platformauzb_live
前往频道在 Telegram
Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda! Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
显示更多802
订阅者
无数据24 小时
-37 天
-1930 天
帖子存档
Коррупцияга қарши кураш ниқобидаги давлат PRи.
Биз эса "майда балиқчалар"ни тутиб кўз-кўз қилиб юрипмиз...
@platformauzb
Endi orzuingizni ortga surishga hojat yo‘q!
🚗 Aziz anchadan beri o‘z avtomobiliga ega bo‘lishni orzu qilardi. Ammo kredit foizlari yuqoriligi sababli bu niyatini ortga surib kelardi.
📗 Nihoyat, Aziz kutishni bas qildi. Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix avtomobilini rasmiylashtirib, yangi avtomobil egasiga aylandi.
✅ Siz ham kutmang! Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix yoki Chevrolet Tracker 2 avtomobilini rasmiylashtiring va orzuingizni kechiktirmang!
📌 Asosiy shartlar:
🔵 Boshlang‘ich to‘lov — 25%;
🔵Kredit muddati — 60 oygacha;
🔵Foiz stavkasi — 0%.
ℹ️ Batafsil ma’lumot uchun agrobank.uz saytiga tashrif buyuring yoki 1216 raqamiga qo‘ng‘iroq qiling!
Reklama
@platformauzb
Repost from platforma.uz
Энди қурилиш қилишда қўшнингизнинг розилигини олишингиз шарт эмас.
Батафсил видеода.
@platformauzb
Шавкат Мирзиёев бугун Хоразмга боради.
Президент вилоятдаги янги лойиҳалар ва инфратузилмалар билан танишади.
18 август куни эса тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
@platformauzb_live
«Калламиз ишламаса ҳам фарзандларимиз билан бирга дарс қилишимиз керак», — Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов болаларни ўқитиш ҳақида.
Мандат чиққан куни ушбу гапларни яна бир бор эслаймиз.
@platformauzb_live
“Одил судлов – 2030” стратегияси
Президент Шавкат Мирзиёевнинг суд тизими раҳбарлари билан учрашувида судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси муҳокама қилинди.
Мазкур стратегия суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг келгуси йиллардаги асосий йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат бўлиб, унда 57 та вазифа, 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 33 та мақсад белгиланган. Ҳужжат аҳолининг таклифлари, олимлар, амалиётчи юристлар ва адвокатлар билан ўтказилган мулоқотлар, шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган.
Стратегиянинг асосий вазифаларидан бири – судларни халққа янада яқинлаштириш ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйиш. Шу мақсадда 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари уларга берилади.
2030 йилга қадар қарийб барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти йўлга қўйилади. Барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш “ягона дарча” тамойили асосида ташкил этилади.
Инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини тергов ҳамда суриштирув босқичида ишончли ҳимоя қилиш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий этилади.
Суд тизимини рақамлаштириш ҳам янги босқичга олиб чиқилади. “Рақамли суд” концепцияси барча судларда тўлақонли жорий қилиниб, my.sud.uz портали ва унинг мобил иловаси такомиллаштирилади. Ягона суд амалиётини таъминлаш учун очиқ “Прецедентлар реестри”ни юритиш кўзда тутилган. Шунингдек, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилади.
@platformauzb
Вилоят ҳокими қабулига фарзанди билан келган она ўз мурожаатини билдириб турган бир пайтда Миллий гвардия ходими унинг фарзандига қараб турипти..
@platformauzb
Миллий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 40 минг доллар олгани учун 10 йилга қамалди.
@platformauzb
+5
Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун имкониятлар кенгаймоқда
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Унда пойтахтдан 70 нафар, ҳудудлардан эса 120 нафардан ортиқ тадбиркор онлайн иштирок этди. Умумий ҳисобда мулоқот 200 га яқин бизнес вакилларини бир майдонга жамлади.
Қизиғи, бундай учрашувлар фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти. Май–август ойларида Агентлик томонидан ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотларда 3 мингга яқин тадбиркор қатнашган. Улар томонидан 447 та муаммо ва таклиф кўтарилган бўлса, 155 таси жойида ҳал этилган. 75 та масала бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтириш берилган, яна 214 та масала бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинган.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун давлат харидларида ҳам бир қатор янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Хусусан, бюджет буюртмачиларининг харидларида хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қатнашганда, уларнинг сонига қараб 8 фоиздан 15 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади.
Бундан ташқари, юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ишлаб чиқарувчилар учун харидлардаги воситачилик йиғимига 50 фоиз чегирма берилиши ва қўшимча закалат талаб этилмаслиги белгиланган. Бюджет буюртмачилари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоҳида «маҳаллий аукцион» савдоларини ўтказиш имконияти ҳам яратилган.
Рақамларга қарасак, 2026 йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 трлн сўмни ташкил этган. Шундан қарийб 113 трлн сўми рақобатли харидлар ҳиссасига тўғри келган. Рақобатли механизмлар натижасида эса 7,8 трлн сўм маблағ иқтисод қилинган.
Умуман, маҳаллий бизнес учун давлат харидлари шунчаки товар сотиш бозори эмас, балки ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги буюртмалар олиш имкониятига айланиб бораётганини кўриш мумкин.
@platformauzb
Repost from platforma.uz
Эндиликда pm.gov.uz сайти орқали Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қолдирган фуқаро шахсий кабинетида барча жараённи кузатиб туриши, ҳал этилиш ҳолатини ўзи баҳолаши мумкин: розиман ёки эътирозим бор деб.
@platformauzb
+5
Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун имкониятлар кенгаймоқда
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Унда пойтахтдан 70 нафар, ҳудудлардан эса 120 нафардан ортиқ тадбиркор онлайн иштирок этди. Умумий ҳисобда мулоқот 200 га яқин бизнес вакилларини бир майдонга жамлади.
Қизиғи, бундай учрашувлар фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти. Май–август ойларида Агентлик томонидан ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотларда 3 мингга яқин тадбиркор қатнашган. Улар томонидан 447 та муаммо ва таклиф кўтарилган бўлса, 155 таси жойида ҳал этилган. 75 та масала бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтириш берилган, яна 214 та масала бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинган.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун давлат харидларида ҳам бир қатор янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Хусусан, бюджет буюртмачиларининг харидларида хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қатнашганда, уларнинг сонига қараб 8 фоиздан 15 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади.
Бундан ташқари, юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ишлаб чиқарувчилар учун харидлардаги воситачилик йиғимига 50 фоиз чегирма берилиши ва қўшимча закалат талаб этилмаслиги белгиланган. Бюджет буюртмачилари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоҳида «маҳаллий аукцион» савдоларини ўтказиш имконияти ҳам яратилган.
Рақамларга қарасак, 2026 йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 трлн сўмни ташкил этган. Шундан қарийб 113 трлн сўми рақобатли харидлар ҳиссасига тўғри келган. Рақобатли механизмлар натижасида эса 7,8 трлн сўм маблағ иқтисод қилинган.
Умуман, маҳаллий бизнес учун давлат харидлари шунчаки товар сотиш бозори эмас, балки ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги буюртмалар олиш имкониятига айланиб бораётганини кўриш мумкин.
@platformauzb
+5
Тошкент шаҳридаги “Радиссон Блу Ташкент” меҳмонхонасида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субектлари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда 70 нафар, ҳудудлардан 120 ортиқ (онлайн) жами 200 га яқин тадбиркор ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этди.
Ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида жами 447 та муаммо ва таклиф кўтарилди. Шундан 155 таси жойида ҳал этилди, 75 та масала бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди, яна 214 та масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бюджет буюртмачиларининг давлат харидларида хорижий етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда, уларнинг сонидан келиб чиқиб 8 фоиздан 15 фоизгача нарх преференсияси бериш механизми жорий этилди.
Шунингдек, юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ишлаб чиқарувчилар учун харидларда иштирок этишдаги воситачилик йиғимига 50 фоиз чегирма бериш ва қўшимча закалат киритмаслик, буджет буюртмачилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида “маҳаллий ауцион” савдоларини ўтказиш имконияти яратилди.
2026 йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 триллион сўмни ташкил этди. Шундан рақобатли харидлар ҳажми қарийб 113 триллион сўмга етди ва харидлар натижасида 7,8 триллион сўм маблағ иқтисод қилинди.
@platformauzb
+9
Тошкент шаҳридаги “Радиссон Блу Ташкент” меҳмонхонасида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субектлари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда 70 нафар, ҳудудлардан 120 ортиқ (онлайн) жами 200 га яқин тадбиркор ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этди.
Ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида жами 447 та муаммо ва таклиф кўтарилди. Шундан 155 таси жойида ҳал этилди, 75 та масала бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди, яна 214 та масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.
Буджет буюртмачиларининг давлат харидларида хорижий етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда, уларнинг сонидан келиб чиқиб 8 фоиздан 15 фоизгача нарх преференсияси бериш механизми жорий этилди.
Шунингдек, юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ишлаб чиқарувчилар учун харидларда иштирок этишдаги воситачилик йиғимига 50 фоиз чегирма бериш ва қўшимча закалат киритмаслик, буджет буюртмачилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида “маҳаллий ауцион” савдоларини ўтказиш имконияти яратилди.
2026-йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 триллион сўмни ташкил этди. Шундан рақобатли харидлар ҳажми қарийб 113 триллион сўмга етди ва харидлар натижасида 7,8 триллион сўм маблағ иқтисод қилинди.
@platformauzb
Octobank hamkorlar uchun xalqaro pul o‘tkazmalari geografiyasini kengaytirmoqda
Octobank hamkor moliya tashkilotlari mijozlari endilikda O‘zbekiston va Turkiya, Xitoy, Isroil hamda Tojikiston o‘rtasida pul o‘tkazmalarini amalga oshirishlari mumkin.
So‘nggi bir necha oy ichida Octobank bir qator banklar va to‘lov tashkilotlarining infratuzilmaviy hamkoriga aylanib, ularga o‘z mijozlari uchun xalqaro pul o‘tkazmalari imkoniyatlarini kengaytirishga yordam bermoqda.
Bugungi kunda foydalanuvchilar Turkiya, Xitoy, Isroil va Tojikistonga pul o‘tkazmalarini mahalliy va xorijiy banklar hamda to‘lov tashkilotlarining odatiy mobil ilovalari orqali bevosita amalga oshirishlari mumkin. Octobankning hamkor moliyaviy tashkilotlari qatorida Paynet, Mikrokreditbank, Asia Alliance Bank, BRB, Anorbank, Monox+ (Isroil fintex-xizmati), Tojikiston taraqqiyot banki bor.
Hamkorlar mijozlari uchun — bu eng muhim vaziyatlarda o‘z vaqtida, qiyinchiliksiz yordam berish, pul jo‘natish yoki to‘lov qilish imkoniyatini anglatadi. Bozor uchun esa — xalqaro pul o‘tkazmalarini tezroq, qulay va arzonroq qilish yo‘lidagi navbatdagi qadamdir.
«Xalqaro pul o‘tkazmalarini bir vaqtning o‘zida bir nechta bank va to‘lov tashkilotlarida bajarish mumkin bo’lsa, bu endi alohida bir yangilik sanalmaydi. Bu xorijga tez va o‘zlari uchun qulay usulda pul jo‘nata olish imkoniyatiga ega millionlab foydalanuvchilar sari qo‘yilgan navbatdagi qadamdir. Bizning vazifamiz — hamkorlarga bunday imkoniyatlarni tezroq ishga tushirishga yordam beradigan to‘lov infratuzilmasini yaratishdir», - deya ta’kidladi Octobank matbuot xizmati.
@platformauzb
Repost from platforma.uz
Вазирлик даражасидаги агентликнинг амалдаги раҳбари ва собиқ ходими ўртасидаги тортишувлар, бир-бирини "фош" қилиш мақсадида келтираётган далиллар, скриншотлар жамоатчиликда баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти.
Уларга ишонилса, миллион-миллион долларлик кўчмас мулклар ҳақида гап кетмоқда. Кимдир хотинининг, ўғлининг, қизининг номига кучмас мулкларни расмийлаштирган.
Давлат бераётган маошга шундай йирик бизнес империя қуриш мумкинми, деган ҳақли саволларни юзага чиқармоқда.
Негадир давлат хизматчиларининг декларация топшириш тизимини йўлга қўйиш бир неча йилдан буён кечиктирилмоқда.
Агар шу тизим адолатли ва шаффоф йўлга қўйилса, аминманки, аксарият амалдорларимиз доллардаги олигархлар эканлиги ошкор бўлиб қолади.
Бу эса Ҳукумат учун ортиқча бош оғриққа айланиши шубҳасиз...
@platformauzb
Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида фаолияти йўлга қўйилган хусусий мактаб туманда болаларнинг сифатли таълим олиши, иқтидорли ёшларнинг қўллаб-қувватланиши ва ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ва Асакабанк ҳамкорлигида қўллаб-қувватланган лойиҳа тадбиркорга замонавий таълим муассасасини яратиш ва кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш имкониятини берди.
Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати яратилган иш ўринлари. Айрим ўқитувчилар ишлаш учун чет элга кетиш арафасида турган бир пайтда, мактаб директори уларни ўз ҳудудида муносиб иш билан таъминлаган.
Мактабдаги сифатли таълим ўз самарасини кўрсатишни бошлаган: ўқувчилар турли фан олимпиадаларида муносиб қатнашишни бошлаган. Жумладан, ўқувчилар Қирғизистонда ўтказилган халқаро олимпиадада биринчи ўринни қўлга киритган.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, таълим-тарбиянинг асоси, пойдевори — мактаб саналади. Мактаб таълимига киритилган сармоя — мамлакат келажаги ва инсон капиталига киритилган сармоядир.Асакабанк ва ТРК ҳамкорлигида тайёрланган видеолавҳада мактабнинг ташкил этилиш тарихи, эришилаётган натижалар ва лойиҳанинг ҳудуд тараққиётидаги аҳамияти ҳақида сўз боради. @platformauzb
+2
Инсон қадри ҳақиқатдан эътироф этилган кун
Ростини айтганда, катта ареналарда кўпроқ спортчилар, хонандалар ёки шоу-бизнес вакиллари тақдирланишига кўникиб қолганмиз. Бу сафар эса «Ҳумо Арена» саҳнасига сантехниклар, пайвандчилар, ошпазлар, электромонтажчилар, автомеханиклар ва бошқа касбларни пухта эгаллаган ёшлар чиқди.
Ўзбекистонда илк бор бундай кенг қамровда ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови бир қарашда оддий, аммо муҳим фикрни кўрсатди: қўлида ҳунари бор инсонни ҳам катта саҳнада эътироф этса бўлар экан.
Танловнинг 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор медаллар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Уларни шу даражага олиб чиққан амалиёт устозларининг меҳнати ҳам алоҳида рағбатлантирилди. Ғолибларга келгусида “WorldSkills” халқаро чемпионатида Ўзбекистон номидан иштирок этиш имконияти яратилиши эса бу йўлнинг фақат республика саҳнаси билан тугамаслигини кўрсатмоқда.
Суратларда тадбир ҳар доимгидек Uzbekistan’s Club жамоаси томонидан юқори савияда ташкил этилганини кўриш мумкин.
Энг муҳими, бу тадбирни кўрган ёшда “мен ҳам бир касбни пухта ўрганиб, энг яхшилар қаторига киришим мумкин” деган ишонч пайдо бўлади. Касбларни оммалаштириш учун уларнинг энг яхши вакилларини айнан шундай кўрсатиш керак экан.
@platformauzb
+2
Инсон қадри ҳақиқатдан эътироф этилган кун
Ростини айтганда, катта ареналарда кўпроқ спортчилар, хонандалар ёки шоу-бизнес вакиллари тақдирланишига кўникиб қолганмиз. Бу сафар эса «Ҳумо Арена» саҳнасига сантехниклар, пайвандчилар, ошпазлар, электромонтажчилар, автомеханиклар ва бошқа касбларни пухта эгаллаган ёшлар чиқди.
Ўзбекистонда илк бор бундай кенг қамровда ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови бир қарашда оддий, аммо муҳим фикрни кўрсатди: қўлида ҳунари бор инсонни ҳам катта саҳнада эътироф этса бўлар экан.
Танловнинг 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор медаллар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Уларни шу даражага олиб чиққан амалиёт устозларининг меҳнати ҳам алоҳида рағбатлантирилди. Ғолибларга келгусида “WorldSkills” халқаро чемпионатида Ўзбекистон номидан иштирок этиш имконияти яратилиши эса бу йўлнинг фақат республика саҳнаси билан тугамаслигини кўрсатмоқда.
Видеодан тадбир ҳар доимгидек Uzbekistan’s Club жамоаси томонидан юқори савияда ташкил этилганини кўриш мумкин.