8 362
订阅者
无数据24 小时
-1067 天
-51830 天
帖子存档
8 362
#ТАФАККУР:
• Хато йўлда кийик каби чопқиллагандан кўра тўғри йўлда тошбақадек судралсанг ҳам майли.
• Чунки ҳар қалай тўғри йўлда юриш мақсадга элтади ёки мақсад сари тўғри йўлда эканингни билдиради.
©️Маҳбубий
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Дунё яхши бўлсин, дейиш билан яхшиланмайди. Сен яхши инсонга айлангин, дунё четдан яхши бўла бошлайди.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳунинг қизи Асмо розиялллоҳу анҳонинг турмуш ўртоқлар ким бўлган?
8 362
Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам "Анави келаётган менинг тоғам бўлади, кимнинг шундай тоғаси бор" деб кимни назарда тутганлар?
8 362
Қалбингни юмшашини хоҳласанг бирор бир камбағални қорнини тўйдир ёки бирор етимни бошини сила.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#ЭСЛАТМА
🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Сенинг дунёга боққан деразанг кирланган бўлса, менинг гулларим сенга лой бўлиб кўринади.
Жалолиддин РУМИЙ
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
#tong_muborak_tuhfa
😊 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Уйғониш – Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!
✅https://t.me/Sof_iibrat
8 362
~Инсонни сўз ёрдамида азоблагандан ҳам баттарроқ азоблаш мумкин.
~Урибми?
~Сукут сақлаб!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Идрок!
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг,
билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!
Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг, жонона қайда;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат: бири — табассум, иккинчиси — сукут;
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Бир киши сенга зулм қилса, ундан қасос олиб ўтирмай, тақдир уни қандай жазолашини узоқдан кузатиб тур. Тақдир доим аниқ ва равшан ҳисоб китоб олиб боради. У жазони бироз кечиктириши мумкин, лекин зинҳор эътиборсиз ташлаб қўймайди.
✅ https://t.me/sof_iibrat
