ch
Feedback
📊

📊

前往频道在 Telegram
8 362
订阅者
无数据24 小时
-1067 天
-51830 天
帖子存档
📊
8 362
Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз. Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз. Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар. Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хохлаётганларингизни хохламай қолишингиз мумкин. Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир. Ориф Таскин "Хаёт менга шуни ўргатди" китобидан #Ибрат👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
​​​​​​​​«ФОТИҲА» сураси: АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ... «ЯСИН» сураси: Охиратда чанқоғингизни қондиради ... «ВОҚЕА» сураси: Камбағалликдан, очликдан сақлайди ... «МУЛК» сураси: Қабр азобидан сақлайди ... «КАФИРУН» сураси: Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ... «ИХЛОС» сураси: Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ... «ФАЛАҚ» сураси: Кулфатдан сақлайди ... «НАС» сураси: Ёмон ҳаёллардан сақлайди ... «ЮСУФ» сураси: Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ... БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Кўп истиғфор айтсангиз: 1. ғамингиз кетади, 2. қарзингиз узилиши осон бўлади, 3. саҳв-хатоларингиз кечирилади, 4. барча яхшиликга муяссар бўласиз, 5. само эшиклари сизга очилгай, 6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ. Истиғфорни қандай айтасиз? Истиғфор лафзларидан баъзилари: 1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман) 2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) 3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан) 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Уйқунинг «ҳайлула», «қайлула» ва «айлула» деган турлари борлигини биласизми? 🔸Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу бўлиб, у ризқингизни тўсади. 🔸Қайлула – пешин намозидан олдин (баъзан пешин намозидан кейин) қисқа уйқу бўлиб, фойдали бўлади. 🔸Айлула – аср намозидан кейинги уйқу бўлиб, у турли касалликларга сабаб бўлади. ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Қуш деб ўйлашга шошилманг! Бу Магнолия туркумига кирувчи Лилифлора гулин. Буюк Яратганнинг гўзал мўъжизасидан баҳраманд бўлин
Қуш деб ўйлашга шошилманг! Бу Магнолия туркумига кирувчи Лилифлора гулин. Буюк Яратганнинг гўзал мўъжизасидан баҳраманд бўлинг.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#зикр ​ТОНГДА ВА КЕЧҚУРУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ " Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийсу, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн ". Маъноси: "Эй ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчи бўлган Зот! Сендан ёрдам сўрайман. Ишимни ҳаммасини ислоҳ эт ва мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма". Имом Термизий ва Имом Насоий (роҳимаҳумуллоҳлар) ривояти.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#Тунги_зикрлар АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз? АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#UMAR_IBN_XATTOB #Премьера UMAR IBN XATTOB 9 - qism SD Ҳажм: 67 mb 📥 @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
БИР ЧИМДИМ ТУЗ Ҳазрати Пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи васалам Алий розияллоҳу анҳуга қарата айтдилар: Эй Алий Розияллоҳу анҳу таомланишни бир чимдим тузни истеъмол қилиш билан бошланг. Бас таомланишдан олдин тузни истеъмол қилишлик, етмиш касалликка шифо бўлади. Ўша касалликлар жумласидан: жиннилик, моҳовлик, песлик, қорин оғриғи, ва тиш оғриғи ҳам шулар жумласидан. ©Закароҳу Шайх фил авориф.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Ким айтди илм олиш осон деб?😅 Толиби илмнинг энг катта душмани бу уйқу) Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким илм йўлига чиқса қайтмагунича Аллоҳнинг йўлида бўлади”. (Термизий ривояти) Аллоҳнинг йўлида экансиз шайтон сизни ўз ҳолингизга ташлаб қўймайди.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади. "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади. "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИнщаАллаҳ! Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
⚡️Соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин десангиз кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг! Тана вазни Сув миқдори 45кг 1.9л 50кг 2.1л 55кг 2.3л 60кг 2.5л 65кг 2.7л 70кг 2.9л 80кг 3.5л 85кг 3.7л 90кг 3.9л 95кг 4.1л 100кг 4.3л Улашинг! ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Ассалому алайкум! Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Кунингиз мазм
Ассалому алайкум! Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Кунингиз мазмунли ўтсин! @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ: 1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади. 2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди. 3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди. Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади: 4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким) 5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх) 6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий) 7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва) 8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний) 9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.” 10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди. 11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи) 12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз ) 13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис) 14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.” 15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.” 16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар». 17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар. 18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар. Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#UMAR_IBN_XATTOB #Премьера UMAR IBN XATTOB 8 - qism SD Ҳажм: 65 mb 📥 @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БEРАДИ: 1. Ота-онага яхшилик қилиш. 2. Намоз. 3. Рамазон рўзаси. 4. Ҳаж ва умра. 5. Яхшиликка бу
17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БEРАДИ: 1. Ота-онага яхшилик қилиш. 2. Намоз. 3. Рамазон рўзаси. 4. Ҳаж ва умра. 5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш. 6. Аллоҳ таолодан қўрқиш. 7. Аллоҳдан умидвор бўлиш. 8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш. 9. Доимо таҳоратли юриш. 10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш. 11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш. 12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм). 13. Ҳусни хулқ. 14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд. 15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш. 16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш. 17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#мўъжиза Инсоннинг бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади ( сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғ
#мўъжиза Инсоннинг бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади ( сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғирликни сезмаймиз?! Субҳаналлоҳ... Чунки у орқа миянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидада келадики: Ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди. Шундай қилиб миянинг вазни 50гр бўлиб қолади ва биз унинг оғирлигини сезмаймиз. Буларнинг барчаси буюк Аллоҳнинг ӯлчовларидир. Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб бош мияни массаж қилади, натижада инсон намозда роҳатланади. Субҳаналлоҳ, РОББИМ қандай ҳам меҳрибон, раҳмли Зотсан!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
#ОНА... Дунёга келишинг учун тўққиз ой ишлаган ҳаммол... Уч йил ошқозонидаги ризқини тенг бўлишган саҳий... Камида ўн йил кирларингни ювган хизматкор... Йигирма йил мазали таомлар билан сийлаган пазанда... Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамҳўрлик қилган беминнат ҳамшира... Кеча-ю~кундуз ўзини унутиб сени дуо қилган фаришта... Жонинг учун жонини беришга тайёр жонкуяр... Ҳеч качон бирон нарса умидида яхши кўрмаган, шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона инсон... Хатоларингни энг кўп кечирган ва хеч қачон ёмонлик тиламаган аёл... Емай~едирган, киймай~кийдирган , биринчи болам есин деб яшаган фидойи... Яна қанча хизматларини айтишим мумкин, бир сўз билан айтганда ердаги фаришта..... Волидангизни асранг, ҳеч бўлмаса ўзингиз учун асранг, чунки сизни ҳеч ким Онангиздек яхши кўра олмайди..!!!👇 @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal

📊
8 362
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг: • Отадан; • Онадан; • Ака-укадан; • Опа-сингилдан! Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг: • Ғамдан; • Маҳзунликдан; • Ожизликдан; • Бахилликдан! Тўрт кишига бағритошлик қилманг: • Етимга; • Мискингга; • Фақирга; • Беморга! Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг: • Сабрни; • Ҳалимликни; • Илмни; • Саҳийликни!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat - Ilmiy ma'rifiy kanal