб, хиринглади.
-У мен ўйлаганчалик эмас экан,- деб Давронбек бўлган воқеани гапириб берди.
-Демак, қўрқитиб юборибдида,-деб Жаҳонгир пичинг қилди.
-Мени бирнчи марта кўриб тургандай гапираяпсан-а? -деди Давронбек тўсатдан жаҳли чиқиб.
-Э, бунақа ишлар Давронбек учун ҳеч гап эмас, -деб Улуғбек вазиятни юмшатишга ҳаракат қилди.- Фақат уни қийнаб қўйишни истамаган. Бу ердан чиқиб боргандай кейин бир зумда «масала»сини ҳал қилади. Ёки бунга шубҳанг борми?
-Йўғ-е, бу ҳаёлимга ҳам келгани йўқ,-деб Жаҳонгир қадаҳни қўлига олди.- Келинглар, Давронбекнинг доимо омади келиши учун ичамиз.
Ўша «қушча» Нилуфар эканлигига Сардорнинг шубҳаси қолмаганди. Официананткани чақириб хисоб-китоб қилди. Қаҳвахонадан чиқиб эшитганларини гапириб берди.
-Ярамаслар, ҳозир кириб ҳаммасининг дабдаласини чиқараман,-деб Мирвали қаҳвахонага қараб юрди. Одил ҳам иккиланмай унга эрганшди.
-Шошманглар,- деб Райимберди уларнинг йўлини тўсди.-Бундай пайтда ўйлаб иш қилиш керак. Акс ҳолда қош қўяман деб кўз чиқариб қўйиш ҳеч гапмас.
Чамаси ярим соатлар ўтгач Давронбек шериклари билан чиқиб келди. Ҳаммаларининг кайфлари