8 362
订阅者
无数据24 小时
-1067 天
-51830 天
帖子存档
8 362
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун? - дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? - деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?! - деди.
وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ.
«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят).👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Туркиядаги зилзилада 6 ёшли ўғлидан айрилган отанинг сўзлари:
— "Ўғлимиз Аҳмадни Аллоҳ яратди, уни бизга сотгани ҳам, ҳадя ҳам қилгани йўқ. Уни маълум муддатга омонат қилиб берди.
Биз у муддатни билмаганимиз сабабли доим биз билан қолади деб ўйлаган эканмиз. Аммо вақт соати шу кунгача экан.
Менга тегишли мулкни бирорта бегона олишга ҳаракат қилса қаршилик кўрсатардим. Лекин мулкни ўз эгаси сўраса қўлимиздан нима ҳам келарди.
Роббим бизга бир гулни омонат қилиб, 6 йил ифоридан ҳидлашимизни насиб қилди. Бу 6 йилни ҳар бир они учун Роббимга ҳамд айтишга қарздорман. Энди давоми иншааллоҳ жаннатда..."
"Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди.." (Тавба, 111).
©Ikrom Sharif👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган?
1. Одам алайҳиссалом 25 марта
2. Идрис алайҳиссалом 2 марта
3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта
4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта
5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта
6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта
7. Лут алайҳиссалом 27 марта
8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта
9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта
10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта
11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта
12. Айюб алайҳиссалом 4 марта
13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта
14. Мусо алайҳиссалом 136 марта
15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта
16. Довуд алайҳиссалом 16 марта
17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта
18. Юнус алайҳиссалом 4 марта
19. Илёс алайҳиссалом 3 марта
20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта
21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта
22. Закариё алайҳиссалом 7 марта
23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта
24. Исо алайҳиссалом 25 марта
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта
©mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:
1. Қайсарлик;
2. Жаҳл, асаббузарлик;
3. Шубҳа-гумон;
4. Овозни баландлатиш.
Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:
1. Узоқлашиш;
2. Эътиборсиз бўлиш;
3. Қаттиққўл бўлиш;
4. Бахиллик қилиш.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
7 та олтин қоидага келишиб олинг.
Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.
1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани
2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга
3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни
4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани
5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни
6.Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга
7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#ДУО
Фарзандингиз мактабга чиқиб кетаётганида ушбу ҳадисдаги дуони ёдлатиб қўйинг:
«Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»
(Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Куч ва қудрат фақат Аллоҳ биландир).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким уйидан чиққанда «Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, унга
«Куфийта, ва вуқийта, ва ҳудийта» (ҳидоят топдинг, шайтондан сақландинг, ҳимояга олиндинг) дейилади ва шайтон ундан узоқлаштирилади».
Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти
❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!! 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Бугунги аксарият мусулмонлар ҳақида аччиқ ҳақиқатлар...
— Иймони бор — ихлоси йўқ:
— Жойнамози бор — намози йўқ;
— Ҳижоби бор — ҳаёси йўқ;
— Соқоли бор — тақвоси йўқ;
— Тасбеҳи бор — зикри йўқ;
— Қуръони бор — тиловати йўқ;
— Суви бор — таҳорати йўқ;
— Таоми бор — шукри йўқ;
— Ҳаёти бор — маъноси йўқ;
— Иши бор — баракаси йўқ;
— Пули бор — ҳалоқати йўқ;
— Илми бор — амали йўқ...
Бугун амал бор — ҳисоб йўқ;
Эртага ҳисоб бор — амал йўқ...
Фикр қилинг!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Assalomu alaykum va Rahmatullohi va barakatuh aziz obunachilar indi bizning kanalda reklama xizmati mavjud buldi arson tezda reklama bershga shoshiling
Reklama uchun @sof_ibratbot
8 362
Assalomu alaykum va Rahmatullohi va barakatuh aziz obunachilar indi bizning kanalda reklama xizmati mavjud buldi arson tezda reklama bershga shoshiling
Reklama uchun @sof_ibratbot
8 362
Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.
Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:
1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).
2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).
3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).
4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).
5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).
6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).
9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).
10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).
13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).
14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).
16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).
Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190‑оят).
2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).
3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).
4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).
5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).
6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).
9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).
10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).
13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).
14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).
16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).
Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?
– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.
– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.
– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!
©Mehrob_uz 👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#ибрат
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...
— Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
— Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
— Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
— Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
— Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
— Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
— Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;
☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!
Аллоҳим, Сенга доим ҳамду санолар бўлсин! АМИН!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса...
Ўтган салаф уламоларининг биридан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато иш қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас" (Анфол сураси, 33-оят).
🤲 Истиғфор айтаётган бандасини Аллоҳ таоло азобламайди. Истиғфор айтишни кўпайтирайлик.
Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ.
Muxlisuz👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Тунги_зикрлар
📿 ИСТИҒФОР!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
♻️ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
🌸 🌱 🌻 🌱 🌸
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي
♻️ «Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)
Имом Ҳоким ривоятлари.
🌸 🌱 🌻 🌱 🌸
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта
يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ
♻️ «Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».
Имом Ҳоким ривоятлари.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
©MEHROB.UZ 👇👇👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#AsmaulHusna | ﷽
🎧| 69. Ал-Қодир/ القَادِرُ
🎧| 70. Ал-Муқтадир/ المُقْتَدِرُ
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
☀️ ТОНГГИ ЗИКРЛАР
اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
📖 «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур».
(Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз»)
✍️ (Термизий ривояти).
©Muxlisuz👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🤲 Расулуллоҳнинг дуолари
🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).
🤲 اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ.
🟢 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биздан битта ҳадис эшитиб, бошқаларга етказган кишини Аллоҳ Нурлантирсин»
✍Суфён ибн Уяйна ривояти
P/s: Эй Азиз Диндошим сиз ҳам бу каналимизга яқинларизни таклиф қилиб, ушбу ҳадисга айтилган ажр-мукофотларга шерик бўлинг...!
👇👇👇👇👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#AsmaulHusna | ﷽
🎧| 67. Ал-Вааҳид/ الوَاحِدُ
🎧| 68. Ас-Сомад/ الصَّمدُ
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти.)
Нега айнан душанба ва пайшанба кунлари?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
📚📚📚📚📚📚📚📚📚@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
