ch
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

前往频道在 Telegram

📈 Telegram 频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti 的分析概览

频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 89 421 名订阅者,在 技术与应用 类别中位列第 1 414,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 715

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 89 421 名订阅者。

根据 08 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 594,过去 24 小时变化为 -74,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 21.26%。内容发布后 24 小时内通常能获得 15.47% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 18 992 次浏览,首日通常累积 13 823 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 6

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr

凭借高频更新(最新数据采集于 09 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 技术与应用 类别中的关键影响点。

89 421
订阅者
-7424 小时
-6907
-1 59430
帖子存档
🛡 #стоп_фейк_кибержиноятлар ‼️‼️‼️📤📤📤📤 ⚠️ Имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб берамиз. 🥷 Инстаграм о
🛡 #стоп_фейк_кибержиноятлар ‼️‼️‼️📤📤📤📤
⚠️ Имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб берамиз.
🥷 Инстаграм орқали яна ёлғон хабарлар тарқатилишда давом этилмоқда. Ушбу хабарда имтиҳонларсиз "Ҳайдовчилик Гувоҳномаси" олиб берилишини ваъда қилган фирибгарлар содда инсонларни чув туширишмоқда. Бундай мазмундаги хабарларга асло ишонманг. Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан асранг.
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.S. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Будьте_бдительны 😨😨😨😨 ❗️❗️❗️ Будьте бдительны – защита начинается с вас! Сотрудники банка не звонят и не спрашивают данные банковской карты. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Огоҳ_бўлинг ❗️❗️❗️📤📤📤📤 Ҳушёр бўлинг - ҳимоя ўз қўлингизда! Банк ходимлари Сизга банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Қизиқарли_факт "Google" ҳар сонияда 99 000 га яқин қидирувни қайта ишлайди, ҳар куни тахминан 8,5 миллиард ва йилига 2 три
🛡#Қизиқарли_факт "Google" ҳар сонияда 99 000 га яқин қидирувни қайта ишлайди, ҳар куни тахминан 8,5 миллиард ва йилига 2 триллионга тўғри келар экан. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи 3 апрель - Штрих-код расман қабул қилинган кун ——— 1973 йил 3 апрель куни "IBM" компанияси ўз
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи 3 апрель - Штрих-код расман қабул қилинган кун ——— 1973 йил 3 апрель куни "IBM" компанияси ўзининг энг кенг тарқалган чизиқли штрих-код белгиларидан бири бўлган "UPC" ишланмасини расман тақдим этган. Ўша кундан буён, бу сана - "Штрих код"нинг туғилган куни сифатида ёд олинади. АҚШлик Норман Вудланд ва Бернард Сильверлар уни яратувчилари ҳисобланади. ХХ асрнинг энг илғор ва фойдали ихтироларидан бири бўлган "Штрих-код" - товарларни ҳисобга олиш ва тарқатиш жараёнини автоматлаштиришни бошлаб берган. Бу эса савдо мажмуаларида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилади ва тезлаштирди. 1974 йил 26 июнда штрих кодли биринчи маҳсулот - бир қути сақич бўлиб, ушбу сақичнинг пакетларидан бири "Смитсон" Америка тарихи музейида сақланади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳3.04.2025 / 09:00 💎 BNB - 599.53 $ (-0.41 %) 📉 💎 Bitcoin - 83,462.00 $ (-1.33 %) 📉 💎 BitcoinCash - 302.20 $ (-1.08 %) 📉 💎 Ethereum - 1,821.55 $ (-2.98 %) 📉 💎 Solana - 120.08 $ (-3.58 %) 📉 💸 TON - 3.79 $ (-4.79 %) 📉 💎 XRP - 2.06 $ (-2.30 %) 📉 💎 Arbitrum - 0.31 $ (-4.15 %) 📉 💎 Filecoin - 2.76 $ (-2.54 %) 📉 💎 EOS - 0.83 $ (+3.97 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткич 2.04.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇨🇳 Хитойда йўловчи ташувчи дронлар хизмати йўлга қўйилмоқда. ——— Ушбу дронлар хизматидан фойдаланиш орқали ўз манзилингизга тирбантликларсиз етиб боришингиз мумкин бўлади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

Хитойда йўловчи ташувчи дронлар хизмати йўлга қўйилмоқда.

#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 ——— Унинг илмий фаолияти, асосан, алгоритмлар, компиляция назарияси ва ҳисоблаш тизимларининг асосий
#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 ——— Унинг илмий фаолияти, асосан, алгоритмлар, компиляция назарияси ва ҳисоблаш тизимларининг асосий тамойилларини ўрганишга йўналтирилган эди. Унинг тадқиқотлари алгоритмларнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг таҳлили ва турли ҳисоблаш жараёнларини моделлаштириш билан боғлиқ бўлган. У шунингдек, компиляция назарияси ва формал тиллар соҳасида ҳам иш олиб бориб, бу йўналишларнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. Унинг энг машҳур ишларидан бири – "Introduction to Automata Theory, Languages, and Computation" номли китоби бўлиб, бу асар компьютер фанлари учун асосий манбалардан бири сифатида тан олинган. Бу китобда автоматлар назарияси, формал тиллар ва ҳисоблаш назариясининг асосий тушунчалари аниқ ва мукаммал тарзда баён қилинган. Унинг илмий ишлари ва тадқиқотлари математик логика ҳамда ҳисоблаш назарияси соҳаларига улкан таъсир кўрсатган. Унинг алгоритмлар ва ҳисоблаш назариясига қўшган ҳиссаси компьютер фанлари учун янги стандартларни белгилаб берди. №1
Давоми жума куни...
*Ушбу лойиҳа мақсади... 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар ❗️❗️❗️‼️‼️‼️📤📤📤📤 ⚠️ Уйдан чиқмасдан 3 соатда 1 млн. сўм ишланг. Сўнги вақтлард
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар ❗️❗️❗️‼️‼️‼️📤📤📤📤
⚠️ Уйдан чиқмасдан 3 соатда 1 млн. сўм ишланг.
Сўнги вақтларда онлайн ишлаш имконияти пайдо бўлгани яхши, бироқ фирибгарлар бундан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишмоқда. Яъни уйда ўтириб "онлайн ишлаш орқали пул топинг" деган мазмундаги ёлғон хабарлар фирибгарлар томонидан тарқатилмоқда. Хабарда иш ҳақининг кунлик тўланиши, иш тажрибаси талаб қилинмаслиги айтилади. Иш тажрибаси талаб қилинмасдан мўмай даромадли иш таклиф қилинишининг ўзи ҳам шубҳали аслида. Фирибгарларни аниқлаб олиш унчалик қийин эмас. Бироз эътиборли бўлсангиз кифоя. Улар сизга иш таклиф қилишганида ҳам сиз билан фақат ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилишади. Бу эса, фирибгар сизни чув туширганидан кейин блоклаб қўйишига имкон яратади. Агар ишлаш ниятида бўлсангиз, расмий саҳифалар орқали иш изланг ва иложи борича иш берувчи билан юзма-юз кўришиб гаплашинг. Фирибгарлар томонидан тарқатиладиган ёлғон хабарларга ишонманг. P.S: Унутманг текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Қизиқарли_маълумот Ҳар куни тахминан 560 000 дан ортиқ янги зарарли дастурлар (malware) яратилади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚
#Қизиқарли_маълумот Ҳар куни тахминан 560 000 дан ортиқ янги зарарли дастурлар (malware) яратилади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи Принтернинг беш асрлик тарихини биласизми? Одатда матнлар учун ишлатиладиган босмахонанинг ихтироси ва дунёга тарқалиши иккинчи минг йилликдаги энг таъсирли воқеалардан бири эди. Тахминан 1440 йилда Германияда заргар Иоганнес Гутенберг матбаа инқилобини бошлаган ҳаракатланувчи босма машинасини ихтиро қилди. Мавжуд винтли дастгоҳлар дизайни асосида моделлаштирилган "Уйғониш даври"нинг ҳаракатланувчи босма машинаси иш кунига 3600 варақгача чоп этиши мумкин эди. Гутенбергнинг иккита ихтироси, қўл қолипи ва ҳаракатланувчи босма машинаси биргаликда Европада китоблар ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш нархини кескин пасайтирган эди. Кўчма матбаа бир неча ўн йиллар ичида Европанинг ўнлаб мамлакатларидаги 200 дан ортиқ шаҳарларга тарқалди. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳2.04.2025 / 09:00 💎 BNB - 602,02 $ (-1.14 %) 📉 💎 Bitcoin - 84.587,95 $ (+1.81 %) 📈 💎 BitcoinCash - 305,50 $ (+0.10 %) 📈 💎 Ethereum - 1.877,54 $ (+2.23 %) 📈 💎 Solana - 124,54 $ (-1.10 %) 📉 💸 TON - 3,99 $ (-3.58 %) 📉 💎 XRP - 2,10 $ (0) 💎 Arbitrum - 0,33 $ (0) 💎 Filecoin - 2,83 $ (+0.43 %) 📈 💎 EOS - 0,80 $ (+30.96 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткич 1.04.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Мутахассис_тавсияси Фирибгарлар ИИО ходимлари номидан қўнғироқ қилишлари мумкин. —— Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 https://youtu.be/lE7EJE2nBGU?si=dydM8vLfci2Ta6zJ 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кибержиноят 📍Тошкент вилояти
⚠️ Қинғир ишнинг қийиғи...
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/AbrhJ5VTLPk?si=j7I48bthq83o3L-P 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кун_дайжести 📣📣📣 ⭕️АҚШ жанубий чегарасида хавфсизликни шакллантиришда дронлардан фойдаланишмоқда ⭕️ "OpenAI" сунъий интел
#Кун_дайжести 📣📣📣 ⭕️АҚШ жанубий чегарасида хавфсизликни шакллантиришда дронлардан фойдаланишмоқда ⭕️ "OpenAI" сунъий интеллектни кучайтириш учун "SoftBank" бошчилигида 40 миллиард АҚШ доллар тўплайди ⭕️ "Lightmatter" компанияси сунъий интеллект чиплари учун янги фотоник технологиясини чиқаради ⭕️ "Google Gemma 3" барча ташкилотлар учун сунъий интеллектдан қойдаланиш имкониятларини кенгайтиради ⭕️ Нима учун "OpenAI" ва "Meta" Ҳиндистонга катта пул тикишмоқда? 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар "Telegram Premium" версиясининг бепул эканлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатилмоқда."
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар "Telegram Premium" версиясининг бепул эканлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатилмоқда." Telegram Premium совға қилинади" деган мазмундаги хабарларга алданиб қолманг. Бундай хабарларни қабул қилганингизда эътиборли бўлинг! Шубҳали ҳаволаларга кирманг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан сақланинг. P.S. Унутманг текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

1997 йилда қайси сунъий интеллект дастури шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни мағлуб этган?
Anonymous voting

🛡 #Кун_тарихи 📆 1 апрель 1922 йил 1 апрель куни америкалик дастурчи Алан Джей Перлис туғилган. 1942 йилда Перлис кимё бўйич
🛡 #Кун_тарихи 📆 1 апрель 1922 йил 1 апрель куни америкалик дастурчи Алан Джей Перлис туғилган. 1942 йилда Перлис кимё бўйича бакалавриат даражасини Карнеги Технология Институтида (кейинчалик Карнеги Меллон университети) ва 1950 йилда фан доктори даражасини олди. Узоқ вақт давомида дастурлаш тиллари ва усулларини ишлаб чиқувчи, шунингдек шу соҳада ўқитувчи бўлган Перлиснинг кўплаб аспирантлари компьютер фанлари бўйича жаҳон етакчиларига айланишган. У 1990 йил 7 февралда Коннектикут штатининг Ню-Хейвен шаҳрида вафот этган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram