Дуолар
前往频道在 Telegram
#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar Murojaat uchun @Tijorat24bot
显示更多📈 Telegram 频道 Дуолар 的分析概览
频道 Дуолар (@duo_yodlash) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 166 163 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 153,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 255 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 166 163 名订阅者。
根据 20 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -7 649,过去 24 小时变化为 -314,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 14.44%。内容发布后 24 小时内通常能获得 9.51% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 24 033 次浏览,首日通常累积 15 826 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 32。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
Murojaat uchun @Tijorat24bot”
凭借高频更新(最新数据采集于 21 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
166 163
订阅者
-31424 小时
-2 1257 天
-7 64930 天
帖子存档
166 155
🌙✨ Х А Й Р Л И Т У Н ✨
🌙✨Рисқингиз Зиёда бўлсин.
🌙✨Амалингиз пок бўлсин.
🌙✨Мақсадингиз соф бўлсин.
🌙✨Замонингиз тинч бўлсин.
🌙✨Оилангиз ахил бўлсин.
🌙✨Насибангиз бут бўлсин
🌙✨ Қоронғу тундан сўнг эса,
албатта нурафшон тонг отади.
🌙Хайрли тун дилга яқиним.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
Ўзгаларнинг айбини қидирманг!
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Шундай кишиларни кўрдимки, уларда ҳеч қандай айб-нуқсон йўқ эди. Аммо, улар одамларнинг айблари ҳақида гапира бошладилар. Аллоҳ таоло ҳам уларда айбу нуқсонларни пайдо қилди.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча айб-нуқсонлари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди".
Аллоҳим айбу нуқсонларимизни яширгин.🤲
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг!
🤲 Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🤲 Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🤲 Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🤲 Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🤲 Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🤲 Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🤲 Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
🧐Фақат 30% одам бу ўйинни жавобини топа олади.
Савол: Товуқ қайси кепка ичида яширинган?
ТЎҒРИ ЖАВОБНИ БЕЛГИЛАНГ👇
166 155
Алҳамдулиллаҳ ибораси ҳақида нималарни биласиз?
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
ОНАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
➖➖➖➖➖🌸➖➖➖➖➖
🍃🌸Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Мехрибонларим
➖➖➖➖➖🌸➖➖➖➖➖
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🍀Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
🍀Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
Солиқчи дўконга кирса, қафасда турган тўтиқуш:
– Келдингми, эшак? – дебди.
Солиқчининг жаҳли чиқиб, дўкон эгасига жарима солмоқчи бўлибди. Дўкондор илтимос қилиб, алдаб-авраб солиқчининг қўлига озроқ пора бериб қутулибди. Кейин тўтиқушини роса урибди.
Орадан уч-тўрт кун ўтиб солиқчи яна дўконга кирса, тўтиқуш:
– Яна келдингми, эшак? – дебди.
Яна ўша ҳолат такрорланибди. Охири эгаси тўтиқушни қайноқ сувга ботириб:
– Агар яна шундай десанг, каллангни узаман, – дебди.
Бир куни солиқчи кирса, тўтиқуш жим. У ёққа ўтибди, жим... Бу ёққа ўтибди жим... Кунора пул олишга ўрганган солиқчи тоқати тоқ бўлиб қафас ёнига бориб астагина:
– Мени танимадингми? Эшакман, – деса, тўтиқуш...👇
166 155
#Бисмиллаҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
🌱Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
🌿«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир»
🍀Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик билан қарши олайлик...
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз!
ХАЙРЛИ ТОНГ!
ҚАДРДОНЛАРИМ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
🌓💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌓
🌸🌙Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,
🌺💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим
🌙🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япон олими Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди. Нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:
«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, "табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда кўриндики, 7 та зайтун, 1 та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Қуръони Каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан. Бундан ташқари, Қуръонда 7 марта зайтун, 1 марта анжир сўзи зикр қилинган экан.
Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Исломни танладик. Бизни бошқарётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз.»
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
• 4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
• 8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
• 12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.
• 18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.
• 23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.
• 25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.
• 28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.
• 30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.
• 35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.
• 45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.
• 50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.
• 55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.
• 60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.
• 65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.
• 70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.
• 75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.
• 80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
• 85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:
"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
☝️ ОҒИР ГУНОҲЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛИШИНИ ҲОХЛАЙСИЗМИ?
🤲 УШБУ ЗИКРНИ ИХЛОС БИЛАН 100 МАРТА ЎҚИНГ!
✨ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАҲМАТИ БИЛАН ОҒИР ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИ (ИНШААЛЛОҲ).
📿 ЗИКРНИ ЁД ОЛИШ👇
166 155
ОТА
Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ха, дада.
- Қўлингдаги нима?
- Неварангизни торт егиси келибди, шунга...
- Ха. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен хам сени хурсанд қилгим келди...
Мен йиғладим... Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эхтимол дадам хам шундай қилгандир...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
Оятал Курсийни хар куни ўқишликни ажрлари
✅ «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
✅ «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
✅ «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
✅ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
Нега тонглари чарчаб уйғонамиз?
Кечаси эрта ухлаш ва эрталаб эрта уйғониш — бахтиёрлик аломатидир. Банда таҳоратли ҳолда суннатда келган дуоларни ўқиб ухлашга одатлансин.
Ухлашдан олдин:
⭐️Кун келиб мен қабрда ҳам ухлайман, деб ўйласин ва ўша кун учун ҳар куни амалларини сарҳисоб қилсин.
⭐️Солиҳ амаллар учун шукр қилсин, ёмонларига истиғфор айтсин.
⭐️Аллоҳ таолони зикр қилиб ва Қуръони каримнинг кичик сураларини ўқиб ухласин...
⭐️Бирор яхши китобни ўқиса бўлади. Мутолаа қилса, кўзни тез уйқу олади...
Ухлашдан олдин юқорида айтилган ишларни қилиш — хайрли тонг кафолатидир.
Эрталаб уйғониш биланоқ:
⭐️Ўзингизни яхши ишларга машғул қилинг;
⭐️«Бугун мен ялқовлик ва дангасаликни ташлаб, фақат яхши ишларни қилишим учун Аллоҳ таоло менга ушбу кунни берди», деб ният қилинг.
📖 “Насиҳатлар гулдастаси”
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
166 155
☝️Bolalar massajini endi siz ham qila olasiz!
😕 Ko'pchilik onajonlar massajni qiyin, faqat mutaxassisgina buni qila oladi, deb o'ylaydi. Aslida o'zingiz ham, uy sharoitida professional massaj qilishingiz va bu soha orqali oyiga 1000$ dan ortiq daromadga chiqishingiz mumkin!
Qanday qilib deysizmi?
🔥 Xalqaro toifadagi mutaxassis Go'zal Zaynitdinovani telegram kanalidagi bepul darsliklar orqali, to'g'ri massaj texnikasini mustaqil o'rganishingiz mumkin!
Unutmang! Farzand uchun eng yaxshi mutaxassis – bu Ona!
100 dan ortiq massaj bilimlariga ega bo'lish uchun tezda obuna bo'ling👇
https://t.me/+sVg29lGV9hk2M2U6
https://t.me/+sVg29lGV9hk2M2U6
166 155
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸
🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.
🌷Амин я роббал аламин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
166 155
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", - дедилар".
Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
