майман.
– Ўғилойни Норбўта акангга узатамиз.
– Ҳа, Норбўта акамгами? Кеча ҳам энг баландда пишган чиройли олмани Ўғилойга узиб берувди. Менга беринг десам бермади. Энди билдим, Норбўта акам Ўғилойни яхши кўрар экан-да.
– Ҳим, яхши кўрар эканми, – деди Ўғилой, от минишни ўргатинг десам ўргатмаяпти-ку!
– Сени йиқилиб тушмасин дейди-да. Буям яхши кўрганидан, – деди Омонгул.
– Хўп, Норбўта аканг отда юришни ўргатишни бўйнига олса, куёв қилавермизми, қизим?
--Билмасам,- деди Ӯғилой, тӯӣдан олдин ӯргатақолсин…
Ширинбону масаланинг бундай осон ҳал бўлишини кутмаган эди. Ҳали отасининг хабари йўқ, бу ёқда ҳамма нарса ҳал бўлди. Ширинбону эрининг рози бўлишини биларди. Бошқа ватан қилиб чиқиб кетаётган эркак икки қизалоқни бағрига босиб ёлғиз қолаётган муштипар аёлга куёв бир ҳимоячи бўлишини тушунади. Ширинбону сўрида хаёл суриб ўтирар экан, дарвозадан Фармонбек кириб келди. У ўрнидан туриб эрига салом берди.
– Ассалому алайкум, отаси.
– Ваалайкум...
Эр кичик хотин бўлмаси томон юрди.
– Шошилманг, бегим, гаплашиб олишимиз керак бўлган гаплар бор...
Фармонбек келиб катта хотинининг ёнига ўтирди.
– Нима гап, Бону?
Уй- жой олиш учун керак бӯлган расмиятчиликларни адо этиб келган Фармонбек жуда ҳорғин эди.
– Отаси, Ўғилойни ҳам узатсак деб турибман.
– Нима деяпсиз, Бону, ҳали мактабни ҳам тамомлагани йўғ-у!
– Жойи чиқиб турибди. Бахтли бўлиб кетади. Ўзи ҳам рози.
– Бир оғиз маслаҳат солмай иш қиладиган бўлиб қолибсиз, Бону. Мендан сўрайдиган бўлсангиз, мен рози эмасман. Агар шунчаки айтган бўлсангиз билганингизни қилаверинг.
– Бегим, сиз бошқа ватан қилиб чиқиб кетишингиз керак. Мен икки қизалоқни бағримга босиб ҳимоясиз қолавераманми? Кимга узатяпмиз деб сўрамайсиз ҳам.
– Хўп, кимга узатмоқчисиз?
– Бугун Санобар янга, Фазилат хола ва Ойкумуш келинлар киришган эди. Норбўта ялиниб-ёлвориб совчилик қилишга уларни кўндирибди.
Фармонбек енгил тортди. Раҳматли отасига “шу болангизга паноҳ бўламан”, деб ваъда қилган эди. Яхши одамнинг фарзанди. Фаришталар омин деган эканми... Асли қариндош-уруғларини ўртага қўйиб, оғиз очса, Анварани бераман,- деб ўйларди. Бироқ йигитнинг кўнгли кичикроғида экан.
– Норбўтагами? Норбўтага бўлса, майли. Фақат ҳали Ўғилой жуда ёш-ку! Қандай бўларкан...
– Бегим бизнинг тўйимиз бўлганида, мен ўн уч ёшда эдим.
– Сиз ўшанда дуркун қиз эдингиз, Ўғилой нозикроқ.
– Бегим, темирни қизиғида бос дейдилар. Узатиб юбораверайлик, бахтли бўлиб кетишади. Фақат Норбўтага шарт қўйинг, шу ҳовлида яшайсан деб.
Фармонбекнинг хонадонида тўй ҳаракати бошланди. Норбўта ҳаяжонини яширишга ҳаракат қилиб, ҳар доимгидай хонадоннинг эркак киши қиладиган юмушларини бажариб юраверди. Ўғилой эса ҳовлининг боғ қисмига ўтмай қўйди. Норбўта акаси кўриниб қолса, уялиб хонасига кириб кетадиган бўлди. Ширинбону табиатан зукко аёл эмасми, у дарҳол йигитга муносабатини ўзгартирди ва уни сизлай бошлади. Юмушларни ҳам буйруқ тарзида эмас, ўтинганнамо айтадиган бўлди. Норбўта ҳам бориб амма-холалари ва икки опасини бўлажак тўйдан хабардор қилди. Опалар шошилиб ягона уканинг тўйига ҳозирлик кўра бошладилар. Ширинбону бўлажак қудаларга кўрпа-кўрпачалик матоларни юборар экан, Норбўтага тайинлади:
–Биз юборганимизни айтиб ўтиришмасин, укамиз учун йиғиб- териб юрибмиз, дейишсин. Яхши бориб келинг, болам.
Ниҳоят, тўй куни ҳам етиб келди.
Супа устига ва боғ ичига тўрт-бешта сўри қўйилиб, дастурхонлар ясатила бошлади.
Бир дошқозонга шўрванинг, иккинчисига ошнинг масаллиқлари солинди.
– Эна, сизни, укаларимни бир кўриб кетай деб келдим.
Райҳонбиби боласини бағрига босди.
– Муроджон, болам, катта йигит бўлиб қолибсан. Киринглар уйга, айланай...
Йигитлар шу томонга келаётган Фармонбекка салом бериб, қўл узатдилар. Ҳамма жамулжам дастурхон атрофида ўтиргач, Райҳонбиби овқат суза бошлади. Ойбарчин лаганларга сузилган ошни дастурхонга ташиди...
– Эна, сизни бир кўриб, дуоингизни олай деб келдим. Мен Тошкентга ўқишга кетаяпман. Эна, олдинроқ келишга момом қўймас эди. Энанг сени олиб қолса, мен ёлғиз қолиб кетаман, деб қўрқарди. Энди катта йигит бўлдим, сиздан, укаларимдан... – у онасининг бу эрини нима деб аташни билмай чайналди, сўнг секингина, – тоғамдан хабар